“Қорадори-2019” тадбири давом этмоқда: Олмалиқлик шахс 1,5 кг.дан ортиқ марихуана билан ушланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, 2019 йилнинг 8 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан шу шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида ўтказилган тадбирда, 1978 йилда туғилган Қ.С. 1 кг. 791 гр. марихуана гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси