November 28, 2018

Ёш тадбиркорларга давлат мулки объектлари “ноль” харид қийматида берилади

“Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

  • “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасида давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги;
  • “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармасининг иштирок этиши тартиби тўғрисидаги.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида коворкинг марказлари ёки меҳнат гузарларини қуриш (жойлаштириш) истагини билдирган хусусий шерик туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилади.

Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади.

Шунингдек, ушбу ҳужжат билан коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуриш учун давлат мулки бўлган бўш турган объектларни “ноль” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби белгиланди.

Коворкинг марказлари ва меҳнат гузарларини қуришда қурилиш қийматининг 30 фоизигача бўлган қисми “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

“Yosh tadbirkorlar” коворкинг марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ҳамда фаолиятини ташкил этиш қуйидаги босқичлардан иборат: