Саодат асри қиссалари - 3-қисм матни. Каъба йиқиладими?
Калисога яқинлашгач, шовқинсуронга дуч келди. Калисо хизматчиларининг юзларида
қўрқув излари намоён эди. Худди улар подшоҳнинг ташрифидан норози каби. Қандай воқеа юз
бергани бирор дақиқа ўтгач, маълум бўлди. Хуш бўйлар таратсин, дея атирлар, мушку анбарлар
септирган калисосига бир одам ҳожат чиқариб кетибди! Буни эшитган Абраҳа дабдуруст ўзини
тушдами ё ўнгдами эканлигини билолмай қолди.
—Қўлимни тишлачи?
—Ие, султоним, бу нима деганингиз?!
—Тишла, қаттиқ тишла! У одам буйруқни бажарди.
—Бўлди, етар.
Ҳа, бу туши эмас, ўнги эди. Юзи қўрқинчли даражада ўзгарди. Хизматчиларнинг ранглари
оқарди ва бошлари устида ўлим шамоли эсаётганига шубҳалари қолмади.
— Бу қандай разолат?! Сизнинг бу ердаги вазифангиз нима?!
Бошлари эгилди. Жавоб бермадилар.
—Тезда қидирилсин!
Зиёратчилардан бири:
—Султоним, эрталаб Кинана қабиласига мансуб бир одамнинг бу ердан чиқаётганини
кўрдим.
Унинг сўзлари тўғри эди. Уша Кинана қабиласи кишиси бу қилғилиқни қасддан қилган.
Каъбанинг обрўйини синдириш мақсадида қурилган калисога нисбатан арабларнинг қараши
шундай. Яъни, «араблар учун бу калисо кенг ва чиройли бир ҳожатхона бўлиши мумкин,
холос», демоқчи бўлган.
Абраҳа бу гапга бутун қалби ила ишонди. Чунки Яман диёрида яшовчи ҳеч бир одам бу
ишни қилишга журъат этолмасди.
Кинаналикни бо1иқалар ҳам кўришган эди. Қидирдилар, аммо тополмадилар. Топилса
ҳам, фойдаси йўқ эди. Чунки бу ишни у қилмаганида ҳам, бошка бирови қилган бўларди.
Абраҳа калисодан чиқар экан, саройдаёқ зеҳнига жойлаштириб қўйган «Каъбани бузиш»
режаси янада кучайди ва бу ниятимни муқаррар амалга ошираман, деб онт ичди. Бир томондан,
мақсадини қўшни Ҳабаш ҳукмдорига билдириб ёрдам сўради; иккинчи томондан, ўз лашкарини
юришга тайёр бўлишга буюрди. Ҳабашистондан келган ёрдамчи аскарлар билан бирга
«Маҳмуд» лақабли улкан фил ҳам бор эди.
Шундай қилиб, жами ҳисоби олтмиш мингга етган лашкар билан йўлга чиқди. Йўлда бир
қанча қабилалар унга бўйсунди. Булардан Шахдон ва Нахис қабилаларининг раиси Нуфайл ибн
Ҳабибни ўлдирмоқчи бўлган эди, йўл кўрсатувчилик қилиш шарти билан ўлдирмади. Узоқ
давом этган сафардан сўнг Муғаммис деб аталган жойга, Абу Риғол ўлган жойга етиб келди...
Абраҳа ётоғида ўтган кунларни ўйлаб ётар экан, тонг отай деб қолган эди. Енгил бир
уйқу босди, астасекин юмилган кўзлари уйқута таслим бўлди.
* * *
Абраҳа яхши ухлади. Тонгга қадар паришон ҳолга келган зеҳнини охири уйқу элтиб,
ором олди. Кеч уйғонди. Нонушта асносида ҳаяжонини яшира олмади. Дарҳол лашкарга
юришга амр берди. Сафнинг энг олдидан улкан фил жой олди. Йўғон бақувват хартуми билан
Каъбани йиқитиши кутилмокда эди. Араблар балки у Байтни сўнгги маротаба тавоф қилиб
видолашаётгандирлар.
Тайёргарликлар тугади. Бу орада Нуфайл ибн Ҳабиб филга яқинлашиб: «Эй Маҳмуд, чўк.
Соғсаломат келган жойингга қайт. Чунки сен Оллоҳ ҳаром қилган, қўл теккизилмоғи манъ
этилган ҳудудда турибсан» дедида, жуда тезлик билан тоққа қараб чопиб кетди.
Абраҳа ҳозирланган отига минди ва юришга буйруқ берди. Филнинг эгаси Унайс филга
юришни амр қилди. Аммо фил ётган жойидан қимирламади. Унайс қўлидаги таёк билан филни
енгилгина урди, жонивор барибир қимирламади. Яна урди, яна урди, ҳеч турадиганга
ўхшамади. Абраҳа отининг устида виқор ила туриб, филнинг ўрнидан қалқишини кутмокда эди.
Ниҳоят, сабри тугади:
— Тезроқ турғаз бу ҳайвонингни! — деб бақирди.
Унайс буйруқни бажармоқ ниятида таёқни бор кучи билан филга урди. Бироқ бунинг ҳам
натижаси бўлмади.
— Аҳмоқ, филни шунақа тарбиялайсанми?
— Ҳеч бундай одати йўқ эди, султоним, унга нима бўлганини тушунолмаяпман.
Ёрдамчиларни ҳам чақириб, филни биргаликда турғазмоқчи бўлдилар. Лекин на
ёрдамчиларнинг ғайрати, на Унайснинг пешонасидан оқаётган терлар ва на танасига урилган
зарбалар жониворни жойидан қимирлата олди. Абраҳа асаби бузилиб, жиғибийрон бўлиб, нима
қиларини билолмай қолди. Борган сари ғазаби ошган Абраҳа кўлидаги найзасини филнинг
бурнига санчди. Бурнидан қон отилиб чиқди, ҳайвон ўрнидан сакраб турди. Бироқ олдинга
қадам ташламади.
― Нариги томонга бурчи, — деди бириси филбонга.
Шунда ўнгга ўгирилди. Абраҳа кулимсиради. Чунки фил юра бошлаган эди. Орқага
юрди, чапга қайрилиб юрди. Қайсарлиги тугагандек эди. Аммо Каъба томонга йўналтирилган
заҳоти фил турган жойига михлангандек бўлдиқолди. Макка томонга бир қадам ҳам қўймади.
Яна ўнгга, чапга, орқага юргизиб кўрдилар, юрди. Макка томонга эса, қайрилар эдию, ҳеч
юрмасди.
Шу вақт Абраҳанинг зеҳнида чақмокдек бир овоз чақнади: «Мен туяларнинг эгасиман.
Байтни эса, эгаси қўриқлаб олади». Демак, филнинг Макка тарафига қадам ташлай олмаётгани
Байтнинг кўринмас соҳибига алоқадор бир ҳикматданмикан! Энди Абраҳанинг олдида икки йўл
турарди: ё филни бу ерга ташлаб, лашкар билан Маккага ҳужум қилиш, ёки бутун лашкарни
олиб ортга қайтиш. Аммо шунча азиятлар Макка остонасига келганда орқага қайтиш учун
чекилдими? Бу муаззам лашкар катта мақсад билан тўпланган, ахир. Абраҳа филни шу ерда
қолдириб, олға юришга қарор берди.
Шу вақт уфқда пайдо бўлган бир тўп қора нарса эътиборини тортди. Бу қора борган сари
яқинлашиб келаётган қушлар тўдаси эди.
— Бу томондан ҳам келаётирлар.
Абраҳа ўгирилди. Ўнг томондан ҳам бир тўда куш яқинлашмоқда эди.
— Қалдирғочга ўхшайди.
— Иўқ, булар абобил кушларидир.
― Қаранглар, бу тарафдан ҳам келаётирлар.
— Демак, ҳаммаси бизнинг устимиздан учиб ўтишади.
― Устимизни ишқилиб ифлос қилишмасинда... Фил эсдан чиқиб, лашкар ҳар тарафдан
учиб келаётган қушларга тикилиш билан овора эди.
—Умримда кўрмаганман бунақасини.
—Орқа томондан ҳам келаётирлар қупш қурмагурлар.
—Толеи бор биронтамизнинг бошимизга нимадир ташлаб кетар.
— Э, толеъ бизда нима қилсин...
Қушлар жуда яқинлашиб қолди. Лашкарнинг устига келди. Шу пайт бир фарёд эшитилди:
— Онажон,вой-дод!.. Биринкетин оҳу фарёдлар ортаверди.
Қўлини ушлаган одамга қарадилар. Билаги тешик, қон отилиб чиқарди. Нўхатдан кичик,
мошдек келадиган, пишган ғиштнинг ушоғи сингари қаттиқ бир тош бор эди қўлида.
—Нима бўлди, оғайни?
—Ким отди сенга?
Аммо бу саволни бердилару ўзлари ҳам бақира бошладилар. Чунки кушлар теиадан
ёғдираётган тошлар уларга ҳам насиб этган эди. Метин тошчалар дуч келган одамнинг
вужудини тешиб юбораверди.
Икки дақиқадан кейин бутун бошли лашкар нима қиларини билмай, шошилиб қолди. Ерда
типирчилаётганлар, у ёқдан бу ёқка қочаётганлар, кўлига тушган нарсани ўзига қалқон қилиб
сақланишга бехуда уринаётганлар ва жигарлари узилаётгандек бўкираётганлар сонсаноқсиз эди.
Лашкар қаерга қочишини билмай сарсон ҳолда:
— Нуфайл... Нуфайл... — деб бақирар эди. Нуфайл худди шу воқеалар содир бўлишини
олдиндан билгандек қочиб кетиб, жонини сақлаб қолган эди. Нуфайл уларга қутулиш йўлини
кўрсатадигандек, уни қидираётган эдилар. Лекин энди кеч. Қудрат қўли билан отилган ўқлар
ёйдан чиқиб нишонга теккан эди. Каъба соҳибининг тенгсиз қудрати олдида улуғвор
лашкарнинг тиз чўкишдан ва бу мусибат қаршисида фарёд чекишдан бошқа чораси қолмаган
эди.
Абраҳа бир оз аввал завқ билан томоша қилган қушларнинг энди қай тахлитда устларига
фалокат ёғдираётганини кўриб, барча режалари пучга чиққанини, жон сақлаб қолиш чорасини
излашдан ўзга йўли қолмаганини сезди. Кўз ўнгида хайбатли ва нуроний қария иайдо бўлгандек
бўлди. У туяларини олиб кетишга келган ва Каъбани ҳақиқий эгасига топширган
Абдулмутталиб эди. «Мана, кўрдинг. Каъбанинг соҳиби мулкини п^ундай муҳофаза килади»,
дегандек бўлди унга.
Отидан тушмоққа уринди. От унинг тушмоқчи бўлганини билгандек, чўкди. Аммо у
қушлар ёғдираётган тошлардан бир нсчаси теккани учун мажбуран чўккан эди, буни Абраҳа
англади. Шўрлик отга теккан тош унинг бутун вужудини тешиб ўтган эди. Абраҳа чодирга
қараб чопди. Аммо тиззасида бирдан пайдо бўлган кучли оғриқ уни жойига михлаб қўйди.
Бошқа бир тош эса, қўлини тешиб ўтди. Энди қутулишнинг иложи йўқлигини англаб етди.
Осмон маҳшар қадар тўполон эди.
Қалдирғоч катталигидаги беҳисоб қушлар тўдатўда бўлишиб учиб ўтишарди. Ерда жон
берастганлар, ўлганлар қалашиб ётарди. Додфарёдлар, инграшлар мудҳиш шовқин ҳосил қилди.
Беш дақиқа ўтарўтмас майдонда тик турган бирон жон қолмади. Барчаси ўрилган буғдой
боғлари каби ерга ястандилар. Ҳар бирининг танаси илматешик бўлиб кетган.
Қушлар бутун лашкарни шу тарзда маҳв этгач, астасекин таркала бошладилар. Аммо
лашкар орасида унинг тарқалаётганини кўрувчи бирон одам зоти қолмаган эди. Аксарияти
ўлган, баъзилари жон бермокда эдилар.
Бир қисм аскарларнинг тақдирига ажал битилмаган, бу мудҳиш манзаранинг шоҳиди
сифатида тирик қолишлари истанилган эди. Улар Абраҳанинг бошқалар сингари бадани
илматешик ҳолда ётганини кўрдилар. Эмаклашга ҳам ҳоли йўқ эди унинг. Қаеридан ушласалар,
тўкилиб кетаман дерди. Бир матога солиб, соғ қолган туялардан бирига юкладилар ва Санъо
шаҳри томон йўлга тушдилар.
Абраҳа орасира: «Ҳали келмадикми?» деб сўраб қўяр эди.
Бу йўл унга дунёни етти марта айланаётгандек жуда узун кўринди. Ниҳоят, олисдан Санъо
шаҳрининг хурмозорлари кўриниб, мужда берилди. Лекин Абраҳага бу хабарни зшитиш насиб
этмади. Чунки ажали етиб, дунёдан ўтган эди.
Оллоҳнинг Байтини вайрон қиламан деб йўлга чиққан Абраҳа ҳаётининг сўнгги кунларини
ҳеч вақт хаёлига келтирмаган шундай сафолат ичида тамомлади.
Байтуллоҳга қарши очган урушида аччиқ мағлубиятга учради.
Мисли кўрилмаган катта бир лашкарнинг қўмондони ва Яман султони бўлмиш Абраҳага
қасамини амалга ошириш насиб этмади, балки мағлуб ва паришон ҳолда жасади Санъога қайтиб
келди.
Умрининг сўнгида илматешик вужуди чириб, сасий бошлаган, ўзидан ўзи жирканадиган
ҳолга тушган эди у. Яшаган тақдирда ҳам, ҳаёти ўзи учун, уни олиб келганлар учун туганмас
бир фалокат бўлур эди.
Абраҳанинг ўлганини эшитганларнинг юзларида «Хайрият қутулдик», деган маънода
мамнуният балқиб турарди.
* * *
Абдулмутталиб ва яқинлари лашкарнинг келишини кутар эканлар, устларидан тўдалашиб
ўтган беҳисоб абобил қушларининг қайси амрга биноан учиб кетаётганидан бехабар эдилар.
Қушларнинг лашкар устида қора булутдай тўдалашиб айланишганини ва сўнгра кўп вақт ўтмай
тарқалиб кетишганини кўрдилар, холос.
Неча кундир ҳаяжон ва қўрқув ила кутилган душман аскарлари Маккага ҳужум
қилмадилар. Бир неча киши яширинча хабар олиб келиш учун йўлга чиқди. Йўлда бир кўр
одамга дуч келдилар. Судралиб юрар эди у. Маълумот олиш мақсадида сўроққа тутилган бу
одам филоон Унайс эди. Бўлиб ўтган барча воқеаларни ундан билдилар.
Абраҳага ва лашкарига берилган бу жазо барча арабларнинг Каъбага бўлган муҳаббат ва
ҳурматларини янада орттирди. Унга қарши чиққанларнинг мутлақо мағлуб бўлишига энди ҳеч
шубҳа қолмаган эди.
Абобил қушлари воситасида Абраҳа ва лашкарига муҳаррам ойининг 17-кунида (феврал
ойининг охирида) берилган жазо кўп йиллар инсонларнинг хотирасида қолди. У йилга «Фил
йили», маҳв этилган лашкарга «Асҳоби фил», рўй берган бу воқеага эса, «Фил воқеаси» дея ном
берилди.
Абобил қушлари учиб кетгач, осмон қузғунлар билан тўлди. Йилларча есалар ҳам
тугамайдиган хазинага рўбарў бўлган бу йиртқич қушлар севинч ила қийқирганча роса байрам
қилдилар.
Бу дахшатли манзарани маккаликлар ҳам кўрдилар. Абобил қушлари отган тошларни
хотира ўлароқ олиб кетиб, фожиали манзарани кўрмаганларга кўрсатдилар. Кўрганлар ҳайрон
бўлишар, бу қадар кичик тошлар билан инсонларнинг бадани илматешик бўлганига, улуғвор
лашкарнинг кунфаякун этилганига хеч ақллари бовар қилмас эди. «Нима бўлганда ҳам
Оллоҳнинг берган жазоси», дея тасалли топгандек бўлдилар.
Кейин осмон қора булутларга тўлди. Чақмоқ чакди. Челаклаб қуйган шиддатли ёмғир ёғиб,
селга айланди. Ёмғир ва сел ёғиб ўтгач, қузғунлар ундабунда ётган бирикки жасаддан бошқа
жасад тоиолмадилар.
Бу ҳодисадан таъсирланган шоирлар шеърлар битдилар. Оллоҳ номига қурбонликлар
сўйилди. Каъба тавоф қилинди. Асли маккалик бўлган қурайш қабиласининг бошқа қавмлар
олдидаги эътибори янада кучайди. Уларни «аҳлуллоҳ» (Оллоҳнинг дўстлари) деб атай
бошладилар.
«Фил воқеаси» кўп йиллар мобайнида тарихнинг бошлангичи ўлароқ ҳисобланиб келинди.
* * *
Маҳмуд лақабли баҳайбат фил Нуфайл ибн Ҳабибнинг ҳурмати учун чўкмаган эди. Унга
Каъба томон қадам босмаслик буйруғи илоҳий даргохдан келган, Маккага борадиган йўл унга
ва ортидаги лашкарга илоҳий тақдир ила беркилган эди.
----------------------------
Гурухимиз: https://t.me/jalalkudukgroup
Каналимиз: https://t.me/jalalkuduk
Тег | #Бор_нарса #Китоб_уйда #СаодатАсри