November 8, 2019

Навбатдаги матбуот анжуманида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ва аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида ИИВ Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Ички ишлар вазири матбуот котиби полковник Шохрух Гиясов, вазирлик Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари, шунингдек, республика ва хорижий ОАВ вакиллари ҳамда бир қатор блогерлар иштирок этди.

Тадбирни Ички ишлар вазири матбуот котиби Ш.Гиясов очиб берди. Шундан сўнг вазирлик Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Нодир Зияев сўзга чиқиб, бугунги кунда кўриб чиқилаётган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг янги лойиҳасида кўзда тутилган асосий масалаларнинг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб ўтди.

Матбуот анжуманида ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида соҳада қатор янгиликлар жорий этилиб, соҳавий хизматнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг касбий тайёргарлиги замон талаблари асосида ошириб борилмоқда.

Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 та фармони асосида 4 минг 951 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Шунингдек, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг қуйи тизимлари томонидан 781 минг 376 нафар фуқарога хорижга чиқиш учун биометрик паспортлар расмийлаштирилиб берилди.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиб-кетишлари, бу ерда бўлишлари, транзит ўтишларини назорат қилиш ҳамда уларга яшаш гувоҳномаларини расмийлаштириб бериш ва вақтинча ҳисобга ўтказиш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг тегишли фармонларига асосан, 56 та давлат фуқароларига 30 суткагача визасиз Ўзбекистонга келишлари ва бу ерда бўлишлари, 111 та давлат фуқароларига юртимиз ҳудудида кўчмас мулк сотиб олиш ва яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи, 76 та давлат фуқароларига электрон виза расмийлаштириш, бундан ташқари, “Ватандош”, “Инвестиция” визалари ҳамда “Фахрий фуқаро” гувоҳномаси амалиётга жорий этилди.

Республикамизда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда хорижий инвесторларга яратилаётган қулай шароит ва имкониятлар натижасида ўтган 10 ой давомида жами 6 миллион 997 минг 114 нафар хорижий фуқаро республикамизга ташриф буюрди. Хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномаларини расмийлаштириш бўйича жами 3 минг 689 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 3 минг 134 таси ижобий ҳал этилди, 555 таси эса кўриб чиқилиш жараёнида.

Ҳисобот даврида жами 6 минг 729 нафар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс республикамиз ҳудудида бўлиш қоидаларини бузиб яшаганликлари аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 225-моддаси тартибида тегишли чоралар кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2012 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 71-сонли буйруғи асосида Тошкент шаҳри бўйича жами 32 минг 380 нафар, Тошкент вилояти бўйича 7 минг 462 нафар фуқаро доимий прописка қилинган. Шунингдек, ИИВнинг 2016 йил 16 майдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 79-сонли буйруғи асосида жами 173 минг 140 нафар, шундан Тошкент шаҳри бўйича 145 минг 854 нафар, Тошкент вилояти бўйича 27 минг 286 нафар фуқаро вақтинча ҳисобга олинди.

Тадбир давомида блогер ва журналистлар юқорида қайд этилган маълумотларга қўшимча равишда ўзларининг саволларига Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан батафсил жавоб олдилар.

Қуйида ушбу савол-жавобларни эътиборингиза ҳавола этамиз.

“Даракчи плюс” газетаси вакили

Савол: Вилоятлардан келиб Тошкент шаҳрида вақтинчалик иш фаолияти билан шуғулланиб юрган фуқаролар Тошкент шаҳридан уй-жой сотиб олиш имкониятига эга бўлмаса, уларни доимий прописка қилиш мумкин эмасми? Агар шундай бўлса, фуқароларга бу масалада енгиллик яратилса бўлмайдими?

Жавоб: Маълумки, фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйиш Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунига асосан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 41-сонли қарорида ушбу қонун билан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинмаслиги белгилаб қўйилган.

Представитель газеты «Даракчи плюс»

Вопрос: Небольшая предыстория. Мужчина с супругой и несовершеннолетним сыном приехали в столицу из Намангана. Мужчину пригласила в Ташкент одна из частных компаний, так как он является высококвалифицированным специалистом. На протяжении нескольких лет семья не могла получить здесь прописку. Вопрос решился только после приобретения семьей жилья. Предусматриваются ли какие-либо изменения в законодательстве для решения подобных вопросов?

Ответ: В настоящее время в городе Ташкенте и Ташкентской области процедура получения прописки осуществляется в соответствии с Законом Республики Узбекистан «О перечне категорий лиц - граждан Республики Узбекистан, подлежащих постоянной прописке в городе Ташкенте и Ташкентской области» от 14 сентября 2011 года. Документом утвержден перечень из 12 пунктов, предусматривающих получение прописки в городе Ташкенте и Ташкентской области. Пункт 11 гласит, что высококвалифицированные специалисты, специалисты узкого профиля, а также члены их семей, приглашаемые на работу в органы государственной власти, органы государственного и хозяйственного управления, другие государственные организации республиканского значения, по ходатайству руководителя соответствующего органа или организации, подлежат постоянной прописке в городе Ташкенте и Ташкентской области на период пребывания указанных граждан в должности. После принятия указанного Закона в соответствии с пунктом 11 в столице получили прописку более 23 тысяч человек. Кроме того, утвержден перечень компаний и организаций, руководство которых также может обратиться с ходатайством для решения данного вопроса. Если компании или организации в этом списке нет, то получение прописки для ее работников не представляется возможным.

“Kun.uz” сайти вакили

Савол: Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига кўра, 12 тоифадаги шахсларга Тошкент шаҳрига доимий прописка қилинишига рухсат этилган, дейилмоқда. Ушбу ўринда 2-банд бўйича прописка қилинганларни 1-бандда назарда тутилган ҳолатлар бўйича ўтказишга рухсат этиладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунда “Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга” Рўйхатнинг 1-бандига мувофиқ доимий прописка қилиниши қайд қилинган. Шу сабабли Рўйхатнинг 1-бандига мувофиқ доимий прописка қилишда тўсиқлар мавжуд эмас.

Савол: Янги қонун лойиҳасида доимий ва вақтинчалик прописка юзасидан бирмунча соддалаштириш масаласи киритилган деб айтдингиз, айнан қандай соддалаштиришлар назарда тутилмоқда ва фуқаролар учун қандай қулайликлар яратилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сонли фармони ва 2019 йил 19 февралдаги ПҚ–4193-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Лойиҳа билан қуйидаги қулайликлар киритилмоқда:

– турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари назарда тутилган;

– фуқароларни вақтинча бўлиш жойларида турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаш муддатлари 5 кундан 10 кунга узайтирилган;

– турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар қисқартирилган;

– уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ўзлари электрон талабнома асосида розилик беришлари орқали (ҳисобда тураётган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхаси билан бирга) ҳисобга олиш тартиби жорий қилинган. Шу билан бирга, ҳисобда туриш учун фуқароларнинг шахсан ўзлари келиб ариза билан мурожаат қилишлари шарти бекор қилинмоқда.

Савол: 2017 йилда Олмазор туманида пилот режимида Ягона давлат хизматлари портали орқали биометрик паспортларга навбат олиш тизими ишга туширилган эди. Ҳозирги кунда ушбу тизимнинг ҳолати қандай, интернет орқали навбат олиш имконияти мавжудми?

Жавоб: Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг қуйи тизимларига мурожаат қилаётган фуқароларнинг вақтларини тежаш, навбатларни автоматлаштириш мақсадида “Электрон навбат” тизими харид қилиниб, ҳозирда Тошкент шаҳрининг барча туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда Бухоро шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига 1 тадан фуқароларнинг навбатларини электрон тарзда белгиловчи ва керакли йўналишга чорловчи замонавий электрон қурилмалар ўрнатилган. Ноябрь ойининг охирига қадар бу жараён республикамизнинг барча вилоят марказларида ўрнатилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида жорий йил ноябрь ойи охирига қадар интернет тармоғи орқали онлайн навбат олиш тизими “Электрон навбат” қурилмалари билан интеграция қилинади.

Савол: Биометрик паспорт ва хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш муддати 10 иш куни этиб белгиланган. Агарда ушбу муддат бузилиб бажарилса, қандай чоралар кўрилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4079-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 иш кунида кўриб чиқилиши белгиланган. Фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб бериш вазифаси фақатгина ички ишлар органлари зиммасига юклатилмаган. Шу сабабли агарда фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортида МваФРБ хизматларининг маълумотларни йиғиш пункти ходимлари томонидан электрон талабнома кечиктириб шакллантирилган ёки тайёр ҳужжатни ўз вақтида аризачига етказиш чоралари кўрилмаган бўлса, бундай ҳолларда ходимга нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилади.

“Ўзбекистон овози” газетаси вакили

Савол: Сиз томонингиздан тақдим этилган пресс-релизда жорий йилнинг 10 ойи давомида Тошкент шаҳри ҳудудига доимий прописка қилинганлар сони ҳақидаги маълумотлар берилган. Айтинг-чи, бу фуқароларнинг ҳаммаси ҳам Тошкент шаҳридан уй-жой сотиб олганми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2012 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 71-сонли буйруғи асосида Тошкент шаҳри бўйича жами 32 минг 380 нафар, Тошкент вилояти бўйича 7 минг 462 нафар фуқаро жорий йилнинг 10 ойи давомида доимий прописка қилинган. Ушбу рақамларнинг ичида Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган 12 тоифадаги фуқаролар ўрин олган.

“Daryo.uz” сайти вакили

Савол: Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун ўзбек тилини мулоқот даражасида билиш талаб этилиши ҳолатига аниқлик киритсангиз.

Жавоб: “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига умумий тартибда ва соддалаштирилган тартибда қабул қилишда давлат тили ҳақида мулоқот учун етарли даражада билимга эга бўлиш талаби назарда тутилган бўлиб, давлат тилини мулоқот учун етарли даражада билишини аниқлаш механизми мазкур лойиҳа юзасидан Қонун қабул қилингач, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тартибга солинади.

Савол: Доимий ва вақтинчалик прописка масаласи ўзи бизга нима учун керак, ундан воз кечилса бўлмайдими?

Жавоб: Доимий ва вақтинчалик прописка масаласи юзасидан таклифлар бугунги кунда ўрганиб чиқилмоқда. Келгусида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Ҳозирги кунда бу масалада ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари ўрганиб чиқилмоқда ва бу борада келажакда прописка тизими ID карта тизимига ўтиш билан бирга кўриб чиқилади.

Савол: Хорижга чиқмоқчи бўлаётган фуқаро ўзининг хорижга чиқишига тақиқ қўйилганлигини нима учун айнан аэропортда билиши керак, бу ҳақда фуқароларга аввалдан хабар бериш тизимини йўлга қўйса бўлмайдими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси фуқароларига аэропортларда, Ўзбекистон Республикасининг чегара назорат ўтиш пунктларида чет элга чиқиш учун қўйиладиган тақиқлар Суд, Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш масаласида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига мурожаат қилган фуқарога, агарда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4079-сонли қарорининг 3-бобида назарда тутилган чекловлар мавжуд бўлса, бу ҳақда шу ернинг ўзида ходимлар томонидан маълум қилинади.

“Kommersant.uz” сайтининг вакили

Савол: Чет элга ўқишга ёки ишлашга кетиб ўша давлатнинг фуқаролигини қабул қилса ва Ўзбекистонда уй-жойи ўзининг номида бўлган тақдирда фуқаро қандай ҳаракат қилиши керак, пропискаси сақланиб қоладими?

Жавоб: Амалда бўлган 1992 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахснинг чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Агар фуқаролар ўзлари доимий пропискадан чиқиш ҳақида мурожаат қилмасалар, уларнинг доимий пропискалари сақланиб қолади. Суд тартибида доимий пропискадан чиқарилганлар бундан мустасно.

Представитель сайта «Kommersant.uz»

Вопрос: Известно, что молодые люди – граждане Узбекистана выезжают на обучение в страны СНГ, больше всего в Российскую Федерацию. Часть из них там остается, но прописаны они в Ташкенте. Некоторые получают гражданство РФ во время обучения, в то же время, являясь гражданами Узбекистана. Если лицо остается гражданином Российской Федерации, нужно ли ему выписываться в Ташкенте?

Ответ: Гражданин Узбекистана может отказаться от гражданства, при этом за ним остается право сохранить прописку в Ташкенте. Если же гражданин отказался от гражданства Узбекистана и принял гражданство другого государства, но при этом имеет постоянную прописку в Ташкенте, ему выдается вид на жительство для иностранного гражданина.

Вопрос: Молодые люди, имеющие паспорт Российской Федерации и Республики Узбекистан, при выезде из Республики Узбекистан предъявляют узбекский паспорт. Когда они выезжают из Российской Федерации, предъявляют российский паспорт. В народе подобное пересечение границы называют «светофором». Отслеживаются ли в нашей стране такие случаи?

Ответ: Статья 10 «Непризнание за гражданином Республики Узбекистан принадлежности к гражданству иностранного государства» Закона Республики Узбекистан «О гражданстве Республики Узбекистан» от 2 июля 1992 года гласит: «За лицом, являющимся гражданином Республики Узбекистан, не признается принадлежность к гражданству иностранного государства». Если наши граждане выезжают за границу на учебу, лечение или же по иным причинам и получают гражданство другого государства, минуя законодательство Республики Узбекистан, полученный ими новый паспорт считается недействительным. В таких случаях при пересечении границы у сотрудников, осуществляющих паспортный контроль, к данной категории граждан возникают вопросы. При обращении в нашу службу им даются необходимые разъяснения. В Республике Узбекистан регистрация осуществляется по узбекскому паспорту.

“Даракчи” газетаси вакили

Савол: Жорий йилнинг 10 ойи давомида қанча шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш масаласи рад этилди ва нима учун?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 22-банди ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 17- ва 30-моддаларига мувофиқ, 2019 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 та фармонига асосан, 4 минг 951 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. 578 нафар фуқаролиги бўлмаган шахснинг:

* давлат олдидаги бажарилмаган (ижро этилмаган) мажбурияти ёки фуқаролар ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг жиддий манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбурияти мавжудлиги;

  • айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилганлиги ва жазо муддатини ўтаётганлиги;
  • қидирувда эканлиги;
  • унга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро қилиниши лозим бўлган суд ҳукмининг мавжудлиги;
  • шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида озодликдан маҳрум қилиш жойларида эканлиги ва бошқа шу каби мажбуриятларининг бажарилмаганлиги туфайли уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш ҳақидаги илтимосномалари қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Савол: Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун нега кўп вақт талаб этилади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ–500-сонли фармонига мувофиқ, фуқаролик билан боғлиқ ҳужжатлар муддати ваколатли органларнинг ҳар бирида бир ойдан, умумий муддати эса — фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатлар очилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги кераклиги қайд қилинган.

Шу билан бирга, амалда бўлган 1992 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддасига кўра, фуқароларга агарда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш масаласи рад этилса, фуқаролар такроран бир йил ўтгач, қайта мурожаат қилишлари мумкин.

“Xabar.uz” сайтининг вакили

Савол: Хорижга чиқиш паспорти билан таъминловчи қурилмаларни бошқа вилоятларда ҳам кўпайтириш назарда тутилганми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5156-сонли фармонига мувофиқ, хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш республикамизнинг барча шаҳар-туман ички ишлар органларида амалга оширилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда жами 116 та маълумотларни йиғиш қурилмаси шаҳар-туманларга ўрнатилган бўлиб, йил якунига қадар қолган шаҳар-туманларга ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

“Qalampir.uz” сайтининг вакили

Савол: Чет элга чиқиб кетган фуқаролар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйганларида қандай ҳаракат қилишлари кераклиги тўғрисида тўхталсангиз.

Жавоб: Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, чет элда яшаб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйганларида, ушбу давлатда мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари лозим.

Консуллик муассасалар томонидан, ушбу фуқаронинг шахси тасдиқланганидан сўнг, унга “Ватанга қайтиш” гувоҳнома сертификати расмийлаштириб берилади. Чет элга доимий яшаш учун кетган фуқароларимизга эса, консуллик муассасалари томонидан ўрнатилган тартибда шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжат расмийлаштириб берилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамизки, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналишида фуқаролар ўзларини қизиқтирган барча саволларига gumiog.uz веб-сайти орқали ҳам жавоб олишлари мумкин.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 31 декабрига қадар республикамиз аҳолиси эски кўринишдаги, яъни нобиометрик паспортларини янги кўринишдаги биометрик паспортларга алмаштириб олишларини сўраймиз.

Матбуот анжумани якунида ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Гиясов томонидан тадбир иштирокчиларига фаоллик учун миннатдорлик билдирилиб, қуйидаги мурожаат ўқиб эшиттирилди:

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда “Green card” дастури бўйича Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатлари кўпайганлиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Шу боис миграциянинг глобал трендлари ва объектив сабаблари ҳақида тўхталиб ўтишини лозим топдик.

Давлатлар ривожланиб бориши билан фуқароларнинг мобиллиги ошиб, улар иш, ўқиш ва яшаш учун қулай шароит қидиришади. Бу табиий жараён, албатта. 2018 йил ҳолати бўйича берилган статистик маълумотларга кўра, 2018 йилда бутун дунё мигрантлари сони 244 миллион кишини (умумий дунё аҳолисининг 3,3%) ташкил этган. Жумладан, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 1,2 миллион киши ёки умумий сонда 3,6 фоизни ташкил этади. Бу дунё бўйича ўртача кўрсаткич ҳисобланади.

Кўрсаткичларга эътибор қаратадиган бўлсак, Россия Федерацияси фуқароларнинг 10 миллион нафари ёки аҳолининг 7 фоизи, Буюк Британия аҳолисининг 4,9 миллион нафари ёки аҳолининг 7 фоизи хориж давлатларига яшаш учун чиқиб кетган. Шу ўринда айтиб ўтиладиган бўлса, деярли барча давлатлар фуқароларининг асосий йўналиши АҚШ давлатига тўғри келмоқда.

АҚШ айнан “Green card” лотореясидан ўз аҳолисини диверсикация қилиш учун, яъни ўзгартириш ҳамда янгилик киритиш мақсадида фойдаланади. Табиийки, қайси давлатдан миграция кам бўлса, шу давлатга эътибор кучайтирилади. Ўрганишлар сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон Республикасидан АҚШ давлатига борувчи мигрантлар сони камайганлигини кўрсатади.

Аммо сўнгги вақтларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг АҚШ давлатига бориш учун “Green card” лотореясида рўйхатдан ўтишга қизиқиши кучайиб бормоқда. Ўз навбатида, айрим кимсалар аҳолининг бу қизиқишидан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Айрим шахслар лотореядан рўйхатдан ўтказиш жараёнлари ортидан пул ишлаш билан бирга, турли фирибгарлик ҳаракатларини ҳам содир этмоқдалар. Яъни, фирибгарлар фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари нусхаларидан фойдаланган ҳолда, уларнинг хабарисиз рўйхатдан ўтиб қўймоқдалар ҳамда ушбу шахсларга лотореяда ютуқ чиқса, фирибгарлар маълум миқдорда моддий рағбатлантириш талаб қилмоқдалар. Аслида “Green card” дастури бўйича рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул бўлиб, кўрсатилган талаблар доирасида маълумотлар қайд этилса, кифоя. Агарда рўйхатдан ўтган фуқаро муваффақиятга эришиб, лоторея танловларида ғолибликни қўлга киритса, бунинг учун бирон бир кишига пул бериши шарт эмас.

Ўз ўрнида, ана шундай вазиятдан фойдаланмоқчи бўлган айрим фирибгарлар ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак. 30 дан ортиқ шахс мингга яқин фуқаролар номидан маълумотномалар тўлдириб, “Green card” ютганларга таъмагирлик қилишган. (Бунда алдов, қўрқитиш ва товламачилик усуллари қўлланилган). Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқароларимиздан шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилганда, эҳтиёт бўлишларини, журналистларимиздан эса, аҳоли эътиборига ушбу вазиятни объектив ёритиб беришларини сўраб қоламиз.

Эътиборингиз учун раҳмат.

ИИВ Ахборот хизмати