Энг муҳими – хизмат интизомига риоя этишдир
Қашқадарё вилояти ИИБда соҳавий хизматлар ва Қарши шаҳар ҳамда Чироқчи туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари, шаҳар-туман ИИБлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокида жорий йилнинг ўтган даврида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Кенгайтирилган йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ф.Раҳматов очди ва олиб борди.
Йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Ф.Раҳматов шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, хизмат, жанговар ва касбий маҳоратни ошириш борасида соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ИИБларда ўтган даврда амалга оширилган ишларни атрофлича муҳокама қилиб, ёш ходимларга мураббийлар бириктириб, уларни тарбиялаш, фаолият давомида нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, улар билан олиб борилаётган якка тартибдаги профилактик-тарбиявий ишларни янада жонлантириш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашаётган ходимлар билан мунтазам тарзда тарбиявий ишларни амалга ошириб, кунлик назоратни кучайтириш, тамагирлик, порахўрлик каби иллатларга йўл қўймаслик борасида тегишли тавсия ва кўрсатмаларни берди.
Йиғилишда иштирокчиларга мамлакатимизда рўй бераётган янгилик ва ислоҳотлар ички ишлар органлари тизимида ҳам туб бурилишлар ясаётганини, яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлардан оқилона фойдаланган ҳолда, ҳар бир раҳбар ва ходим иш фаолиятида туб бурилиш ясаб, халқ осойишталигини таъминлаш, одамларнинг қийнаётган муаммоларни бартараф этишда бор куч ва имкониятини сафарбар этиши бугунги кун талаби эканлиги тушунтирилди. Ўз навбатида, раҳбарлар ходимларнинг оилавий шароитини ўрганиб, уларни ижтимоий ҳимоя қилиши доимий диққат-марказда бўлиши лозимлиги алоҳида қайд этилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати