November 13, 2020

#Беш_ташаббус #Ҳарбийлар_билан

#Беш_ташаббус
#Ҳарбийлар_билан

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 12 октябрдаги 06-01/246-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги Адиб Собир Термизий номидаги вилоят кутубхонасида “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” номидаги вилоят ҳокими соврини учун вилоятдаги барча ҳарбий куч бирликлари ўртасида ўтказилаётган танловнинг "Китобхонлик ва китоб ўқиш мутолааси" йўналиши бўйича танловнинг финал босқичи юқори савияда ташкил этилиб,  ҳарбийлар Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, "Темур тузуклари" ва Термизий алломалар ҳаёти ва ижоди мавзулари тест ва савол-жавоб шартлари бўйича танлов ғолиблари аниқланди.