June 2, 2018

Пахтадан бўшаган ерларни ижарага олишда устувор ҳуқуққа эга шахслар тоифаси белгиланди

Ҳукуматнинг 2018 йил 30 майдаги қарорига мувофиқ пахтадан бўшаган ерларни қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун узоқ муддатли ижарага олишда қуйидаги хўжалик юритувчи субъектлар устувор ҳуқуққа эга бўлади:

логистика марказлари (мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича қувватлар, қишлоқ хўжалиги техникаси), шунингдек, ички ва ташқи бозорда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тажрибасига эга шахслар;

замонавий иссиқхона хўжаликлари ва интенсив боғлар яратиш ва улардан фойдаланиш тажрибасига эга шахслар;

қўшимча қийматлар занжири бўйича кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун шахсий ва жалб қилинган молиявий маблағларга эга шахслар;

мева-сабзовот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, жумладан экспорт қилишни ташкил қилиш, замонавий ресурс ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш вазифаларини ўз зиммасига оладиган ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳлари.