Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан 17 февраль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши “Ёшлар пресс клуби”да “Янги Ўзбекистонни – ёшлар билан бирга қурамиз” мавзусида ёшлар ва журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Ушбу тадбирда Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар Марказий Кенгаши раҳбарияти иштирок этиб, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Шунингдек, ҳамкорликда ташкил этилган учрашувда ёшларни ИИВ ЖИЭББ фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида кўргазма ташкил этилди.