September 19

УЛУГБЕК ҲАМДАМ, АБДУҚАЮМ ЙЎЛДОШЕВ ВА АҲМАД АъЗАМ ҲИКОЯЛАРИДАГИ СЮЖЕТНИНГ ЎЗАРО БИР- БИРИГА БОҒЛИҚЛИГИ        Сидиқова Шаҳноза Камолиддиновна Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети 2-курс таянч доктаранти

АННОТАЦИЯ
Инсоният тамаддунининг ибтидосидаёқ вужудга келган адабиёт замонлар ўтиши билан ўз моҳиятини йўқотмаган, билъакс, тобора қадри ортаётган, бани башарнинг мислсиз маънавий хазинасини янада ­бойитаётган буюк мўжиза бўлиб қолмоқда. Ва бу жараён абадул-абад давом этажак. 
Кей wордс: постмодернистик, ҳикоя, жанр, сифат, сюжет, услуб, образ, структура
Мазкур йилда эълон қилинган ҳикояларнинг мавзу ва мундарижаси, умуминсоний қамров кўлами, бадиийлиги – структураси, образлари ва услуби кейинги эллик йилларда ёзилган ҳикояларникидан сезиларли даражада фарқ қилади. Уларда халқ ҳикоячилиги тажрибаларини ҳам, мумтоз адабиёт анъаналарини ҳам, жаҳон, жумладан, турк, япон, рус, Лотин Америкаси, инглиз, франтсуз, Америка прозаси унсурларини ҳам кузатиш мумкин. Муҳими, бугунги ҳикояларимизда мана шундай улкан тажриба омилларини адабиётнинг туганмас манбаи, Яратганнинг санъати – ҳаёт воқелиги билан синтезда ифодалашга уринишлар бор.
Ҳар доимгидек 2012 йил ҳикояларининг ҳам асосий қисмини воқеий ҳикоялар ташкил этади. Айни далил ўзбек насрида ҳамон ушбу анъана етакчи мақомда турганидан далолат беради. Аммо шуни махсус таъкидлаш жоизки, бугунги ижтимоий муносабатлар, халқимиз турмуш тарзидаги жиддий муаммолар, глобализация жараёнида пайдо бўлаётган янги тип одам образи, аввалги даврлар учун хос бўлмаган тамомила янги сюжетлар, деталлар, янгиланаётган тил ва услуб элементлари ҳам айнан шу йўлдаги ҳикояларда кўпроқ кўзга ташланади.
А.Йўлдошевнинг “Пуанкаре” асари чоп этилар-этилмас, уч тўрт мақолада тилга олинди. Асарнинг илк талқинларидаёқ фикрлар ранг-баранглиги кузатилди. Мана шунинг ўзи ҳам ҳикоянинг ноанъанавий йўлда ёзилганига далил. “Пуанкаре”нинг гоҳ неореалистик, гоҳ неомодернистик, гоҳ постмодернистик асар тарзида баҳоланаётгани ҳам айнан шу ноанъанавийликда бўлса, эҳтимол. “Пуанкаре” замонавийлиги, ўзига хос ҳикоялаш услуби, бадиий муаммонинг долзарблиги ва, энг муҳими, асар марказидаги жумбоқнинг антиқалиги, аниқлиги, тарихий-илмий асосга эга эканлиги билан муносиб ўрин эгаллайди. Аммо шунча фазилатларга эга эканлигига қарамасдан, бу асарнинг ҳеч қандай постмодернизмга алоқаси йўқ. Эҳтимол, асарнинг янгилиги, ўзига хослиги ҳам шундадир.
Анъанавий сюжет ва услубдаги ҳикоялар:
Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Биз излаган тилсим”, Аҳмад Аъзам ҳикояларини ўқиб туриб, улар ҳаёт тарзимизга ўхшаб кетадиган воқеалар кетма-кетлиги борлигини англашимиз мумкин. Инсон икир-чикирларни, ҳар бир гапни кўнгилга яқин олиши, айниқсамашхурлар кетидан югуриши. Бизда бир одат бор, баъзан ўзбекчилик деб қўяверамиз. Худди шундай десак қутуладигандай, ёки силлиқ cжиқиб кетадигандай. 
Аҳмад Аъзамнинг “Соясини йўқотган одам” ҳикоясида мени биринчи ўзига қаратган нарса бу инсонларнинг фикри, жамият ҳаёти, уларнинг ўзаро сизнинг ҳаётингизга бўлган таъсири. Ҳикоя бош қаҳрамони, сояси йўқолган киши, бу биринчи сабаб қилиб, ўзига нимани кўрсатди биласизми, у кўп ўқиганлиги, ҳиссиётларга берилиши натижасида ўз ҳаёлий қўрқувларини ёнига келганлиги. Ўзини уларнинг олдида ожиздай ҳис қилганлиги, яна бир нарса ҳар бир инсон бор экан, ўзи ўқиб ёки кўриб турган ҳаётий вазияти ичига кириб кўради. Бу вазият уни қанчалик даражада ўзига тортгани бу аслида ҳикоя эгасига маълум. Яна бир нарса Аҳмад Аъзам бу қарашлари билан яна бир нарсани ўқувчига етказиб бермоқчи бўлган. Бу ҳам бо;лса уни яқинлари, атрофидагилар ва жамият қандай қабул қилади. Мен ҳеч қўрқмай бир нарсани айта оламан. Инсониятда о;зиг або;лган ишончнинг етишмаслиги, бу инсонлар тез синишига, уларнинг маълум вазиятлардан чиқолмаслигига сабаб бўлади. Айни шу этаплар натижасида эса инсон ўз оғирлиги, қаҳр-ғазаб ва тушкин кайфиятини кимнидирустидан кулиш ёки кимнидир четлаб ерга уруш орқали эришишади.
Буни эса улар “Ғалаба” деб ўйлашади. Аслида ундай эмас. Ҳаммаси оддий. Бу ҳаётда юзаки яшашлик. Шу ҳикоялардаги бир жумла жуда ҳам ҳайрон қолдирди. У шундай дейилганди. Бошлиқ жавобига қаратилиб, балки биз айнан бу инсонда фақат яхшилик ўти ёнаётгандир. Балки улар бу қора соядан қутулгандир дея соддалик билан айтилган сўзлар аслида инсон ичидаги ғалаённи кўтаришга уни шинамгина хонасидан чиқишига сабаб бўлади. “ Бу ҳам бир бахт дея қўшиб қўйиш эса унинг Ичида ҳам шу кўнгилсизликни чиқариб юборишни, буни шунчаки оддий қабул қилиш мумкинлигини англатяпти. Аҳмад Аъзам ҳикояларидаги бу оддийлик унинг асарларини янаям кўркам ва ўқимишли қилгани бежиз эмас. 
“Ойнинг гардиши” ҳикоясида ҳам ота-онанинг меҳри уларга бўлган бизнинг меҳрмуҳаббатимиз ва илмли инсонлар жамияти ҳақида гап кетади. Аслини олганда бу нарсалар жуда оддий, чунки ҳозирги кунда биз бу нарсаларни енгиб кўриб, илмлилар жамиятда яшаяпмиз. Аслида эса ундай эмас. Бу билимни олиш учун қандай даврлар вақтлар, кунлар ва лабатта, қаршиликлар бўлгани, бу жамиятга ҳам кириб келиш осон бўлмагани англаш бир мунча вақт олмаса керак. Биз доин ўсамиз. Лекин сабаб бу бизда конфликтларнинг борлиги- уларга қарашларимиз мавжудлиги учун. Аслида бу ўсиш баъзан бизни синдириб, ўйланишга яхши амалларимизни кўпайтириш учун кўзимизни очишга ҳам сабаб бўлади. 
“Мастержамият” ҳикояси мисолида ҳам кўрсак бўлади. Бу барчаси оддий кўрингани билан улар ўзларини ҳиссиётлари билан у ишга ёндашади. Ҳозирги жамиятда ҳам бундай ақл билан, барчасини ҳисобга олиб гапирган аёлларни топпиш мушкул. Бу охирги айтиб ўтган ҳикоямда ҳам аёллар тузган жамият ривожи учун баъзан манфаатдор бўлган кишилари бу телевидения ёки Шаҳар машхур кишиларидир. Уларсиз ҳар бир жамиятда иш битмаганидек, ёмон гўялар ҳам шундай инсонлардан тарқалади деган маънода айтмоқчиман. Мени ўзига тортган ва жуда эътиборимни қаратишга мойиллик қилган китоб бу “Тўлин ой қиссаси” ҳикоялари тўплами бўлди. Улуғбек Ҳамдам ҳикояларидА БИРИНЧИ НАВБАТДА Аллоҳга бўлган ишонч, қаҳрамонларнинг ўй- кечинмалари, меҳр-оқибатлари, ёшларнинг бир-бирига муҳаббати, воқеалар ривожи, ишонарли ва ҳаётий тасвирланган. Ҳақиқий реалистиc руҳдаги ҳикоялар десам адашмаган бўламан. Биринчи ўқиганимда бир паёла сув ҳикояси мени шунақа ўзига тортидики, оҳ нақадар ҳақиқат айни дамда инсон ўз хоҳиш- истаклари, учун нималарни босиб ўтмайди. Бу йўлларда ҳеч бир ишдан қайтмайди. Фақат аниқ хоҳиш- истаклари учун нималарни босиб ўтмайди. Бу йўлда ҳеч бир ишдан қайтмайди. аслида эса мақсадга етиб боролмай, саробга айланган кўз олдимизга келади. “ Ватан” ҳикоясида эса ўз сўзида турувчи, ёвдан яъни ўз мақсади йўлида ҳеч нарсадан тап-тортмайдиган ҳақиқий баҳодирлар борлиги. Бундай қаҳрамонлар ҳақида ўқиган ўқувчида ўзига нисбатан ғурур туйғуси уйғонади. Буни тушунтириш балки, мушкулдир. Аммо аминманки, барчаси оддий, сабаби бутун ёвга қарши чиқолган мард- жасур фарзанд ўлишини билса кимгадир қарам бўлиб, ўз юртини шунчаки бериб қўйгиси келмаган , юрт суянчи бўлган йигит, ўзини ортида бутун эркак-у аёлни эргаштира олган қаҳрамон . ўз тупроғини ҳеч кимга ҳафа қилдирмаган юрт таянчи мана шундай паҳлавонлар ўтган, уларни шон-шараф билан эслаш эса энг олий бахтдир. Май навоси ўғир оҳангда эшитаётган, соғинч ҳисси ўртаган, лекин ўз юртига борса ҳам қишлоқларини кўрсаю улардан фақат жайдаричасига сўкинишларни эшитган. Алишер Навоий ҳаётида ҳам жуда оғир кечинмалар ўтади. Буни ўқувчини ўзи дархол англаса керак. Натижаларингиз зўр бўлса-ю, қандайдир ҳис сизни қийнаса, ўзингиздан кўнглингиз тўлмаса, бу нима экан дея ўз юртингиз томон қадам боссангиз. Лекин ҳеч бир нарсани, оғирлигингизни чиқариб ташламасангиз, кейин ўзингизга савол берсангиз. Нега бундай бўляпти, нега мен эришмаяпман. Нега менда қувноқлик йўқ. ота юртимга келсам-у хотиржамлик топмасам бу нимадан бўлиши мумкин. Мен нима қилсам буни топаман.

Жигаримни кўрсам ёрқинлик сезмасам қаердан шунча ёт бегоналик. Нима қилсам ўзимга келоламан. Бу ҳам ўткинчи. Бунинг ҳам ортида инсон ички хис-туйғулари ётади. Мен бахтлиманми дея ўзига савол беради. Шукур ҳисси уни бир мунча ўзига келтиради. Бу ҳам Аллоҳга ишонмоқликдир. “Сафар” ҳикоясидаги ҳолат эса ҳеч кимга сиз бўлмаса керк. Эътибор берсангиз оддий бир фикр инсонларга қай даражада етиб боради. Бир дарсдан инсон ўзига қандай ғоя, қандай фикр олади. Бу ҳаммаси унинг ички ғалаёнлари туфайли, буларни англаш ҳис қилиш қийин экан. Бунинг заминида сизнинг ҳозирги вақтдаги ўй-кечинмаларингиз ётади. Қабиланинг ўртасидаги севги ва ўзаро ғалаёнлари. Инсонларда ўзаро ҳурмат, эътибор,, қабул қилиб бўлмас экан бу ғалаёнлар уларни ҳам синдиради. Бу Аллоҳни яратган бандасини ёмон кўришга олиб келади. Бу эса Аллоҳни яратган бандасини ёмон кўришга олиб келади. Бу эса Аллоҳга қарши чиққан билан баробардир. Менга энг ёқгани бу “яхши одамлар” ҳикояси бўлди. Шунчалик Улуғбек Ҳамдам ўқувчи тушуниши, ҳис қилиши хулоса чиқариши учун осонлик билан инсонларни ўзаро ойна қилиб қўйганки, бир ўқиган ўқувчи қайта қидириб маъно изламайди. Осонлик билан хулоса қилиб, ҳаётида қўллай бошлайди. Баъзан жигар дўстнинг ҳам оғир аҳволингда ёрдам беролмай қолиши, шуни кўриб турса ҳам ёрдам қўлини чўзмай, ўзини четга олиб туриши. Худди охири нима бўларкин дея сериал кўришаётганга ўхшайди. Инсонларда иймон сусайган. Буни қўрқмай айта оламан. Ҳар хил бўхтон гапларга суяниб, ҳар хил ғийбатлар қилиш ҳам бу иймонимиз сусайиб “Аллоҳга бўлган ишончимиз ёқлигидан. Аслида бунга ҳам баъзан ўзимиз сабабчи бўламиз. Нега дейсизми онгли равишда барчамизни яратувчи Аллоҳни седан чиқарганимиз учун. Балки мени фикрим ҳам қораланар. Лекин ўйлаганларимни ёзгим келди. Ҳикоя қаҳрамони Иброҳим ҳам қизини қутқариш талвасасида қўлидан келганини қилди. Бу ҳам ютуғ бу ҳам бир мушкулот. Охири барибир яхши инсонлар келиб унга ёрдам қўлини чўзишни бу ҳам бир синоат. Бир кўприк. У кўприкдан ўтаётиб синалди. Синов жон аччиғидай оғир келди. Лекин охири тушунди. Улуғбек  Ҳамдам барчаси оддий услубда кутобхонга тушунтиргани, оддийлик билан ҳикояларига мен берган ўқувчини лол қолдиради. 
Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Пуанкаре” ҳикоялар тўпламидаги “Биз бўлмаган жойларда” номли ҳикояси ҳам ўқувчини бир мунча сарамжон фикрлашга олиб келади. Илгаригидай албатта, қишлоқ раиси доимо обрўли бўлган. Уни ҳамма нарсаси хавас қилгули даражада бўлиши керак. Урушдан ғалаба билан келган ўғил ўз орзулари билан эмас, отасининг озрулари билан яшади. Барча қаршиликлардан ўта олмади. Отаси обрўси, юзини ерга қаратмади. Ўз ўйлаган, излаган ҳаётидан воз кечди. Уйланди, эл қатори яшай бошлади. Инсонни ичини емирган ғазаб эса жигари касал бўлишига олиб келди. Охир-оқибат у тузалмас касал билН ЖИГАР ИШИШИ натижасида касалланиб, оламдан ўтди. Энг қизиғИ одамлар буни ҳам гапиришди. Сиз ўзгармас экансиз.
Жамият ҳам ўзгармайди. Одамлар ўша-ўша гапиргунча қолади. Отада армон қолди. Фақат энди нима қила олади. Одамлар нима деркин дея ўз фарзандини ўз қўлларим билан гўрга олиб бордим. Сўнгги пушаймон эса….

“Қудуқ” ҳикоясида  эса бир Муаллим шунчалик қилган иши, фарзанди ўлимидан қандайин бўлмаса ҳам қутилиш ўрнига тинмай тутиларди. Буни барибир иложи бўлмади. Бутун қишлоқ унда лой чақлади. Биргина мақола қанча нарсани, қанча инсонни ўлимига сабаб бўлди. Бутун қишлоқни йўқ бўлиб, сарсон бўлишига олиб келди. Бу ҳам бир синов ундан чиройли бир ечим билан чиқиб кетиш эса энг биринчи кучдир. Ҳозирги ҳикояни таҳлил қилишдан олдин, бир нарса эсимга тушди. Бу пахта даврлари. Шу вақтларни эслаб яхшиям юртимиз тинч, замонамиз ривожланган дейман. Ўз юртимдан фаҳрланаман. “Айбдор” ҳикояси кимнидир олдидан ўта олмаслик натижасида қандай ишлар бўлгани, қандай инсонлар шунчаки ўлин кетишгани тўғрисида. Ҳамма ўз манфаати йўлида, обрўси учун фойдаланган. Шунчаки инсонларни қийнаш эвазига виждонсизлик қилишган. Охири эса бир инсон маъносида, жамият Зарар кўрган. Айни шунга мос равишда кейинг ҳикоямизда ҳам бир қизнинг ҳаёти бир мақтов туфайли бутунлай тескари бўлиб кетади. Бир қиз ақлини йўқотар даражада оғир аҳволга тушади. Бу ҳам аянчли, ҳам ўйлашли, фикр қилишли мавзу. Ўқувчи онгига ҳаётда қандай яшаш сирлари ўргатилади. Энг қизиқ ҳикоя бу “Бой” ҳикояси бўлди. Инсоният қизиқ, ҳеч кимга танилмай, ҳеч ким уни инсон сифатида кўрмаётган бир опайтда ўз имконияти ва ўз иқтидори билан қишлоқнинг энг бой шахсига айланса-ю, кибрга берилиб, ҳар бир қишлоқни кириб чиқган одами уни эшигини хатлаб ўтмаслиги керак. Инсоният ҳаётда ўзига ўзи қийинчилик туғдиради. Ўзи вазиятни оғирлаштиради. 
Хулоса қилиб айтганда, бундай инсонлар ҳар бир жамиятда бўлган ва бўлади ҳам. Инсоният англамас, ўз устида ишламас экан, бу ғоялар ўз -ўзидан йўқ бўлиб кетмайди. Бу бир аччиқ ҳақиқатдир.

Референcес:
1.  Дилмурод Қуроновнинг “Адабиёт назарияси асослари” Тошкент “Навоий университети”2018-йил.
2.  Qomus.info – интернет сайти
3.  Ziyouz.net – интернет сайти
4.  Комилжон Ҳамроев “ҳикоя композицияси” Т.:”Нурафшон бусинесс”,2020.-140бет.