October 24, 2020

Ахборот олиш ва ахборот тарқатиш борасида таклифлар билдирилди.

🔰​Термиз шаҳридаги Матбуот уйида вилоятда фаолият юритаётган ОАВ, ижтимоий тармоқлар вакиллари ва блогерлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, бошқарма ва ташкилотлар ахборот хизмати раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА директори Асаджон Ходжаев билан мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда А. Ходжаев айни пайтда мамлакатимизда сўз эркинлиги, ОАВ га берилаётган эътибор, шунинг баробарида блогерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ўз навбатида бу имкониятларга жавобан масъулият ҳисси ҳам борлиги, айниқса ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқларда нохолис ахборотларнинг тарқатилаётганлиги нафақат фуқароларнинг шахси, балки юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

Ўз сўзида очиқлик ва ошкоралик жамиятимизнинг бош мезонига айланди ва бу жараён Янги Ўзбекистонни қуришда ўз самарасини ҳам бермоқда. Фикрлар хилма-хиллиги, янги-янги ғоялар ўртага ташланди. Кейинги йилларда соҳада демократик ислоҳотларни амалга ошириш, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат органлари раҳбарларининг масс-медиа билан ўзаро муносабатлари самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Очиқ мулоқотда ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар томонидан соҳада мавжуд муаммо ҳамда таклифларни ўртага ташланди.


"Ҳозирда блогерлар масаласида турли таклифлар билдирилмоқда ва мазкур таклифлар ўрганиб чиқилмоқда, блогерлар эркин ижодкор бўлиб қолиши лозим"-, дейди Агентлик директори А. Ходжаев.


Шунингдек, ахборот хизматлари раҳбарларига зарур шароитлар яратиб бериш, обуна масалаларини ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар ҳам айтиб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва ахборот олиш ва тарқатиш борасида таклифлар билдирилди.

https://t.me/surxondaryoboshqarma