"Марказий кенгаш" раиси ташрифи | Видео
Жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарларининг Республикамиз ёшларига эълон қилинган қўшма мурожаатномаси ижроси ва ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёжи юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 30 март куни «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Ботиров Хусан Арзудинович бошчилигидаги ишчи гуруҳи «Ватанпарвар» ташкилоти Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги Жалақудуқ туман ўқув спорт техника клубига ташриф буюрди.
Ташриф давомида, «Ёшлар орасида ҳарбий-ватанпарварлик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларни ЎСТКда йўлга қўйилган спорт турларига жалб қилиш, бунинг учун ходимлар ёшларни жалб қиладиган самарали интерактив ғоялар ва ташаббусларни ишлаб чиқишлари лозим», эканлигини таъкидлаб бир нечта ғояларни илгари сурди.
Шунингдек, «Ватанпарвар» ташкилоти ва Ёшлар агентлиги ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ, жорий йилнинг 1 апрелдан Республикамиз миқёсида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини ўқув спорт техника клубидаги «ВС» тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув гуруҳларида ўқитиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.