February 15, 2025

“МАНБАЛАР ХАЗИНАСИ”

Бухоро давлат университети Тарих ва юридик факультети “Ислом тарихи ва манбашунослиги, фалсафа” кафедрасида “Манбалар хазинаси” номли амалиёт музей қўриқхонаси яратилди. Мазкур музей қўриқхонасида XVII-ХХ асрларда араб, форс ва туркий тилларда ёзилган ва кўчирилган қўлёзма асарлар, милоддан аввал пайдо бўлган тил, нутқ ва ёзувининг эвалюцион пайдо бўлиши ҳамда хаттотлик ва китобат санъатига боғлиқ тарихий маълумотлар ёритиб берилган. Жумладан, Марказий Осиёда шаклланган Ҳирот, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қўқон ва Тошкент хаттотлик мактаблари тарихи ва унинг вакилларининг фото жамланма галереяси ташкил этилган.

Маълумки, нутқ оғзаки ва ёзма кўринишларга эга бўлади. Оғзаки нутқ сақланиш хусусиятига эга эмас. У фақат маълум вақтгача киши хотирасида яшайди. Ёзма нутқ эса йиллаб, асрлар давомида сақланиши мумкин. Шунинг учун ҳам ёзув кишиларнинг фикр ифодаларида, уларни сақлашда, бир-бирига узоқ масофаларга, авлодларга етказишларида муҳим рол ўйнайди.

Биз тарихий ёдгорликлар, қадимги топилмалар билан бир қаторда ёзув воситаси орқали ҳам дунё тарихини, инсоният тарихини ўрганамиз, аждодларимизнинг турмуш тарзини билиб оламиз.

Биринчи хат ёзган Одам алайҳиссаломдир ва у зотга ёзув таълимини берган Аллоҳ Роббул иззадир. Чунончи Қуръони каримда “(Аллоҳ) Одамга барча (яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли) номларни ўргатди” деб марҳамат қилинган. (Бақара сураси, 31-оят)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Араб лафзи ва нутқида биринчи ёзган зот Исмоил ибн Иброҳим алайҳиссаломдир”.

Миср иероглиф ёзуви иероглифи Миср ёзувининг (иератик ва демотик билан бир қаторда) тизимларидан бири бўлиб, Мисрда милоддан аввалги IV-III минг йилликлар бошидан деярли 3500 йил давомида қўлланилган. Бу фонетик белгилар (лого-ундош тури) билан тўлдирилган тасвирий ёзув, яъни идеографик, бўғин ва фонетик ёзувлар элементларини бирлаштиради.

Хитой ёзуви (анʼанавий ва японча: hànzì, соддалаштирилган: hànzì, қадимги хитойча: hànzì, кантонча: honjih, hoklo: hàn-jī, hakka: hon-sṳ, японча: kanji, корейсча: hancha) — Хитойда пайдо бўлган логографик ёзув тизими. Фонетик ёзувдан фарқли ўлароқ, ҳар бир белги нафақат ўқиш, балки маънога ҳам эга, шунинг учун хитой ёзувидаги белгилар сони жуда кўп.

Аждодлаимиз яратган фонологик ёзувга асосланган алифболар тараққиёти узоқ тарихга эга. Сўнгги йилларда туркий ёзув ва унинг тарихига доир янги маълумотлар ва янгича қарашлар юзага келиши туркий-рун ёзуви ҳақидаги анъаналарга ўзгаришлар киритмоқда.

Финикия ёзуви инсоният тарихида тасдиқланган биринчи фонетик ёзув тизимларидан биридир. Милоддан аввалги Х - асрда пайдо бўлган. Замонавий алифбо ва баъзи бошқа ёзув тизимларининг аждоди бўлди.

Шу билан бир қаторда шарқшунос олим Н.Норқулов “Хоразм ёзуви Суриянинг қадимий хетти-орамий ёзувига ўхшар экан ва унинг таъсирида ихчамлашган” — деб ёзади. Ўз навбатида “Оромий ёзуви” мил. олд. XIV-VIII асрларда Иккидарё оралиғи — Месопотамияда мавжуд бўлган кучли қулдорлик давлати Оссуриянинг ёзуви бўлиб, бу давлат шарқдаги халқлар қатори хоразмликларни ҳам ўзига бўйсундирган. Натижада янги мустамлака ҳудудда орамий ёзуви таъсирида маҳаллий халқнинг ўзига хос янги ёзув усули шаклланган.

Миххат ёзуви маълум бўлган энг қадимги ёзув тизимидир. Хатнинг шакли асосан ёзув материали - лой лавҳа, лой ҳали юмшоқ бўлганида, ёғоч ёзув таёқчаси ёки учи учли қамиш билан сиқиб чиқарилган; шунинг учун “ханжар шаклидаги” зарбалар.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ушбу “Манбалар хазинаси” музей қўриқ хонаси халқимиз хонадонларида сақланиб келинган нодир манбалар асосида шаклланиб, халқимиз ҳамда хаттотлик ва китобат тарихини ўрганиш учун келажакда ўсиб келаётган талаба ёшларимиз, илмий тадқиқотчилар ҳамда шу соҳага қизиқувчилар учун хизмат қилади. Ин шаа Аллоҳ!

Джураев Ҳусен Хайруллоевич,

“Ислом тарихи ва манбашунослиги, фалсафа” кафедраси доценти.