November 1, 2019

“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги матбуот анжумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ҳамда ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ва аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур матбуот анжуманида Ички ишлар вазирининг матбуот котиби полковник Ш.Гиясов, вазирлик Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ва бошқа масъул ходимлари, шунингдек, республика ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий идоралари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Республика ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилик маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий идоралари томонидан 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 4 млн. 607 минг 34 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги, жумладан 2 млн. 55 минг 254 та қўпол қоидабузарлик, 25120 нафар маст ҳайдовчи, 252 072 нафар қоидабузар пиёдалар аниқланди.

Бу даврда 19 436 та транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли телефондан фойдаланиш, 779 909 та хавфсизлик камаридан тақмаган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 628 та монитордан фойдаланиш ёки ўзбошимчалик билан ўрнатиш, 41 179 та транспорт воситасини суғурта полисисиз бошқариш қоидабузарликлари аниқланди.

Шунингдек, 18 422 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун суд идораларига юборилиб, уларнинг 8 492 нафари (46,1 фоизи) транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Шу жумладан, 12 778 нафар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар суд идораларига юборилиб, уларнинг 8 639 нафари (67,6 фоиз) транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ҳамда 795 нафарига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, бу каби қоидабузарликларга қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида 2018 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратураси ўзининг “Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарорини имзолади.

Ушбу қарорга мувофиқ текширув ишлари алкотестер мосламаси ёрдамида амалга оширилмоқда. Алкотестер-бу ҳайдовчи томонидан ҳавога чиқарилган этанол буғларини аниқловчи ва текширув натижаларини қоғозда акс эттирувчи махсус техник воситадир. Текширув чоғида ҳайдовчи томонидан ҳавога чиқарилган этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ДЙҲХХ ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади ҳамда транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 4 212 маротаба корхоналарда транспорт воситаларининг техник ҳолати йўналишга чиқаётганда текширувдан ўтказилди. Бунда 35869 та транспорт воситалари текширилиб, улардан 2 571 таси техник носоз деб топилди ва 3 065 нафар ҳайдовчига ва 588 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Умумфойдаланишда бўлган автомобил йўлларини, темир йўл кесишмаларини, сунъий иншоотларни ва ички хўжалик йўлларини сақлаш, транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, автомобиль йўллари ва шаҳар кўчаларида 16 070 та йўл белгилари ўрнатилди, 25 136 та эскирган йўл белгилари янгисига алмаштирилди.

ЙҲХ ходимлари ички ишлар органларининг бошқа хизматлари ходимлари билан ҳамкорликда 3 172 та жиноятларни фош этишда иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
701-сон қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” профилактик тадбири ҳамда ҳар ойнинг учинчи жумасида “Автомобилсиз кун” акциясининг ўтказилиши таъминланмоқда.

2019 йил 9 ойда қоидабузарликларга нисбатан кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида жами 3 407 та сайёр суд мажлислари ташкил этилди. Бу сайёр судларнинг 1 411 таси меҳнат жамоаларида, 1996 таси маҳаллаларда ўтказилди.

2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида умумий йўл-транспорт ҳодисаларини 16,5 фоизга, уларда ҳалок бўлганлар сони 13,1 фоизга, жароҳатланганлар сони 17,8 фоизга камайишига эришилди.

Шунингдек, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони 876 тага, ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲлари 4 567 тага, маст ҳолдаги ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲлари 91 тага, пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари 2 544 тага камайди.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилди.

Жумладан:

Никита Макаренко информационный портал Gazeta.uz

Вопрос: Считают ли сотрудники ГУБДД, что дорожная инфраструктура в городе Ташкенте спланирована правильно?

Ответ: Конечно, в этом вопросе есть упущения. Решение этого вопроса требует совместных действий заинтересованных министерств. В настоящее время государством ведется поэтапная работа по развитию инфраструктуры улиц города Ташкента в соответствии с их планами и предложениями.

Вопрос: Какие инженерные решения планируют вводить сотрудники ГУБДД для уменьшения количества ДТП?

Ответ: В целях снижения количества дорожно-транспортных происшествий сотрудниками ОВД были даны рекомендации соответствующим организациям по строительству пешеходных подземных и надземных переходов, а также в местах массового скопления людей.

“Ўзбекистон овози” газетаси вакили

Савол: Пиёдалар йўлакларидаги тартибсизликларни олдини олишда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Яъни қўшимча ерости ва ер усти пиёдалар ўтиш жойларини қуриш назарда тутилмоқдами?

Жавоб: Пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Уларга “Йўл ҳаракати қоидалари” , ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилаяпти. Жумладан, Тошкент шаҳрида айни кунларда “Диққат, пиёда” тадбири ўтмоқда. Бу тадбирда ички ишлар органлари ходимлари, миллий гвардия вакиллари ва жамоатчилик иштирок этмоқда. Бу тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг кўламда ёритилаяпти. Маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида муҳокамалари ўтказилмоқда.

Автомобиль йўлларида, жумладан пиёдалар ҳаракати серқатнов бўлган ҳудудларда қўшимча ер ости ва усти пиёдалар ўтиш жойларини барпо этиш юзасидан тегишлилиги бўйича барча ташкилот ва идораларга тақдимнома ҳамда таклифлар киритилган.

Савол: Куннинг тиғиз вақтларида автоуловлар йўлда ҳаракатланганда чорраҳалар ва пиёдалар ўтиш жойларида сабабсиз сигнал чалаётган ҳайдовчиларга қандай чоралар кўрилади?

Жавоб: Бу каби ҳолатлар доимий равишда назорат қилиб келинмоқда. Жумладан, бу иш самарадорлигини ошириш мақсадида тарғибот ишлари кучайтирилмоқда. Жойларда сигнал чалишнинг зарарли оқибатлари акс эттирилган эслатма ва буклетлар, баннерлар чиқарилиб автомобиль йўлларининг кўринарли жойларига ўрнатилаяпти. Жумладан, 2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида сабабсиз автомашина сигналини чалган 15 мингдан ортиқ ҳайдовчига нисбатан маъмурий тартибда чора кўрилган.

Савол: Шаҳар ичида баланд овоз чиқарувчи автомашиналардан фойдаланишга рухсат этилганми?

Жавоб: Кейинги вақтларда бу масала ҳам диққат марказимизда турибди. Бу каби ҳолатларни бартараф этиш устида иш олиб борилмоқда. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда велоспорт, мотоспорт ва автоспорт клубларини ташкил этиш устида иш олиб бораяпмиз. Шундай клублар ташкил этилса тезлик ишқибозларини ўша клубларга жалб этамиз.

Савол: Тирбандликларни олдини олиш мақсадида куннинг тиғиз вақтларида қатнов юқори бўлган чорраҳаларга ЙПХ инспекторларини қўйса мақсадга мувофиқ бўлмасмиди?

Жавоб: Бу каби ҳолатлар доимий равишда назорат қилиб келинмоқда. Куннинг тиғиз вақтларида қатнов юқори бўлган чорраҳаларга ЙПХ инспекторларининг хизмат ўташлари белгилаб берилади.

“Facebook.com” сайтидаги “Водители Ташкента” гуруҳининг вакили Ибрагим Раимбаев

Савол: Йўлларда қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларни видеотасвирга тушуриб, ушбу ҳолат ҳақида Йўл патруль хизмати ходимларига маълумот берган фуқароларнинг шахсини ошкор қилиш мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 747-сонли қарорига кўра йўл ҳаракатини хавфсизлигини таъминлашда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш бу бўйича мараказлашган автоматлаштирилган тизим ишлаб чиқилди. Яъни автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган қоида бузарликлар dyxx.ejarima.uz сайтига юборилади ва юборган фуқаронинг шахси ошкор қилинмайди.

Савол: Биламизки, фуқаролар ва ЙҲХБ ўртасида бўлган суд жараёнларида фуқаролар бир неча маротаба ютиб чиқдилар. Эндиликда мазкур масала юзасидан қандай тўхтамга келинмоқда?

Жавоб: Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги ҳамкорлигида ишчи гуруҳ ташкил этилган. Мазкур масала ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда ва натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Савол: Йўлларда ҳаракатланиб кетаётиб фавқулотда вазият туфайли тез тиббий ёрдам ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари бошқарувидаги автомашиналарга йўл бериш жараёнида улар томонидан йўл қоидаси бузилганда, ҳайдовчилар бу ҳақида маълум бир вақтда ЙПХ ходимларига бориб хабар бериш ўрнига ушбу ҳолатларни автоматик тарзда қайд этиш тизимини йўлга қўйса бўлмайдими?

