May 8, 2020

Смартфонингиз қуввати тез тугаб қоляптими?

Аккумулятор ҳажми катталашган сабабли, смартфонлар энергия самарадорлиги яхшиланмоқда. Аммо ҳалигача аккумулятор автономлик вақти кўпчилик фойдаланувчилар учун муаммоли вазият бўлиб қолмоқда.

Замонавий тенологияларнинг табиати ўзи шундай, аммо бу гаджетни бир кунда бир неча маротаба қувватлаш керак, дегани эмас. Агар смартфонингиз аккумулятор қуввати одатдагидан нисбатан тез тугаб қолаётган бўлса, бунга сабаб бўлаётган омилларни аниқлашга ва бунга ечим топишга ҳаракат қилинг.

Қуйида аккумулятор қувватини энг кўп сарфлайдиган омиллар ҳақида тўхталиб ўтамиз. Шунингдек, одатий муаммларни бартараф этиш учун тавсиялар бериб ўтамиз. Қани, экран ўчиб қолмасдан олдин бу тавсиялар билан танишиб чиқамиз!

Телефон қувватини тез тугаб сабаблари:
1. Экран
2. Тармоқнинг сифатсизлиги
3. Иловалар
4. Аккумулятор қувватини кетказувчи бошқа функциялар

Экран

Замонавий смартфонларда экран энг кўп қувватни олувчи омил ҳисобланади. Панеллар янада ёрқинроқ ва ранг-баранг тусда бўлиб бормоқда, шунингдек, экран борган сари тиниқлашмоқда. Бу омиллар фойдалаувчининг умумий амалиётини яхшилашига қарамй, кўп қувват сарфланишига сабаб бўлмоқда.

Қандай қилиб батарея сарфини текшириш мумкин?
Созланмалар иловасини очинг. «Батарея созламалари»га ўтинг. Юқоридаги ўнг бурчакдаги 3 нуқтали меню тугмасини чертинг. «Қурилмадан тўлиқ фойдаланишни кўрсатиш» ёзувига босинг. Батарея сарфини текшириб, экран энг кўп аккумулятор қувватини олувчи омил эканлигини билиб оласиз.

Смартфон дисплейи унинг аккумуляторига қарганда тез суратларда такомиллшиб бормоқда. Вазият яхшилангунгача, энергияни тежашга тўғри келади.

Буни қандай тўғирлаш мумкин?
Қувват сарфини камайтирувчи бир неча усуллар мавжуд. Булар қуйидагилар:

•Паст экран ёрқинлиги: экран ёрқинлигини пасайтириш батарея қувватини тежашга ёрдам беради;

•Мослашувчан ёрқинликдан фойдаланинг: бу сизни керакли бўлган ёрқинлик билан таъминлайди. Бундан ташқари, ёрқинлик зарур бўлмаганда сиз телефон қувватини тежашингиз мумкин;

•Мослашувчан ёрқинликдан фойдаланинг: бу сизни керакли бўлган ёрқинлик билан таъминлайди. Бундан ташқари, ёрқинлик зарур бўлмаганда сиз телефон қувватини тежашингиз мумкин;

•Экран янгиланиш частотаси пасайтириш: баъзи қурилмалар юқори янгиланиш частотасига эга ва уни созланмалар менюси орқали созлашингиз мумкин;

•Экран авто-блоклаш вақтини камайтириш: бу усул орқали экранни бекорга қувват сарфлашини олдини оласиз;

•Жонли фон расмлардан воз кечиш: бундай фонлар чиройли кўриниши мумкин, аммо бундай турдаги фон расмлар доимий ишлаб туради ва аккумулятор қувватини кўп сарфлайди. Агар смартфонингиз AMOLED дисплейида ишласа, қора фондан фойдаланиш жуда самарали усулдир, чунки AMOLED дисплейи бундай пикселларни активлаштирмайди.

Тармоқнинг сифатсизлиги

Тармоқ сифати яхши бўлмаган жойларда смартфон аккумулятор қуввати тез сарфланади. Тармоққа уланишингиз учун, смартфон доимий равишда яқин атрофтаги тўлқин тарқатувчи антеналар билан боғланиб туради.

Агар телефон тармоқ билан боғлана олмаса, гаджет тармоққа уланиш ва сизни тармоққа қайтариш учун қўшимча равишда ишлашни бошлайди. Агар шаҳар чекасида яшасангиз ёки тармоқ сифати яхши бўлмаган жойда бўлсангиз, телефонингиз қуввати одатдагидан нисбат тезроқ сарф бўлади.

Ечим борми?
•Алоқа операторларини алмаштириш: алоқа операторлари барқарорлиги ҳудуд, шаҳар, маҳаллаларга қараб фарқ қилади. Ўз ҳудудингизда энг яхши ишлайдиган алоқа оператори (UzMobile, Beeline, Mobiuz, Ucell ёки Perfectum) ни аниқланг ва ушбу алоқа операторидан фойдаланинг.

•Парвоз режими: парвоз режими ишга тушганда телефон антенаси ишлашдан тўхтайди. Шунда телефонингиз тармоқда қолиш учун ортиқча уринмайди. Агар алоқа сифати ёмон бўлган жойда бўлсангиз, ушбу усулни қўллаш анча самарали ҳисобланади.

Иловалар ва фон режими

Агар телефонингиз аккумулятор қуввати тез тугаб қолаётган бўлса, қурилмадаги иловаларни текширувдан ўтказинг. Баъзи YouTube, Netflix каби стрим иловалар қолганлардан кўра смартфон қувватни кўп сарфлайди. Агар телефон қувватини тежамоқчи бўлсангиз ўйинлар, айниқса, юқори графикали ўйинларни ўйнашдан ўзингизни тийишингиз керак.

Шунингдек, Facebook, Instagram, турли хил мессенжерлар каби иловалар фаол бўлмаган ҳолатда ҳам телефон қувватини сарфлайди.

Шу каби коммунакатив сервислар доимо алоқада бўлиб туришга ҳаракат қилади. Яъни ушбу иловалар доимий равишда фонда ишлайди, маълумотлардан фойдаланади, жойлашувингизни аниқлайди, сизга билдиришномалар юборади.

Буни қандай тўғирлаш мумкин?
•Телефонга камроқ илова ўрнатинг: кўп иловалар доимий равишда фонда ишлаб туради ва қувват сарфлайди. Бунинг олдини олиш учун, «Иловалар бошқаруви»га ўтинг ва ўзингизга кераксиз бўлган дастурларни ўчириб юборинг.

•Фондаги иловаларни ишлашдан тўхтатинг: агар бирор илова кўп телефон қувватини сарфлаётган бўлса, унинг фаоллигини чеклаб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун Созланмалар менюси> Илова ва билдиришномалар > Иловани танлаш> Батарея> Фонни чеклаш> Чеклаш амалини бажаринг. Шундай қилиб иловадан фойдаланилмаётганда, унинг баъзи хусусият ва функциялари ишламайди.

•Иловаларни ёпиш: Android тизмида ишловчи қурилмалар кўп вазифаларни бажаришга иқтисослашган. Шунинг учун иловаларни ёпиш усули фойдадан кўра зарар келтириши мумкин. Аммо вақти-вақти билан бу усулни қўллаб туриш фойдадан ҳоли эмас.

•Шунингдек, баъзан иловалар тизмида муаммолар юзага келиб туради ва кераксиз равишда телефон қувватини сарфлаб юборади. Агар шундай ҳолат юзага келса иловани ёпиш ёки уни қайта активлаштириш яхши усулдир. Бунинг учун Созламалар менюси> Илова ва билдиришномалар> Иловани танлаш> Мажбуран тўхтатиш амалини бажаринг.

•Фойдаланиш вақтинига эътиборли бўлинг: кўпинча телефонда кучлироқ аккумулятор бўлишини хоҳлаймиз, аммо доимий равишда, ўйинлар ўйнаш, видеолар кўриш ёки кўп вақтимизни ижтимоий тармоқларда сарфлаб юборамизки, ҳатто телефон қуввати тугаб қолганини ҳам билмай қоламиз. Шунинг учун, иловалардан қанча вақт мобайнида фойдаланганингизга эътиборли бўлинг.

Бошқа муаммолар

•GPS, Wi-Fi ва Blietooth: бу симсиз алоқа воситалардан қанчалик кўп фойдаланасиз? Кам бўлса ҳам, ёниқ қолган вақтда улар телефон қувватини сарфлайди.

Агар улардан фойдаланмасангиз, ўчириб қўйган яхши. Шундан сўнг аккумулятор автоном вақти узайганини сезасиз.

•Камера: видео ва расмга олиш кўп энергияни талаб қилади. Шунинг учун камерадан иложи борича камроқ фойдаланинг, шунда телефон қуввати узоқ муддатга етади.

•Паст ҳарорат: паст температура аккумулятор автоном вақтига таъсир қилади. Arctic Tech Solutions компанияси раҳбари Рожер Гурнининг USA Today'га берган интервьюсида, литий-ионли батареялар ҳаддан ташқари совуқда аккумулятор қувватланишини тўхтатиб қўйишини айтган.

•Шунингдек, у совуқ ҳароратнинг таъсири аккумуляторга доимий равишда зарар етказиши ҳақида эслатиб ўтган. Яхши ечим — телефонни ўзингизга яқин жойда олиб юришдир, шунда тана ҳарорати уни нормал ҳолатда ушлаб туради.

Қўшимча тавсиялар

•Дастурий таъминотни янгилаш: дастурий таъминот янгиланишлари кўпинча батарея зарядини узоқроқ вақтга етишига хизмат қилади, шунинг учун ҳар доим телефонингизни дастурий таъминотнинг сўнгги версиясига янгилаш тавсия этилади.

•Яхши қувватлагич сотиб олинг: Яхши қувватлагич аккумуляторнинг узоқроқ ва самаралироқ ишлашига имкон беради.

t.me/jalalkudukgroup

Реклама: