И
Иқболака Уринбоев
@ikbalzhan
14 posts

"Марказий кенгаш" раиси ташрифи | Видео

Жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарларининг Республикамиз ёшларига эълон қилинган қўшма мурожаатномаси ижроси ва ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёжи юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 30 март куни «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Ботиров Хусан Арзудинович бошчилигидаги ишчи гуруҳи «Ватанпарвар» ташкилоти Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги Жалақудуқ туман ўқув спорт техника клубига ташриф буюрди.

Смартфонингиз қуввати тез тугаб қоляптими?

Аккумулятор ҳажми катталашган сабабли, смартфонлар энергия самарадорлиги яхшиланмоқда. Аммо ҳалигача аккумулятор автономлик вақти кўпчилик фойдаланувчилар учун муаммоли вазият бўлиб қолмоқда.

PISA сўзи яқиндагина бизнинг миллий таълим тизимимизга кириб келди. Бу тест тури ҳақида кўпчиликни хабари йўқлигини инобатга олиб, бугун сизлар учун шу тест тури ҳақида маълумот тақдим этиш ниятидаман. TIMSS нима дегани?

PISA — 15 ёшли ўқувчиларнинг саводхонлиги ва компетенциясини баҳоловчи халқаро дастур бўлиб, Халқаро Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан 3 йилда бир марта ўтказилади. Унда ўқувчиларнинг билим сифати ўқиш, математика ва табиий фанлар бўйича мониторинг қилинади ва 1000 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу халқаро дастур 1997 йили ишлаб чиқилиб, 2000 йилда илк маротаба амалиётда қўлланган. Дастур кўмагида турли давлатлар таълим тизимидаги ўзгаришлар аниқланади, солиштирилади, баҳолаб борилади. Ҳар бир давлатдан иштирок этувчи ўқувчилар сони мамлакатдаги жами 15 ёшли болаларнинг 2 фоизи миқдорида шакллантирилади. PISA дастури тест синовлари Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан консорциумда етакчи халққаро...

Нима учун китоб ўқимаймиз?!..

Бу ҳаётий воқеани бир устозимиз айтиб берган эди.

Шамол қандай пайдо бўлади?

Шамолнинг «сабо», «эпкин», «ел», «шабада», «самум», «тўфон», «изғирин» сингари ўнлаб номлари бор. Лекин бу унинг ҳамма турлари номи мавжуд дегани эмас. Биз: «Шабада эсяпти»,ёки «Шамол туряпти» дейишимиз мумкин. Лекин кўпгина шамолларнинг ўзига хос номи бор. Улар бундай ўзига хос номларни турли сабабларга кўра олишган. Масалан, сиз «штилга тушиб қолиш» нима эканини яхши биласиз. Бу - бир жойда ҳаракациз туриб қолиш, дегани. Шамол турларидан бири «штил шамоли» деб аталади. У кўтарилаётган ҳаво ва паст босимнинг кенг минтақаси мавжуд экваторда пайдо бўлади. Пастдан ва юқоридан экваторга қараб эсадиган шамоллар пассатлар деб аталади. Улар кучли эсиши билан бирга доимий йўналишга ҳам эгадир ва шу сабабдан денгизчиларнинг елканли...

Саодат асри қиссалари - 3-қисм матни. Каъба йиқиладими?

Калисога яқинлашгач, шовқинсуронга дуч келди. Калисо хизматчиларининг юзларида қўрқув излари намоён эди. Худди улар подшоҳнинг ташрифидан норози каби. Қандай воқеа юз бергани бирор дақиқа ўтгач, маълум бўлди. Хуш бўйлар таратсин, дея атирлар, мушку анбарлар септирган калисосига бир одам ҳожат чиқариб кетибди! Буни эшитган Абраҳа дабдуруст ўзини тушдами ё ўнгдами эканлигини билолмай қолди. —Қўлимни тишлачи? —Ие, султоним, бу нима деганингиз?! —Тишла, қаттиқ тишла! У одам буйруқни бажарди. —Бўлди, етар. Ҳа, бу туши эмас, ўнги эди. Юзи қўрқинчли даражада ўзгарди. Хизматчиларнинг ранглари оқарди ва бошлари устида ўлим шамоли эсаётганига шубҳалари қолмади. — Бу қандай разолат?! Сизнинг бу ердаги вазифангиз нима?! Бошлари эгилди. Жавоб...

Саодат асри қиссалари - 1-қисм матни. Каъба йиқиладими?

Эрта тонгдан бери анчагина йўл юриб қўйган лашкарга ҳароратнинг ошиши туфайли истироҳат берилди. Отлар, туялар қўйиб юборилди. Улови йўқ—яёвлар тўхтаган жойларига чўкиб қўя қолдилар. Атрофда биронта ҳам тиккайган дарахт ёхуд яшиллик кўринмас эди. Узаниб ётган қум саҳроси ора-сира учрайдиган кичик тепачалари билан гоҳ баландлашиб, гоҳ иастлашиб давом этарди. Феврал ойи охирлаб бораётган эди. Бироқ Арабистон ярим оролида бу ойлар ҳам ёздагидек иссиқ бўлиши ҳақиқатдир. Мешлардаги сув қон каби илиқ. Бундай ҳавода ҳеч ким илиқ сув ичишни истамайди. Аммо, начора, ичмасликдан бошқа чора ҳам йўқ эди. Аскарларнинг баъзилари чўктирилган туяларга суяниб, баъзилари белбоғларини қумга ёйиб, устида ухлаб қолишган. Истироҳат берилгандан кейин...

Саодат асри қиссалари - 2-қисм матни. Каъба йиқиладими?

Макка халқи Муғаммисда тўхтаган катта лашкарнинг даҳшатидан ўзини йўқотиб кўйди. Шаҳар катталари Абдулмутталиб раислигида «Доруннадва» деб аталадиган жойда мажлисларини ўтказдилар. Бу қадар катта лашкарга қарши урушмоқ ўлим билан баробардир, дедилар. Абдулмутталиб йиғилган маълумотларни мажлис аъзоларига етказди. Мажлис аъзолари лашкар қўмондони билан учрашишга қарор қилдилар. Шу орада «Доруннадва»га Абраҳанинг элчиси келтирилди. — Макка раиси ким, мен у билан кўришмоқчиман,— деди элчи. Йиғилганлар Абдулмутталибга қарадилар. Элчи унга: Яман ҳукмдори Абраҳа сен билан кўришмоқчи, — деди. —Мақсади нима? —Ҳукмдор: «Мен сизлар билан уруш қилгани келганим йўқ. Фақатгина шу Байтни бузмоқ учун келдим. Агар бизга қарши чиқмасаларингиз...

Ота ва она қадри

Ҳар бир инсоннинг дунёга келиши сабабчилари ота ва оналаридир. Ота ва она фарзандини дунёга келишига сабабчигина бўлмай, балки уларнинг дунёда чиройли хаёт кечиришлари соғлом ўсиши ҳамда одоб – ахлоқ тарбияси учун ҳам масъулдирлар.

Оилада фарзанд тарбиясида одоб – аҳлоқ ўрни

Носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан “маънавий касал” инсонлар шаклланади. Бугунги ғоят таҳликали, ҳам иқтисодий, ҳам маънавий инқирозлар кучайиб бораётган, ёшлар онгини ёлғон ва сохта ахборот хуружлари дахл қилаётган, уларнинг қалбига дин ниқоби остидаги зарарли таъсирлар ортиб бораётган хатарли замонда барчамиздан уйғоқлик, хушёрлик талаб қилинади. Интернетдаги диний экстремизм, терроризм, ахлоқсизликни тарғиб қилаётган “Одноклассники” сайтини олайлик. Ҳозирда мазкур сайтга мурожаат қилаётганлар сони 1,5 миллиард кишини ташкил этмоқда. Сайтга аъзо бўлганлар 205 миллион нафарни ташкил этса, уларнинг саккиз миллиони ўзбекистонлик бўлиб, аксарияти ёшлардир. Ўнлаб сайтлар ёлғон ваъдалар билан ёшларни тузоққа илинтиришга зўр бермоқда.