September 13, 2018
Фуқаро 450 минг сўм пулни пора сифатида бермоқчи бўлганида қўлга олинди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 11 сентябрь куни туман ИИБ ходими ўз раҳбарига ахборот бериб, унда шу куни “Кишмиштепа” МФЙда яшовчи Ж.Т. ўзига нисбатан бўлган маъмурий материални ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 450 000 сўм пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Мазкур ахборот юзасидан 12 сентябрь куни вилоят ИИБ ва туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро Ж.Т. ходимга хизмат хонасида 450 000 сўм пулни пора сифатида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси