December 11, 2019
Халқаро экспертлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда
Тошкент шаҳридаги «Ситизен» меҳмонхонасида «Хотин-қизлар орасида зўравонликка қаратилган экстремизм ва бошқа жиноятларнинг олдини олишда хотин-қизлар иштироки: илғор миллий тажриба ҳамда халқаро амалиёт мисолларида» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Давра суҳбатида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Жон МакГрегор, гендер масалалар бўйича маслаҳатчилар Мартин Дексборг ва Трейси С.Остертаг, ЕХҲТ котибиятининг терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича ходими Камилла Богно, Гаагадаги Терроризмга қарши курашиш халқаро маркази вакили, мустақил эксперт Серан де Лиде иштирок этмоқда.
Тадбирда кун тартибидан ўрин олган қатор муҳим масалалар қизғин муҳокама қилинмоқда.
ИИВ Ахборот хизмати