I
@ijod
87 posts

ОНАМ ЙЎЛГА ЧИҚИБДИ...Инобат Ибрагимова

Ҳамкасбимиз Расул Жумаев таътилдан қайтди. Эрталаб ёнма-ён эшиклар олдида туриб: “Аввал ким билан кўришсам экан, опа биланми ёки бошлиқ биланми?” деб овоз чиқариб ўйлаб бир пас турди-да, бошлиқни танлади. Бошлиқ – бўлим бошлиғи офицер Гулнора Ҳожимуродова, опа – каминангиз. Опа ўрнидан қўзғалгунча бошлиқ аллақачон ҳол-аҳвол сўрашиб, хайрлашиб ҳам бўлди. Бир ойлик таътил қандай ўтгани уч-тўрт оғиз гап билан айтилди-қўйилди. Одам дегани ҳам шунчалик зерикарли бўладими? (Ўзбек матбуотининг тирик афсонаси, Халқаро олимпия қўмитаси раиси Хуан Антонио Самаранч қўлидан Олимпия кўкрак нишонини олган энг кучли спорт журналисти... ўзи бир китоб бўладиган одам ўтказган таътилини уч-тўрт оғиз гапда тугатса, қойил қолмайсиз-ку?) Аслида яхши ўтибди...

Аҳмад Аъзам. Қуроқ (қисса)  

Хў-ўш, энди сизга бир ҳангомани айтиб берсам, бўлмаган гап дейсиз, тўғри ўйлайсиз, шу гапни бошқа бировдан эшитганимда ўзим ҳам ишонмас эдим, одамларни гўл дейди шекилли бу одам ё ўзини гўлликка соляптими деб, энсам қотарди балки, лекин сизни алдамай деб кўрганимга мункир келсам, бу ҳам тўғри бўлмас. Кейин, гап ишонишда эмас, ҳамма ишонган гап тўғри чиққанида, ўзингизга маълум, бунақа юрмаган, олам гулистонда яшаётган бўлур эдик. Қуруқ ишонч алданишдан бошқа нима беради? Лекин у ҳам бир сўрғич, алданишга ўргатиб қўяди, алданмасангиз, қатордан тушириб юборишгандек бўлаверасиз. Гапим тегиб кетмасин, биламан, ўзингиз ҳам ториққансиз бунақа гаплардан, билган одам ториқади, албатта. Ана, шунинг учун хитланавермай, бўлар экан-да шу­нақа...

СОҒИНЧ

Ёш оиланинг янги уйга кўчиб ўтганларига кўп бўлмади. Уларнинг икки боласи бўлиб, каттаси тўрт яшар, кичиги эмизикли эди. Кичигига онасининг қучоғи етарли эди аммо каттаси Азимжон... У янги уйга кўниколмай тез-тез хархаша қиларди. Бобомни соғиндим, деб йиғлайвергач отаси машинада бир-икки олиб бориб келди. Аммо унинг раъйига қарашга эркакнинг вақти йўқ, эртадан кечгача ишда эди. Бугун эрталаб ҳам Азимжон ишга отланган отасининг машинаси атрофида ўз-ўзидан ҳиқиллаб айланди. “Бобомга бораман, бобомга олиб боринг”, деб отасига ялинди. Отанинг ўғилчасига раҳми келди. –Ишдан келиб олиб бораман, бобонгни уйида ётиб келамиз, – деди боласининг бошини силаб. –Алдайсиз, – деди бола кўзлари тўла ёш билан отасига қараб, – ҳар доим шундай дейсиз...

Аҳмад Аъзам. Ноинсоф Мусо (ҳикоя)

Мусо яхши йигит — қобилиятли. Лекин сал ўйинқароқ. Буни ўзи ҳам билади, бироқ кўп ҳам куйина-вермайди. Бошқалар, масалан, хонада у билан ёнма-ён ўтирадиган Турғун ака насиҳат қилса, Мусо: “Бола бўлсин — шўх бўлсин”, дея кулиб қутулиб кетади. Мусо ўзининг яна бир талай камчиликларинн билади, лекин бошқа нарсадан — гарчи феъл-атворида нуқсон ҳисобланмаса ҳам — пулсизликдан кўп қийналади. Ўзингиз ўйлаб кўринг: отаси уни едирса-ичирса, вояга етказса, беш йил ўқитса-ю, ҳали ҳам унга пул юбориб турса! Мусоқулбой — отасоқол иягига битган давангир йигит — энди отасини боқиш у ёқда турсин, бир бош, бир қулоғини ҳам эплолмаса, ҳар борганида унга сарғайиб, укаларининг ризқидан юлиб келса! Яхшими шу? Йўқ, Мусо берсанг — ейман, урсанг — ўламан...

Шодиқул Ҳамро. КУШХОНАДАГИ ВОҚЕА Худодан беамр оёққа тикон кирмас. Ҳикоя

I – Бу фалокат рўй берган маҳалдами? – деди буткул қиёфасию сўз қотишида кексалик нуқси уриб қолган бева кампир ҳайъатда қўр тўкиб ўтирган бош ҳакамга аллақандай ёввойи қараш қилиб. – Ўзимнинг ҳовлимда эдим. Ўша пайт қуёш ботимига етиб, кун қазо бўлаётган эди. Мен подадан қайтадиган сигирим адашиб, боши оққан тарафга солиб кетмасин тағин, деган хавотирда кўча эшигини очиб қўйиш мақсадида, уйчамдан чиқаётган эдим. Ҳали ковушимни оёғимга илишга улугрмай туриб, қўшнимнинг кушхонаси томондан қандайдир ҳайвоннинг бўғилиб иҳраган товуши қулоғимга чалингандек бўлди. Одатда, бўғзига пичоқ тортилган новвослар шундай товуш чиқариб иҳрайди. Бурун, қўшним қассобчилик қилган йиллари унинг кушхонасидан новвосларнинг жон талвасасида шундай иҳраши...

Шодиқул Ҳамро. ХУШХОНАДАГИ ВОҚЕА Худодан беамр оёққа тикон кирмас. Ҳикоя

I – Бу фалокат рўй берган маҳалдами? – деди буткул қиёфасию сўз қотишида кексалик нуқси уриб қолган бева кампир ҳайъатда қўр тўкиб ўтирган бош ҳакамга аллақандай ёввойи қараш қилиб. – Ўзимнинг ҳовлимда эдим. Ўша пайт қуёш ботимига етиб, кун қазо бўлаётган эди. Мен подадан қайтадиган сигирим адашиб, боши оққан тарафга солиб кетмасин тағин, деган хавотирда кўча эшигини очиб қўйиш мақсадида, уйчамдан чиқаётган эдим. Ҳали ковушимни оёғимга илишга улугрмай туриб, қўшнимнинг кушхонаси томондан қандайдир ҳайвоннинг бўғилиб иҳраган товуши қулоғимга чалингандек бўлди. Одатда, бўғзига пичоқ тортилган новвослар шундай товуш чиқариб иҳрайди. Бурун, қўшним қассобчилик қилган йиллари унинг кушхонасидан новвосларнинг жон талвасасида шундай иҳраши...

Инобат Нодиршоҳ. ШАФҚАТ. Ҳикоя

Ишдан келдим. Негадир бўғилгандек бўлдим. –Уйнинг ҳавосини алмаштирмабсан-да, – дедим қизимга. –Алмаштирдим, – деди. Кайфиятсиз кўринди. Ишида бирон кўнгилсизлик бўлдимикан? Биров хафа қилмаган бўлсин-да. Саволга тутишдан ўзимни аранг тутдим. Ўзи гапириб қолар. Безовта кириб-чиқавериб, ниҳоят ёрилди. –Ойижон... Бу сўздан ҳам оҳанги юрагимни ёрди. Пиёла тутган қўлим қалтираб кетди. Билдирмаслик учун хонтахтага қўйдим. Онаман – ёнаман, дегани шу! Тезроқ гапирса экан. –Бир гап айтсам, хафа бўлмайсизми. Фақат “хафа бўлмайман” деб сўз беринг. –Ҳиммм, сен аввал гапир-чи, – ичим ёниб кетай деди. Аниқ бир гап бўлган. Кеча навбатчиликда қолган эди. Қозоқ овулдан бирови ошиқ бўлиб юрганини айтган эди. Нега эътибор бермадимммм... Олиб қочган...

Инобат Ибрагимова. ТУҒИЛГАН КУН.  Ҳикоя

Саид ўртоғи Набижонни жон қулоғи билан эшитарди. Унинг айтишича дадаси туғилган кунига велосипед совға қилибди. Ўзи хорижда ишлаётгани учун аясига тайинлабди: Набижон уй ишларида сенга ёрдамчи бўлиб қолганидан севиндим, велосипед олиб бериб қувонтирмоқчиман, ўша кун келгунига қадар ўзига билдирма, дебди. Тоғдан тушиб борса, аяси чиройли дастурхонлар тузаб қўйганмиш, қариндошлари келибди. Ўша куни дадаси билан телефонда гаплашибдилар. “Совға ёқдими, деб сўраган эдилар, негадир йиғлагим келди. Ўзимни аранг тутдим-да, ҳеч нарса совға қилмасангиз ҳам майли, ёнимизда бўлсангиз шуни ўзи етарли, девдим, жим бўлиб қолдилар. Бизни эшитиб ўтирган катта энам: кўнгли бузилди, балаларини соғинган-да, қуриб кетсин, шу ғурбат элнинг ош-нони ҳам, деб...

Аҳмад Аъзам. Кичик илмий ходим Ҳамдамов (ҳикоя)

Кичик илмий ходим Ҳамдамов симёғочга суянганча сигарет тутатаётган икки ўсмирга лоқайд нигоҳ ташлаб ўтиб кетдию тўрт-беш одим юрмасданоқ қулоғига уларнинг гапи чалиниб қолди. — Маҳаллангдаги истаган одамингни чалпак қиламан. Униси нимадир деб ҳиринглади. Ҳамдамов қулоғини динг қилди, аммо эшитмади. Ҳалиги ўсмир овозини баландлатди: — Қани, айт-чи, ким мен билан чиқади? Биттаси анавими? “Анави” Ҳамдамов эди. Ҳозир қайтиб бориб, бу мишиқини бир солса, чаппа ағдарилиб тушади-ю, бироқ катта кўчада ҳаммага шарманда бўлади-да ёш болага қўл кўтаргани учун. Лекин қўрқитиб қўйиши ҳам керак, бўлмаса ҳар ўтганида майна қилавериб жонига тегади. Буларга бир ён бердингми — тамом, кейин томошангни кўраверасан. Ҳамдамов бир қарорга келгунча яна...

Инобат Ибрагимова. ҚАЙНОТА. Ҳикоя

Катта хонадон. Қизлар палахмон тошидек отилди-кетди. Ўғиллар ҳам навбати билан ўз уйларини қура бошлади. Навбат тўртинчи ўғилники эди. Аммо... Оила қурганига етти йилдан ошса-да, ҳали фарзандли бўлмади. Келин қариндошнинг боласи эди. Катталарнинг икки ўртани боғлайдиган сўқмоқлар йўқолиб кетмасин, деган эзгу ниятлари билан бунёд бўлган оила. Осонгина бузилиб кетиши мумкин эмас. Умидворликда йиллар кечди. Кунларнинг бирида... Хушхабар барчани ота уйига йиғди. Тилларига чиқармаган бўлсалар-да, ҳамма шу кунни кутаётган экан: акалар, опа-сингиллар, ота-оналари. Бу табиий эди. Улар катта бир оила, қувонч-ташвишлари ўртада. Келиннинг ҳам кўзлари порлаб, елиб-югуриб хизматда бўлди. У худди бу хонадонга илк келган кунларига қайтгандек бахтиёр...