September 5, 2018

Ўзбекистонда крипто-биржалар фаолияти ташкил этилади

Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, крипто-биржалар ва крипто-активлар айланмаси бўйича фаолиятга қимматли қоғозлар, биржа ва биржалар фаолиятига оид қонунчилик татбиқ этилмайди.

Крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар Ўзбекистон ҳудудида шўъба ёки бошқа турдаги ташкилотларини очиш асосида фақатгина чет эл юридик шахсларига берилади.

Бунда уларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ валюта операцияларига нисбатан валютани тартибга солиш ҳақидаги қонунчиликнинг нормаларига татбиқ этилмайди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ операциялари солиққа тортиш объект ҳисобланмайди, улардан олинган даромад эса солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиққа тортиш базасига киритилмайди.

Шунингдек, крипто-биржалар кўрсатган хизматлари учун мукофот, шу жумладан крипто-активлар олиш ҳамда уларнинг мижозлардан ундириладиган миқдорини белгилаш, шунингдек крипто-активларни миллий ва чет эл валюталари орқали тасарруф этиш ҳамда бошқа крипто-активларга алмаштириш учун Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари билан биржа келишувларини ташкил қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланди.