Ҳусайн Бухорий
@husaynbuxoriy
15 posts

Хаттотлик мактаблари тарихи фанидан "Очиқ дарс"

Аждодларимиз томонидан турли даврларда ёзиб қолдирилган қўлёзмалар халқимизнинг ўтмиш маданияти, тарихи ва турмуш тарзини ўрганишда қимматли маълумотлар берувчи ишончли манба, ҳужжатдир.

МУКОФОТ МУБОРАК!

2025-йил 28-сентабрь куни Андижон шаҳрида 1-октабрь “Устоз ва мураббийлар куни”га бағишланган Ўзбекистон Республикаси Форуми ҳамда Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда “Ma’rifatparvar ustoz”, “Ta’lim tashabbuskori”, “O‘z kasbining faoli” ва “Ta’lim fidoyilari” номинациялари бўйича ўтказилган танловлар ғолиблари медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ДИНИЙ МУТААССИБЛИК, РАДИКАЛИЗМ, ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ - ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАҲДИД

99265 - Ҳарбий қисимда, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси диний соҳаларда давлат сиёсатининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари мавзусида ўтказилган давра суҳбати.

Қуръон лавҳи. 

Ҳасан ибн Сулаймон ал Исфаҳоний томонидан ясалган. Марказий Осиё 1359 йил. Ёғоч. Нью-Йорк, Метрополитен санъат музейига , Рогерс фондига вақтинча берилган. Қуръон лавҳлари масжид ва шунга ўхшаш диний муассасаларнинг ажралмас бир қисмига айланиб қолган. Бу лавҳдаги ёзувларга қараганда у бир мадраса учун ясалган, лекин қайси мадрасалиги номаълум.

Хориж музейларида сақланаётган темурийлар даврига оид қўлёзмалар.

Амир Темур давлатининг маънавий ҳаётида қўлёзма китоб алоҳида ўрин тутиб, бу ерда яшовчи халқлар уни ҳамма даврларда ҳам юксак қадрлаган. Папирус, пергамент ва қоғоз қўлёзма китоб учун асосий ашё ҳисобланган. Хусусан, қўй, эчки, бузоқ ва оҳу терисидан тайёрланган пергамент қадим замонлардан буён кенг қўлланиб келган. Нисбатан арзон, лекин юқори сифатли ёзув қоғозининг кўплаб ишлаб чиқарилиши фан, адабиёт ва санъатнинг ривожланишида муҳим омил бўлди. Шу туфайли турли шаҳарларда қўлёзма китоблар кўплаб тайёрлана бошлади.

“МАНБАЛАР ХАЗИНАСИ”

Бухоро давлат университети Тарих ва юридик факултети “Ислом тарихи ва манбашунослиги, фалсафа” кафедрасида “Манбалар хазинаси” номли амалиёт музей қўриқхонаси яратилди. Мазкур музей қўриқхонасида XVII-ХХ асрларда араб, форс ва туркий тилларда ёзилган ва кўчирилган қўлёзма асарлар, милоддан аввал пайдо бўлган тил, нутқ ва ёзувининг эвалюцион пайдо бўлиши ҳамда хаттотлик ва китобат санъатига боғлиқ тарихий маълумотлар ёритиб берилган. Жумладан, Марказий Осиёда шаклланган Ҳирот, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қўқон ва Тошкент хаттотлик мактаблари тарихи ва унинг вакилларининг фото жамланма галереяси ташкил этилган.

Алишер Навоий ҳуснихатнинг гўзал ва нафис бўлишига катта эътибор берган.

Алишер Навоий китобат қилишга, ҳуснихатнинг гўзал ва нафис бўлишига катта эътибор берган.

Алишер Навоий ҳуснихатнинг гўзал ва нафис бўлишига катта эътибор берган. 

Алишер Навоий китобат қилишга, ҳуснихатнинг гўзал ва нафис бўлишига катта эътибор берган.

Шарқ хаттотлиги

Шарқ халқлари яратган қўлёзма манбаларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганмай туриб, Шарқнинг тарихий ўтмиши, ҳозирги замони, унинг ижтимоий ва маданий ҳаётининг тарихий тараққиётини ўрганиш мумкин эмас. Шунинг учун Шарқ қўлёзмаларига нафақат Шарқ мамлакатларида, балки бутун дунёда ниҳоятда катта аҳамият берилади. Дунёнинг жуда кўп шаҳарларида махсус Шарқ қўлёзмалари хазиналари (фондлар) ташкил этилган, уларда Шарқ халқлари яратган миллионлаб қимматбаҳо араб, форс ва туркий тиллардаги дурдона қўлёзмалар сақланмоқда. Шунинг учун Шарқ халқлари маданияти ва тарихи, илм-фан ва адабиётида қўлёзмаларнинг тарихи аҳамиятлидир.