10 миллион сўм пора бераётганида қўлга тушди
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 20 сентябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими, тергов гуруҳи терговчиси майор Д.Р. туман ИИБ бошлиғига берган ахборотига кўра, шу куни вилоят ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қарши шаҳрида яшовчи Ш.С. гиёҳвандлик моддасини сақлашда гумонланиб туман ИИБда ушлаб турилган акаси Р.С.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан жиноят иши қўзғатмасдан, эҳтиёт чораси қўлламай ишни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Қамаши тумани Ифтиҳор кўчасида майор Д.Р.га 10 млн. сўм пулни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Ш.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Терговни прокуратура олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси