Сурхондарёда Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти бўйича тарғиботлар давом этмоқда.
Ёши улуғ журналист устозларимиздан бири таҳририятимизга йўли тушиб, бизни йўқлаб келибдилар. Меҳмон кетганда қуруқ жўнатиш уят, тандирдан эндигина узилган иссиққина ширмой нондек босмахонадан чиқиб келган газетамиздан тутқазмасак бўлмас, деган хаёл билан янги сонимиздан узатдим. Газетани кўриши билан устознинг кўзлари чақнаб кетди. Кета туриб, — Қизим бироз чарчаган эканман, баҳонада нафас ростлаб олдим. Келиним зап иш қилди-да. Телефонимга бир қурилма ўрнатди, мана қара, — дея телефонлари экранидан қандайдир диаграммали чизмаларни кўрсата туриб, — бир неча кундан бери қанча юрганимни кўрсатиб турибди. Ҳафта давомида бугун энг кўп натижага эришдим. Секин-секин масофани кўпайтираяпман. Соғлик учун ҳам фойдали дейман-да. Сенга ҳам...
🔰Термиз шаҳридаги Матбуот уйида вилоятда фаолият юритаётган ОАВ, ижтимоий тармоқлар вакиллари ва блогерлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, бошқарма ва ташкилотлар ахборот хизмати раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА директори Асаджон Ходжаев билан мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда А. Ходжаев айни пайтда мамлакатимизда сўз эркинлиги, ОАВ га берилаётган эътибор, шунинг баробарида блогерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ўз навбатида бу имкониятларга жавобан масъулият ҳисси ҳам борлиги, айниқса ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқларда нохолис ахборотларнинг тарқатилаётганлиги нафақат фуқароларнинг шахси, балки юртимизда амалга...
Кимё ва биология йўналишлар ривожи - катта имкониятлар дебочасидир Ҳозирги вақтда юртимизда пандемия даври бўлсада, барча соҳаларда ривожланишлар изчил давом этмоқда. Айниқса таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларимизни илмли, ақл-идрокли, етук малакали мутахассис бўлиб етишишлари учун барча имкониятлар яратилган. Жумладан, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” давлат дастурида доирасида ҳам мамлакатимизда кимё ва биология фанларини ривожлантириш, ушбу йўналишларда таълим сифатини ошириш, юқори натижаларга эришиш устувор вазифалар қаторида белгиланган. Хусусан, яқиндагина Президентимиз тамонидан “Кимё ва биология йўналишларида излуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари...
“Kitob o`qishni juda xohlayman, lekin hech ham qo`limga bir kitob ololmayman yoki bir kitobni boshlasam, oxirigacha o`qiy olmayman. Kutubxonam boshlab qo`yib tugallanmagan kitoblar bilan to`lib ketgan. Qanday qilib kitob o`qishga odatlanish mumkin?” kabi savollar ko`pchilikni qiynab keladi.
Эшпўлат Хасанов ёшлигидан ҳунармандчиликка қизиққан. 12 ёшидан косибчиликни сир-асрорларини қунт билан ўрганган Эшпўлат қизиқишларини қатъий мақсадга айлантириб, имкониятлар қамровини кенгайтириб борди. Ўзи истиқомат қиладиган “Ойнакўл” маҳалласида моҳир уста сифатида танилиб, аҳолининг талабига кўра, мавсумий оёқ кийимлар тайёрлашни йўлга қўйди. Асосийси, у оёқ кийимларни қўл меҳнати орқали тайёрлайди. -Харидорларнинг талабидан келиб чиққан холда бир жуфт оёқ кийимни ўртача 45 - 80 минг сўмга тайёрлаб берамиз, - дейди Эшпўлат Хасанов. 3 нафар тенгдошимни иш билан таъминлаган бўлсам, 15 нафар ёшларга “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳунар сирларини ўргатаяпман. Бир кунда 15-20 дона поябзал ишлаб чиқарамиз. Ёшларга ҳунар ўргатиш...