Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
2018 йил 1 октябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Ғ.нинг “Кобальт” русумли автомашинасида “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, А.Ғ. қўлга олинган. Шу вақтда, фуқаро ходимга мазкур ҳолатни қонуний чора кўрмасдан ҳал этишни сўраб, унга 10 000 АҚШ долларини пора сифатида таклиф этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ходим ўз раҳбарларига хабар берган ва шу йилнинг 2 октябрь куни ички ишлар ҳамда прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида фуқаро А.Ғ. ходимга Наманган шаҳрининг “Янгиқўрғон” кўчасида 9 050 АҚШ долларини пора сифатида бермоқчи бўлганида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси