November 3, 2021

Адлия вазирлиги томонидан умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳонда 15 ёшга тўлган барча фуқаролар қатнашиши мумкин.

Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.

Умуммиллий Конституция имтиҳонида қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!

Имтиҳон шартлари билан батафсил танишинг.

Умуммиллий Конституция имтиҳони шартлари

Имтиҳон қуйидаги 2 босқичда ташкил этилади:

1-босқич – тест синови. 1 декабрь куни соат 09.00 дан 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Бунинг учун ҳар бир иштирокчи 8-dekabr.adliya.uzсайтида сайтидан рўйхатдан ўтиши керак. Рўйхатдан ўтиш 15–30 ноябрь (ўша куни ҳам)давом этади.

Тест синови 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат.

Тест саволларининг барчасига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 50 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

Баҳолашнатижасига кўра энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи навбатдаги босқичга ўтади.

2-босқич – суҳбат. Мазкур босқич 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилиб, бунда ҳар бир иштирокчига 10 тадан савол берилади.

Якунда энг юқори натижани қайд этган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

  • 1-ўрин – 15 млн. сўм;
  • 2-ўрин – 10 млн. сўм;
  • 3-ўрин – 5 млн. сўм.

Шунингдек, имтиҳонга аҳолини кенг жалб этиш бўйича куратор сифатида волонтёрлар ҳам иштирок этиши мумкин. Бунда энг кўп иштирокчи жалб этган 10 нафар волонтёр махсус эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.

Умуммиллий Конституция имтиҳонида қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва пул мукофотларига эга бўлинг!