Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилди
Президент қарори (ПҚ–265-сон, 31.05.2022 й.) билан Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилди
Институт юридик шахс мақомига эга давлат ОТМ ҳисобланади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади.
Хорижий тиллар соҳаси бўйича олий маълумотли, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш Институт фаолиятининг асосий йўналишларидан бири саналади.
Институтда ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати қуйидагича:
I. Бакалавриат таълим йўналиши
1. Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили
2. Филология ва тилларни ўқитиш: француз тили
3. Филология ва тилларни ўқитиш: немис тили
4. Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили
5. Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили
6. Таржима назарияси ва амалиёти: рус тили
7. Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили
8. Хорижий тил ва адабиёти: рус тили
9. Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (тиллар бўйича)
10. Таржима назарияси ва амалиёти: француз тили
11. Таржима назарияси ва амалиёти: немис тили
12. Филология ва тилларни ўқитиш: араб тили
13. Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тили
14. Филология ва тилларни ўқитиш: хитой тили
15. Филология ва тилларни ўқитиш: япон тили
II. Магистратура мутахассисликлари
1. Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)
2. Лингвистика (тиллар бўйича)
3. Қиёсий тилшунослик, лингвистик таржимашунослик (тиллар бўйича)
4. Синхрон таржима (тиллар бўйича)
5. Бадиий таржима (тиллар бўйича)
Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.
Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига 2023/2024 ўқув йилидан кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Бунда:
- чет тилини билиш даражаси B2 ва ундан юқори миллий сертификатга ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан ўқишга кириш синовларида имтиҳонсиз максимал балл берилади;
- чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;
- Институтнинг магистратура мутахассисликларига киришда хорижий тилни билиш даражаси бўйича С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификат ва бакалавриат диплом балининг ўртача кўрсаткичи инобатга олинади ҳамда қўшимча имтиҳонлар ўтказилмайди;
- мутахассислик фанларидан хорижий тилда дарс берадиган С1 даражасидан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши мумкин.
2024/2025 ўқув йилидан Институтнинг мутахассислик фанлар (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчилари B2 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлиши керак.