Шамол қандай пайдо бўлади?
Шамолнинг «сабо», «эпкин», «ел», «шабада», «самум», «тўфон», «изғирин» сингари ўнлаб номлари бор. Лекин бу унинг ҳамма турлари номи мавжуд дегани эмас. Биз: «Шабада эсяпти»,ёки «Шамол туряпти» дейишимиз мумкин. Лекин кўпгина шамолларнинг ўзига хос номи бор.
Улар бундай ўзига хос номларни турли сабабларга кўра олишган. Масалан, сиз «штилга тушиб қолиш» нима эканини яхши биласиз. Бу - бир жойда ҳаракациз туриб қолиш, дегани. Шамол турларидан бири «штил шамоли» деб аталади. У кўтарилаётган ҳаво ва паст босимнинг кенг минтақаси мавжуд экваторда пайдо бўлади.
Пастдан ва юқоридан экваторга қараб эсадиган шамоллар пассатлар деб аталади. Улар кучли эсиши билан бирга доимий йўналишга ҳам эгадир ва шу сабабдан денгизчиларнинг елканли кемаларини ҳаракатга келтиришида жуда фойдали бўлган. Қутбларга қараб эсадиган шамоллар вестлар деб аталади. АҚШ, асосан, ана шундай шамоллар зонасида жойлашган.
Яна бир қанча ўзига хос шамоллар мавжуд. Масалан, муссонлар фасллар алмашинувига қараб ўз йўналишини ўзгартириб турадиган шамоллардир. «Муссон» арабча «мавсум» сўзидан келиб чиққан. Муссонлар Ҳиндистонда қиш пайтида иссиқ ва қуруқ ҳаво, ёзда эса шимол йўналишида эсиб, кучли ёмгирларни олиб келади.
Францийа жанубида истиқомат қилувчи аҳоли шимолдан эсадиган совуқ ва қуруқ изғиринни қўрқув билан кутишади. У денгиз тарафдан бир неча кунлаб ҳам эсиши мумкин ва одамларга ноқулайлик туғдиради.
ШАМОЛНИНГ ТEЗЛИГИ ҚАНДАЙ ЎЛЧАНАДИ?
Шамол эсаётганда сизга унинг тезлиги жуда юқоридай туюлиши мумкин. Кейинчалик об-ҳаво маълумотини эшитганингизда, «шамол тезлиги секувдига 10-15 метрни ташкил этгани»ни билиб оласиз. Шамол тезлиги бизни чалғитиши ҳеч гап эмас. Аммо айрим кишилар учун шамол тезлигини аниқ билиб олиш муҳим аҳамиятга эга, шунинг учун ҳам бу тезликни ўлчайдиган илмий усуллар бор.
Илк шамол тезлигини ўлчаш асбобини англиялик Роберт Хук 1667-йили кашф этган. Унинг номи - анемометр. Анемометрнинг турлари кўп, аммо бир ўққа ўрнатилган бир неча алюминий чашка (яримшар шаклидаги предмет)дан иборат асбоб кенг тарқалган. Улар ўққа эркин ўрнатилган бўлиб, шамол қанча кучли эсса, шунча тез айланади. Чашкаларнинг маълум бир вақт ичида неча марта айланганини санаб, шамолнинг тезлигини ҳисоблаб чиқиш мумкин.
Одамлар учишни ўрганганларидан сўнг атмосфера баландликларидаги шамол тезлигини ўлчаш зарурати туғилди. Шу мақсадда ҳаво шарлари учирилар ва улар «теодолит» деб аталувчи махсус оптик асбоб ёрдамида кузатилар эди. Аммо осмонни булут қоплаб, шар кўринмай қолганида кузатув ишларини юритиш мумкин бўлмай қолар эди. 1941- йили метереологик радар кашф этилди. Эндиликда ушбу радар шарнинг ҳаракатини булутлар ортидан кузатиши ҳамда атмосферанинг юқори қатламларидаги шамол тезлигини ўлчаши мумкин.
Одамлар шамол қайси томонга эсаётганини билишга қадим замонлардан бери қизиқади. Милоддан аввалги 900 йилда черковларнинг шпилига шамолнинг йўналишини кўрсатиб туриши учун флюгерлар ўрнатилган.
t.me/jalalkudukgroup