Жавоб: Савол ўринли, автоматлаштирилган тизимлар бу каби ҳолатларни мустақил аниқлаш имкониятга эга эмас. Таклифингиз юзасидан хориж тажрибасини ўрганиб, дастурий-техник имкониятлардан келиб чиқиб тизимни “SMS” орқали хабардор қилиш функциясини жорий этиш имкониятини кўриб чиқамиз.

Савол: Хизмат олиб бораётган йўл патруль хизмати ходимининг ҳаракатларини ҳайдовчилар тасвирга туширса ва ижтимоий тармоққа жойлаштирса бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарорига кўра Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага тасвирга олиш мумкин. Тасвирга олиш таъқиқланмаган.

Савол: Автомашиналарга кучайтирилган авточироқларни ўрнатиш мумкинми?

Жавоб: Умумий техник регламентга кўра транспорт воситалари қисмларини ишлаб чиқарган завод томонидан жорий қилинган техник тавсифномасида белгиланган талабларни ўзгартириш мумкин эмас.

Представитель группы “Водители Ташкента” (“Facebook.com”)

Вопрос: В Ташкенте сотрудники УБДД достаточно корректно и уважительно относятся к водителям, однако в регионах же ситуация иная. Какие мероприятия проводятся для повышения культуры общения сотрудников УБДД?

Ответ: В настоящее время в Академии МВД, Центре подготовки и повышения квалификации сотрудников органов внутренних дел проводится поэтапная работа по обучению всех сотрудников ДПС, исходя из требований соответствующих приказов и постановлений, министра и других нормативно-правовых актов.

Кроме того, в Институте повышения квалификации МВД организуются выездные курсы дистанционного обучения, то есть для сотрудников ДПС без отрыва от службы проводятся специальные онлайн-занятия.

“Mening yurtim” телеканали “Markaziy studiya” кўрсатуви вакили

Савол: Жорий йилнинг ўтган вақти давомида республикамизда қанча ўлим билан боғлиқ ЙТХлар содир этилди ва ушбу кўрсатгичлар бўйича мамлакатимиз Марказий Осиё давлатлари ичида қандай ўринда туради?

Жавоб: Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Республика бўйича 1 396 нафар фуқаролар ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 211 тага камайган. Ваҳоланки транспорт воситаларининг сони ўтган йилга нисбатан 150 000 тага ошган. Ўзбе6кистон Республикаси Марказий Осиё давлатлари ичида ўлим даражаси энг паст ҳисобланади.

“Sof.uz” сайтининг вакили

Савол: Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳайдовчилик гувоҳномасидан Россия Федерациясида фойдаланса бўладими?

Жавоб: Ҳозирги янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Вена конвенциясига аъзо бўлган барча давлатларида ҳақиқий ҳисобланади. Янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномасидан МДҲга аъзо мамлакатларда фойдаланса бўлади.

Представитель радиостанция “Maxima”

Вопрос: Ранее сообщалось о том, что в столице инспекторам УБДД выданы 32 body-камеры. Если ли какие-то результаты, касательно данного новшества?

Ответ: Управлением безопасности дорожного движения Главного управления внутренних дел города Ташкента были протестированы body-камеры. Предложения и замечания по устранению выявленных в ходе тестирования недостатков и совершенствованию системы были представлены исполнительной комиссии.

Вопрос: Сегодня на дорогах Ташкента можно встретить парковку автомобилей вторым рядом? Это создает проблемные ситуации как для пешеходов, так и для водителей. Что предпринимается сотрудниками ГУБДД для того, чтобы решить данную проблему?

Ответ: Данная ситуация обусловлена отсутствием достаточного количества и вместимости автостоянок в торговых точках, расположенных на улицах города Ташкента. Чтобы предотвратить эти случаи, сотрудники ДПС регулярно проводят рейды. Кроме того, даны предложения по созданию на этих торговых точках автостоянок с достаточной вместимостью.

ИИВ Ахборот хизмати