December 13, 2019

Муштумзўрлар кимлар...

Ҳурматли юртдошлар,

Бугун ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар томонидан икки нафар ўсмирларни уятли чўзлар билан ҳақорат қилиб, уларнинг таналарининг турли жойларига қўл билан уриб оёқлари билан тепаётгани тасвирланган видеолар кенг тарқалмоқда.

Мазкур холат юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилди. Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тузилмалари Навбатчилик қисмларига видеода тасвирланган ҳолатлар юзасидан хеч ким мурожаат қилмаганлиги маълум бўлди.

Айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида, Сиздан видеода тасвирланган ҳолат юзасидан асосли маълумотга эга бўлсангиз, телеграм орқали @muloqot_maydoni манзили ёки 71 231 34 28 рақами орқали ҳабардор қилишингизни сўраймиз.

Ҳабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

ИИВ Ахборот хизмати