Бухорода оилавий меҳмон уйлари орасида тарғибот ва назорат тадбирлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сонли “Оилавий меҳмон уйларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти масъул ходимлари томонидан ноқонуний меҳмонхоналарни аниқлаш, уларга фаолиятнинг қонуний йўл-йўриқларини тушунтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, сайёҳлар оқими гавжум бўлган Бухоро шаҳрининг тарихий ҳудудларида яшовчи аҳоли хонадонларини назорат тартибида текшириш билан бир қаторда, уларга оилавий меҳмон уйларни ташкил этиш, бунинг натижасида қўшимча даромад манбаига эга бўлибгина қолмай, янги иш ўринлари ҳам яратиш мумкинлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, мутасаддилар томонидан фуқароларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида зарурий маслаҳатлар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати