Болаларни мактабга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан (469-сон, 2019 йил 7 июнь) Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали босқичма-босқич амалга оширилади.
Қабул 2019/2020 ўқув йиллари учун 20 июндан, келгуси ўқув йиллари учун 15 июндан бошланади ва 31 августга қадар давом этади.
Қарор билан шунингдек, 2019/2020 ўқув йиллари учун қабул жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки портал орқали амалга ошириладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали амалга ошириладиган таълим муассасалари рўйхати:
- Бектемир туманидаги 289,290, 291,293-сон мактаблари;
- Миробод тумани 31,60, 94, 110, 125, 263-сон мактаблари;
- Мирзо Улуғбек тумани 35, 50, 64, 71, 187, 210, 279-сон мактаблари;
- Олмазор тумани 159, 191, 233, 242, 243, 249, 298-сон мактаблари;
- Сергели тумани 6,7,300-сон мактаблари;
- Учтепа тумани 38, 44, 74, 75, 107, 228, 238-сон мактаблари;
- Чилонзор тумани 101, 103, 164, 168, 178, 184, 195, 217, 280-сон мактаблари;
- Шайхонтоҳур тумани 19, 34, 42, 59, 169, 180, 314-сон мактаблари;
- Юнусобод тумани 5, 17, 43, 51, 86, 97, 98, 235, 246, 257, 260, 272, 302, 313-сон мактаблари;
- Яккасарой тумани 89, 91, 144, 160-сон мактаблари;
- Яшнобод тумани 61, 145, 151, 152, 166, 282, 307-сон мактаблари.
Шунингдек:
- Мирзо Улуғбек туманидаги профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Астрономия, физика, математика, информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби;
- Учтепа туманидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби;
- Юнусобод туманидаги табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби;
- Олмазор туманидаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби.