January 15, 2019
Янги давлат бошқаруви органлари ташкил этилди
Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:
- Давлат активларини бошқариш агентлиги;
- Монополияга қарши курашиш қўмитаси;
- Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги;
- Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси.
Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Савдо-саноат палатасига берилди.
Тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг қуйидаги функциялари:
- бўш турган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш функцияси – Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига;
- бўш турган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссияларнинг ишчи органи сифатидаги функцияси – Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилди.
Фармонга мувофиқ, давлат улушларини босқичма-босқич қисқартириш, самарали ва шаффоф хусусийлаштиришни таъминлаш давлат сиёсатининг асосий йўналиши этиб белгиланди.
- давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш – Давлат активларини бошқариш агентлигининг;
- товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш – Монополияга қарши курашиш қўмитасининг;
- қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш – Капитал бозорни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади.