Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш

Солиқ кодексига мувофиқ солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек унинг амал қилишини тўхтатиш мумкин.

Кодекснинг 54-моддасига кўра, солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти вақтинчалик молиявий қийинчиликка эга бўлган корхоналарга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан бир ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга солиқ қарзининг ҳаммасига ёки унинг бир қисмига нисбатан берилади. Бу даврда пеня ҳисоблаш тўхтатиб турилади.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли.

Кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши у (улар) берилган муддат ўтганидан кейин тугайди.

Солиқ қарзи ушбу муддат ўтгунга қадар тўланган ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари бузилган ҳолларда муддатидан илгари тугатилади.

May 17, 2018
by Furqat Tojiyev
0
5
Show more