Қўлбола усулда тайёрланган ўқотар қуролни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
31 январь куни Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбир жараёнида, Термиз туманида яшовчи 39 ёшли Р.С. қўлбола усулда ўзи ясаган ўқотар қурол ва 12 дона патронларни жами 1.750.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган ва ундан қурол ва патронлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган қўлбола қурол ва патронлар жанговар ҳолатда отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.С.га нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати