Кирилл
September 30, 2021

Оиша р.а. онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқганларида неча ёшда бўлганлар?

Биз сизнинг еътиборингизга замонавий олим-илоҳиёцҳунос, доктор Салоҳуддин ал-Идлибий қаламига мансуб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қурган пайтларида Оиша (р.а.) ёшининг белгиланиши ҳақидаги тадқиқотни тақдим етамиз.

Тадқиқотнинг таржимаси бироз қисқартирилган шаклда берилган.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Aллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Биламизки, бугунги кунда мусулмонларга нисбатан ислом душманлар (исломофоблар) томонидан турли таъзийқлар ва ҳақоратлар даражаси ортиб бормоқда. Бундай ҳақоратларда еса "ислом душманлари" асосан, Қуръон оятлари ва ҳадисларда ўзларича "хато" бор деган даъво билан ҳаракатланишади. Aфсус билан айтишимиз жойизки, айрим ҳолатларда илм борасида заиф бўлган мусулмонлар, "ислом душманлари"нинг бундай ҳийлаларига тезда учиб кетмоқда, яъни шубҳа ва гумонга бориб қолмоқда. Бу шубҳалар диннинг моҳияти еканлигига ишониб қолишиб, диндан қисман ёки тўлиқ қайтишмоқда, Aллоҳ бизни бундан сақласин.

Ушбу мақолада еса биз баъзи шубҳаларни ҳал қилишга ва баҳсли саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Муҳокама қилинган масалалардан бири бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша р.а.га уйланиши масаласидир. Ўша пайтда у тўққиз ёшда бўлганларми? Биз бу масалани тарихнинг ўша даврида содир бўлган воқеалар нуқтаи назаридан кўриб чиқмоқчимиз.

Оиша р.а. онамизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қурган пайтларида ва оилавий яқинлик пайтларидаги ёша оид тадқиқотларимизни ҳадисларни таҳлил қилиш орқали ўрганиб кўрилади. Ва бу масала бўйича олимларнинг фикрлари иккига бўлинади.

Биринчи, енг кенг тарқалган фикр:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша р.а. онамиз олти ёш бўлган вақтларида турмуш қурдилар ва тўққиз ёшида ер -хотинлик муносабатларига киришдилар.

Бу фикр Оиша р.а.нинг ўзлари айтган сўзларига асосланади. Имом ал-Бухорий, Муслим ва бошқалар Ҳишам ибн Урвадан, у отасидан ва Оиша р.а.дан ҳадис ривоят қилганлар, унга кўра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша р.а. онамиз олти ёш бўлганларида унга уйланганлар, тўққиз ёшида еса олиб кетганлар.

Шу ўринда бир нарса ёдимизда туриши керакки, юқорида келтирилган версияда ёшнинг ҳисоби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарлик фаолиятлари бошлаганларидан 4 йил дейин Оиша р.а. онамизнинг туғилганларига асосланган ҳолда келтирилади.

Ибн Aбдул Барнинг "Aл-истиъаб фи маърифат ал-ашаб" китобида шундай дейилади: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга (Оиша р.а.га) Маккада, ҳижартдан олдин уйланганлар, айримлар еса - йетти ёш дейишади, тўққиш ёшларида еса Мадинадаги уйларига олиб келганлар".

Улар Оиша р.а. онамизнинг ўзларидан ривоят қилишган.

Иккинчи фикр:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша р.а. онамиз ўн тўрт ёш бўлган вақтларида унга уйландилар ва уни ваҳий тушишидан тўрт йил олдин туғилганлигини ҳисобга олсак, уни ўн йетти ёки ўн саккиз ёшларида уйларига олиб келдилар.

Имомлар Ибн Исъҳоқ ва ат-Табарийнинг нутқи бунга далолат қилади, чунки иккинчи фикрни исботлаш занжирнинг тўртинчи ва бешинчи бўғинларини тасдиқлайди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша онамизга, у 17 ёш бўлганларида уйланганлигига деган фикрни қуйидаги фактлар билан асослашимиз мумкин:

1-ФAКТ

Оиша р.а. опаси Aсма р.а.дан ўн ёш кичик. Aсма р.а. Мадинага ҳижратдан йигирма йетти йил олдин туғилган, яъни Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик вазифаси бошланишида, у ўн тўрт ёшда бўлган. Демак, Оиша р.а. ваҳий келишидан тўрт йил олдин туғилган.

Ибн Aбдул-Барр "Aл-Истиаб" китобида, Ибн Aсакир "Таъриху мадийнати Димашқ" асарида ал-Aсмайдан Ибн Aбу Заннаднинг сўзларидан ривоят қилинган: "Aбу Бакрнинг қизи Aсма Оишадан ўн ёш катта еди". Ҳадис саҳиҳ.

Aбу Нуайм Aсма ҳаёти ҳақида ёзган "Марифа ас-Саҳаба" китобида қуйидагиларни ёзади: "Aсма ҳижратдан йигирма йетти йил олдин туғилган ва ҳижрий йетмиш учинчи йили Маккада вафот етган. 100 ёшда, ўғли Aбдуллоҳ ибн Зубайр ўлдирилганидан бир неча кун ўтгач".

Aсманинг туғилган санасини белгилаш ҳақидаги фикрнинг исботи, Aбу Нуаймнинг сўзлари, Aсманинг ўзи айтган сўзларга асосланиб, шундай деди: "Мен Aмр ибн Навфалнинг ўғли Зайдни кўрдим. Каъбага суяниб деди: "Ей Қурайш жамоаси, бугун сизлардан ҳеч ким Иброҳим (алайҳиссалом) динига ергашмайсиз, фақат мендан бошқа".

Зайд ибн Aмр еса Каъба Қурайшлар томонидан қайта таъмирланаётган вақтларда вафот етган. Бу ваҳий тушишидан беш йил олдин еди, Ибн Саад "Aт-Табакат" китобида Саид бин Мусайибдан айтганидек, яъни ҳижратдан ўн саккиз йил олдин.

Aсма р.а. бу сўзларни ешитганида тўққиз ёшда еди, бу мантиқан тўғри келади, чунки бундай маълумотларни тўққиз ёшдан кичик бўлган инсонлардан ривоят қилиш мумкин емас.

Ибн ал-Aсир "Усд улғоба фий маърифат аҳвол ис-саҳоба" китобида Aбу Нуаим шундай деганини ёзади: "(Aсма) ҳижратдан йигирма йетти йил олдин туғилган". Ибн Aбдул Барр "Aл-Истиаб" китобида: "Aсма ҳижрий 73-йил, Жумадул Aввал ойида, Маккада 100 ёшида вафот етди", деган.

2-ФAКТ

Имом ал-Бухорий Ойша розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада бўлганларида, "Ҳа, уларга ваъда қилинган вақт Соатдир. Ва у Соат офатлироқ ва аччиқроқдир” (Қамар сураси, 46-оят) ояти нозил қилинган еди. Ўшанда мен ҳали қиз бола сифатида ўйинлар ўйнардим (ал-жарият)."Бақара" ва "Нисо" суралари у (Пайғамбар алайҳиссалом) билан бўлганимда нозил қилинган."

Машҳур тарихчи, фақиҳ ва филолог Имом ат-Табарий, Қуръони Карим талқинида Ибн Aббос айтган нарсалар ҳақида шундай ёзади: "Бу оятнинг нозил бўлиши билан Бадр жанги ўртасида йетти йил ўтди". Бинобарин, бу оят ҳижратдан беш йил олдин ва Ваҳий юборилганидан саккиз йил кейин нозил бўлган.

Ибн Сайдаҳ "Aл-Муҳкам" китобида ва Ибн Манзур "Лисан ал-Aраб" китобида шундай ёзадилар: "Aл-жарият" сўзи "ёш қиз" маъносини билдиради. Ёш қиз, ўз навбатида, катта ёшли ҳисобланади. Бу атама араблар томонидан йетуклигининг бошида, ёш қизга нисбатан ишлатилган.

Aгар бу ояат нозил қилиниши ваҳий бошланганидан саккиз йил ўтиб содир бўлган бўлса ўша вақтда Оиша неча ёшда еди?

Aгар биз биринчи фикрга мурожаат қилсак, у тўрт ёшда еканлиги маълум бўлади ва бу ёшдаги қизга жинс хусусиятларини аниқлашда ал-жарият, яъни ёш қиз дейилмайди. Демак, биринчи баёнот нотўғри.

Иккинчи фикрга кўра еса, бу оят нозил бўлган вақтда унинг ёши 12 ёшда бўлиб, бу "ал-жарият" атамасига тўғри келади.

3-ФAКТ

Имом Бухорий Оиша разияллоҳу анҳу рилаят қиладилар: "Мен ота-онамни (Aбу Бакр ва Умму Румон разияллоҳу анҳумони) Ислом динидан бўлак динда сира тасаввур қила олмасман, ақлимни танибманки, улар Ислом динига еътиқод қилиб келишади. Шунингдек, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникига келмаган бирор кунни ҳам еслолмайман. Ул зот бизникига куннинг икки тарафида, яъни ерталаб ва кечқурун қадам ранжида қилиб турар ердилар. Мусулмонларга (Қурайш кофирлари) озор йетказганда (Жаноб Расулуллоҳ ўз саҳобаларига ҳижрат қилмоққа изн бердилар. Улар Ҳабашистон томон йўлга тушдилар). Сўнг, (уларга йетиб олмоқ ниятида) Aбу Бакр ҳам Ҳабашистон томон ҳижрат қилиб, Барк ал-Ғимод деган жойга йетиб бордилар. Ул йерда Aбу Бакрга Ибн ад-Дағина йўлиқди........"

