Аброр ХОН. 100 КУН ОРТДА ҚОЛДИ! ДУНЁ ВА АҚШДА НИМАЛАР ЎЗГАРДИ?
Жорий йилнинг 25 январь куни лавозимга киришган Дональд Трамп АҚШ президентлигининг иккинчи муддатини бошлайди. Шундан бери 100 кун ўтди, мамлакат 180 даражага ўзгарди, деб баҳолайди бу даврни экспертлар. Ташқи сиёсат векторининг ўзгариши, бутун дунё бўйлаб тўловларга божлар жорий этилиши, боринг-ки, Оқ уйдан чиқадиган ҳар янгилик жамоатчиликнинг диққатини тортиб турди.
Кимларгадир ўзгаришлар фойда келтирган бўлиши мумкин, лекин бу фикрга ҳам қўшилмасликнинг иложи йўқ. Муболағасиз айтиш мумкинки, янги “стратегия” кимларни шок, сиёсий мулоҳифатни фалаж ҳолатига туширди.
Халқаро ҳамжамиятни қўя турайлик, Америка халқи янги сиёсатдан норози эканини ошкор билдирди.
Эсингиздами, Трамп 2023 йилнинг май ойида “агар мени президент этиб сайлашса, Украина зиддиятини қисқа вақтда тўхтата оламан. Руслар, украиналиклар қирилиб кетмоқда. Мен бу қирғинни 24 соатда ҳал этаман”, деб баёнот берган эди.
Бугунги вазиятни ҳаммамиз кўриб турибмиз. Трампнинг The Time нашрига айтишича, “Одамлар яхши билишади, бу гаплар ҳазил тариқасида айтилган эди, бундан қатъий назар можаро тўхтатилади”.
Давлат етакчи сўнгги кўринмаётган бу даҳшатли можарони бир кунда тўхтата олмаслигини тушуниб етди. Чунки у АҚШ иттифоқдошлари билан ишларни мувофиқлаштирмасдан ёлғиз ҳаракат қилмоқда. Россия раҳбари билан биринчи телефон суҳбатида унга ён босаётганини яққол сездириб қўйди.
Оқ уйда Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнс Зеленскийни бурчакка қандай қисиб қўйганини ҳаммамиз кўрдик. Украинага ҳарбий ёрдам тўхтатилди. Яқинда эса Киевнинг Қримни қайтариб олиш тўғрисидаги баёноти учун яна Трампнинг танқидига учради. Урушдан чарчаган украин халқи ўзининг энг катта тарафдори ҳисоблаган ҳукмдор сиёсатидан ҳайратга тушмоқда.
АҚШнинг Ғарбдаги шериклари ҳам ҳозир хавотирда. Трамп Қўшма Штатлар ва НАТО муносабатларини бир неча марта шубҳа остига қўйган. У, ҳатто, Россиянинг Шимолий альянс мамлакатларига ҳужум қилган тақдирда ёрдам бермаслигини очиқчасига айтган. Сабаб - улар мудофаа ишлари учун кўп маблағ сарфлашаётган эмиш.
Бир муддат ўтиб, у сўзларини қайтариб олди. Экспертлар эса “бундан буёғига Европа мамлакатлари Америкага ишонмай қўйдилар”, деб хулоса чиқаришди.
Миграция сиёсатида ўзгаришлар қилиши тўғрисида Трамп ўтган йили октябрь ойидаги сайловолди тадбирларининг бирида маълум қилганди. Ўшанда президентликка номзод “Қонга чанқоқ жиноятчиларни қамоқхонада, кейин эса имкон қадар уларни мамлакатдан чиқариб юбораман”, дейди.
Лазовимга киришганидан бир ой ўтмасдан 11 минг мигрантни АҚШдан депортация қилиб юборди. Устига устак Мексикадан Америкага кириб келишни кескин қисқартирди.
“Кимлардир буни мувофаққият, деб бўлса, аслида бу Америка қадриятларига тўғри келмайди”, деб таърифлайди экспертлар.
Трампнинг яна бир жарангдор баёнотларидан бири - АҚШ иқтисодиёти “кетмонини учириб юборман” дегани эди. “Американи имкониятлар мамлакатига етказаман” – бунда нарх-наво анча пастлаб кетади, деган ваъдаси ҳам бажарилмай қолиб кетди.
Тарафдорлари орасида “президентнинг сиёсати инфляция даражасини ушлаб турибди”, дегувчилар бор. “Савдо-сотиқ соҳасида юзага келган вазиятни ижобий баҳолаш керак”.
Сайланганидан кейин Трамп “бемаъни очиқ чегаралар” сиёсати ва АҚШ савдо баланси камомадига барҳам беришни эълон қилади. Ваъда апрель ойида амалга ошади.
Айрим маҳсулотлар америкалик истеъмолчилар учун анча қимматга тушмоқда ва юзага келган савдо муносабатларини таҳдид остига қўймоқда.
Яқинда Pewinion Research Institute жамоат фикрини ўрганиш институти тадқиқот ўтказади. Унинг натижаларига кўра, америкаликлар февраль ойига нисбатан, яъни Трампнинг лавозимга киришганидан кейин ва тарифлар амалга киритилганидан бери иқтисодий вазият ва мамлакат келажагини танқидий баҳоладилар.
Трамп администрациясининг тарифларни тез ўзгартириб, амалга киритишини айрим ноаниқликлар келтириб чиқараётганини ифода этилмоқда. Бундай “айтдим-қайтдим” ҳукумат сиёсатининг барқарорлигига путур етказади, дейишмоқда тадқиқотчилар.
-Дастлабки 100 кунда бўрон содир бўлди, аммо бу тараққиётга хизмат қилмайди. Кўплаб янгиликлар жорий қилиниб, кейин уларнинг бекор қилиниши вазирликларни эсанкиратиб қўйди. Аввалига минглаб ишчи ўринлари қисқаришига олиб келди. Кейинроқ айрим ходимлар, хусусан, авиация ёки ядро хавфсизлиги сингари соҳа вакилларининг ўрнини босадиган тайёр кадрлар бўлмагани учун улар қайтариб ишга олинди.
Ipsos компаниясининг ABC News телекомпанияси ва The Washington Post газетаси билан биргаликда ўтказган тадқиқотига кўра, 100 кун ичида Трампнинг рейтинги сўнгги 80 йилда энг паст кўрсаткичга тушиб кетганини кўрсатди. 55 фоиз америкаликлар Оқ уй фаолиятини салбий баҳоладилар, уларнинг 37 фоизи эса бу ғалати сиёсатни қўллаб қувватлади.
Аксарият сўровда қатнашганлар президент ваколатларининг кенгайтирилиши, давлат хизматчиларининг қисқартирилиши, федерал агентликларнинг ёпилиши ва сиёсий мухолифатга нисбатан қарши чоралар кўрилиши фаолиятидан хавотир билдиришди.
Трампнинг ўзи 100 кунлик фаолияти тўғрисида Truth Social ижтимоий тармоғида “менинг жамоам қисқа пайтда тарихий натижаларга эришди”, деб баёнот берди.
-Биз аввалги администрацияларнинг барча рекордларини ортда қолдирдик, АҚШнинг олтин даврига эришиш учун қаттиқ ишлашда давом этамиз, деб қўшимча қилган у.
Барча ҳукуматларга изчиллик, келажакни кўра билиш ва барқарорлик керак. Бу эса бугун АҚШда оқсаётгандек кўринмоқда...