January 16, 2019
Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Адлия вазирлигининг онлайн сўрови
Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми?
Энди бунга барҳам бериш вақти келди!
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида республика миқёсида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн тарзда анкета сўрови ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.
Мазкур сўровда аноним ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этишингиз мумкин. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.
Сўровда иштирок этиш учун ҳаволалар:
- Аноним тарзида сўровномада қатнашиш: https://goo.gl/NL4uC3
- Шахсингизни кўрсатиб, мурожаат тарзида анкетани тўлдириш:https://goo.gl/zwscz6