January 16, 2020

Истеъмолчи ҳуқуқлари бузилаяптими? Адлия вазирлигининг онлайн сўрови

Истеъмолчи, Сизнинг ҳуқуқларингиз бузиляптими? Табиий газ етказиб берилишида асоссиз узилишлар учраяптими? Савдо дўконларидан сотиб олган маҳсулотингиз яроқсиз чиқдими? Жамоат транспорти белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмаяптими? Банк пластик картаси орқали тўловлар қабул қилинмаяптими?

Бунга барҳам бериш вақти келди!

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида республика миқёсида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан онлайн анкета сўровномаси ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.

Мазкур сўровномада аноним равишда иштирок этилади. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.

Сўровда иштирок этиш учун ушбу ҳаволани https://bit.ly/2stnYfh босинг.