September 11, 2019

Ўғирланган пуллар топилиб, эгасига қайтарилди

Шу йилнинг 10 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Чувалачи” маҳалласида яшовчи Ж.Д. ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида шу маҳалланинг Божхона 1-тор кўчасида “Спарк” автомашинаси эшикларини очиқ қолдиргани оқибатида, номаълум шахс машина салонида бўлган 50 млн. сўм ва 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.

Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбир натижасида ушбу жиноятни 1992 йил туғилган А.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ўғирланган пуллар эгасига қайтарилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси