September 12

Энди фақат югуриш қолди!.., ёхуд жами инсон зотига саломатлик тилаб! 


Мана қўлда қалам билан катта йўлга чиққанимга 40 йилдан ошибди! Шу давр мобайнида эл, юртнинг корига яраш учун имкон қадар ҳаракат қилдим... Аллоҳга шукр, ҳукуматимизнинг, халқимизнинг эътирофига ҳам муносиб кўрилдим! Дуо олдим!
Миллионлаб юртдошларимиз билан суҳбатлашдим, уларнинг ҳаётини газета, журнал, радио, телевидение ва китобларимда ёритдим...
Айниқса, тиббиёт тизимидаги янгиликлардан юртимиз аҳлини хабардор қилишга ҳаракат қилдим... Албатта, бу ҳаракатларим кўпчиликнинг оғирини енгил қилган ҳоллар кўп бўлди... Чунки  чет элларда даволаниш ниятида минглаб долларларни топиш учун ғам чекиб юрган беморларимиз шу ернинг ўзида дардларига даво топишди!
Бугун ҳам  ана шундай бир даво маскани ҳақида сизларни хабардор қилишга жазм этдим...

2019 йилги "Ковид" балоси одамларда бўғим касаллигини ривожлантириб юборди. Бу касаллик бугун ёшу қарини аямаяпти... Шу боис беморлар малакали мутахассисларга, билимли шифокорларга ва ҳар томонлама тиббиётнинг охирги, янги ускуналари мавжуд бўлган клиникаларга эҳтиёж сеза бошладилар. Шу қаторда мен ҳам!
Очиғи, бу борада юзлаб профессор, академиклар ҳақида ёзган бўлсам-да, мен ҳам яна янги клиникаларнинг ишини ўрганишга киришдим...
Шундай клиникалардан бири- Тошкентдаги  "Гавҳар" шифохонаси хусусида эшитиб, клиника раҳбари, тажрибали машҳур шифокорлар: падари бузрукворлари Ҳикматулла ота ва волидаи муҳтарамалари Гавҳар  аяларнинг вориси, Европада ўқиб, малака оширган, салоҳиятли олим ва бўғим касалликлари бўйича моҳир жарроҳ, травматолог, ортопед Хуршиджон Шокиров билан суҳбатлашдим...


Аллоҳга шукр, тўғри манзилга мурожаат қилган эканман. Хуршиджон Шокиров атрофига жам бўлган шогирдлари ҳам ўта масъулиятли, билимли, зукко шифокорлар экан. Улар ҳам тиббиёт ривожланган давлатларга бориб малака ошириб келишганлиги клиниканинг катта ютуғидир. Ҳатто бу клиникага тез-тез чет эллик мутахассислар, профессорлар келишиб, жарроҳлик амалиётларини ўтказишлари, шунингдек, чет эллардан келган беморлар  ҳам шу клиникада ўзимизнинг шифокорлардан даво топиб кетишлари мазкур шифохонага эътиборни янада кучайтирган.
Клиника энг янги тиббиёт ускуналари, техникаси билан жиҳозланган. Беморлар ётадиган хоналар ҳаммаси бир "койкалик" бўлиб, чет эллардагидек шароитга эга. Беморлар операциянинг эртаси куни даволовчи шифокор назоратида оёққа турғизилиб, юргизилади. Кейинги кунлар мустақил юра бошлайди. 5 кунда бемалол ўзини эплайди ва уйига жавоб берилади.
Кунига 4 марта бериладиган таомлар мазали ва уларнинг таркиби беморнинг аҳволини ҳисобга олиб тузилган. Беморнинг ортидан йўқлаб келувчилар кутиш залидан ўзга, ичкарига киритилмайди. Бу ҳам беморнинг хавфсизлиги учун...
Кўчадан таом келтирилиши ҳам ортиқча... Ҳаммаёқ тоза-озода!!!
Ҳамширалар, санитарлар ёнингиздаги битта қўнғироқ билан ёрдамга шошилишади...

Мен дардим ҳақида биров билишини истамагандим... Аммо ўз бошимдан ўтказганим учун ва шифохона аҳлининг, шифокорларнинг қай даражада хизмат кўрсатишларини билишни истаган беморлар учун очиқ ёзишга қарор қилдим... Мен 3 йил (2021, 2024 )ичида иккала тиззамда ҳам жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказдим. Журналистни оёғи боқади, дейилгани ҳақиқат. Қизғин ижодий учрашувлар, ижодий сафарлар, суҳбатлар, ташкилий ишлар, ижод...ҳаммасини бир сира ортга суришга тўғри келди...

Аллоҳга шукр, бугун "Гавҳар" клиникасининг жонфидо шифокорлари туфайли оёққа турдим! Энди фақат югуриш қолди!!!
Мен ҳаммаси учун, авваламбор, Аллоҳга ҳамду санолар, кейин закий инсон Хуршиджон Шокировга, уларнинг шогирдлари: Иззатжон (даволовчи врачим, травматолог, ортопед)га ва Дилёржон, Шоҳруҳжон, Шаҳбозжон, Жаҳонгиржон, Абдуворисбек,  анестизиологлар:  Худойшукрбек  ва Элдорбекка, Нилуфархон(бош ҳамшира)га, операциядан сўнг тикланиш амалиёти  мутахассиси Бобиржон ҳамда бошқаларга, шунингдек, барча ширинсўз, ўз ишининг моҳири -ҳамширалар ва кичик тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдираман! Эзгулик йўлидаги хайрли амалларингиз муродбахш бўлсин, қадрли шифокорлар!

Азизларим, клиника хизматлари ҳақида маълумотларни билишни истасангиз,  қабул бўлимига қўнғироқ қилинг.

Жами инсон зотига саломатлик тилаб:

САНОБАР ФАХРИДДИНОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилари ва Журналистлари уюшмалари аъзоси, шоира