September 16, 2019
Автомашина салонидан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди
2019 йил 9 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Кимёгарлар қўрғонида яшовчи 35 ёшли Ф.И., ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 6 сентябрь куни Фаровон маҳалласи Огаҳий кўчасида “Damas” русумли автомашинасини қаровсиз қолдиргани оқибатида, номаълум шахс машина салонида бўлган 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбир натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар Навоий шох кўчасида яшовчи 39 ёшли А.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси