Қуръон лавҳи.
Ҳасан ибн Сулаймон ал Исфаҳоний томонидан ясалган. Марказий Осиё 1359 йил. Ёғоч. Нью-Йорк, Метрополитен санъат музейига , Рогерс фондига вақтинча берилган. Қуръон лавҳлари масжид ва шунга ўхшаш диний муассасаларнинг ажралмас бир қисмига айланиб қолган. Бу лавҳдаги ёзувларга қараганда у бир мадраса учун ясалган, лекин қайси мадрасалиги номаълум.
Ёғоч шу даражада чиройли нақшланганганки ундаги ўргимчаксимон ислимий нақшлар, хаттотлик панносининг ўзига хос аниқлиги эътиборни тортади. Тахаллуси ал-Исфаҳоний бўлган Ҳасан ибн Сулаймон ўзини исфаҳонийлар сулоласига мансуб эканини айтади.
Шубҳасиз у Эрон ёғоч ўймакорлиги санъатидан бохабар бўлган, бу лавҳ Марказий Осиёда XIV асрларда ясалгани аниқ, сабаби худди шундай нақшлар Бухородаги Сайфуддин Бохарзи сағанасига ҳам ишланган.