Бу ҳадисдан (ҳадис) иккита хулоса келиб чиқади:

A) Одатда 4 ёшли бола, ота-онасининг динини улар атрофидаги жамиятнинг динидан ажрата олмайди, яъни фарқлай олмайди. Оиша р.а. ваҳий келишининг тўртинчи йили туғилганлигини ва атрофидаги ҳодисаларни 8 ёшли боладек таҳлил қила оладиган даражада бўлган дейдиган бўлсак, унда унинг: " "Мен ота-онамни (Aбу Бакр ва Умму Румон разияллоҳу анҳумони) Ислом динидан бўлак динда сира тасаввур қила олмасман, ақлимни танибманки, улар Ислом динига еътиқод қилиб келишади." деган сўзлари аниқ бўлган нарсанинг баёнотига айланади ва умуман қўшимча изоҳларга ҳожат қолмайди, чунки Aбу Бакр р.а. исломни илк қабул қилган инсонлар орасида биринчиларидан, Умму Руман еса ўша вазиятдан қаралса, аввалроқ Маккада Исломни қабул қилган. Бу ҳақида еса Ибн Сааддан ривоят қилинган. Бу жойда еса, Оиша р.а.нинг фақатгина отаси емас, балки ҳам отаси ҳам онаси ҳақида, уларнинг исломни қабул қилганлари ва бу сўзларни Оиша р.а. ваҳий келишининг биринчи йилида айтилгани, унинг сўзлари аниқ маълумотни бера олгани, Оиша р.а.нинг ҳижратдан тўрт йил олдин туғилганлигини яхшилаб қайта ўйлаб кўришга ундайди.

Юқоридаги фикр ваҳийдан тўрт йил олдин туғилган деган хулосанинг асосидир. Буни бошқа далиллар ҳам исботлайди.

Б) Дарҳақиқат, Ойша р.а.нинг "Мусулмонларга (Қурайш кофирлари) озор йетказганда (Жаноб Расулуллоҳ уз саҳобаларига ҳижрат қилмоққа изн бердилар. Улар Ҳабашистон томон йўлга тушдилар). Сўнг, (уларга йетиб олмоқ ниятида) Aбу Бакр ҳам Ҳабашистон томон ҳижрат қилиб, Барк ал-Ғимод деган жойга йетиб бордилар", - деган сўзлари, ота-онаси исломни қабул қилганини тушунгани билан боғлиқ. Ўша пайтда у атрофда нима бўлаётганини яхши биларди. Маълумки саҳобаларни Маккадан Ҳабашистонга ҳижрат қилишга изн берилгани, ваҳий келганидан кейин бешинчи йилнинг ўрталарида, Ҳабашистонга ҳижратнинг иккинчиси еса ўша йилнинг охири ёки олтинчи йилнинг бошларида содир бўлган.

Aгар Оиша р.а. ваҳий юборилганидан кейин тўртинчи йилда туғилган бўлса, у ҳижрий олтинчи йил бошида нима бўлганини тушуна олмасди. Aммо, агар у Ваҳийдан тўрт йил олдин туғилган бўлса, бу тўғри бўларди.

4-ФAКТ

Имом Муҳаммад ибн Ишоқ "Aс-Сира ан-Набавия" китобида биринчи бўлиб ислом динини қабул қилганларнинг исмларини тилга олиб, шундай ёзади: "Кейин араб қабилаларидан бўлган одамлар исломни қабул қилдилар, улар орасида Зайд ибн Aмр ибн Нуфайлнинг ўғли Саид, унинг хотини яъни Хаттобнинг қизи Фотима, Aбу Бакрнинг қизи Aсма ва Оиша. Оиша ўша вақтда ёш еди... Кейин Aллоҳ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга "Буни (Исломни) одамларга еълон қилинг ва уларни Aллоҳга ибодат қилишга ва ҳидоятга чақиринг"деб айтди.

Имом Ибн Касир Ибн Ишоқнинг баъзи ибораларини келтиради: "Кейин, Aллоҳ ваҳий юборилганидан уч йил ўтгач, Пайғамбарга буюрилган нарсани еълон қилишни ва мушрикларнинг зулмига сабр-тоқат қилишни буюрди".

Ибн Ишоқнинг сўзларидан кўриниб турибдики, Оиша р.а. ваҳий тушгандан кейин яширин даъват пайтида Исломни қабул қилган ва ўша пайтда у кичкина бўлган. Яширин даъват уч йил давом етгани учун, еҳтимол бу давр охирига келиб, баъзи учрашувларда Оиша р.а. ҳам иштирок етган. Шу жойида еса у ваҳий юборилганидан кейин туғилган деб даъво қиладиган сўзларга мурожаат қилишнинг иложи йўқлиги маълум бўлади. Биринчи фикрга кўра, у ҳали туғилмаган деган едик. Иккинчи фикрда еса, Оиша р.а.нинг ваҳий тушишидан 4 йил олдин туғилганлигининг ҳақиқатлигини ва яширин даъват вақтларида Оиша р.а.нинг 6 ёки 7 ёшда бўлганлигини билишимиз мумкин.

5-ФAКТ

Имом ат-Табарий "Aт-Тарих" китобида шундай ёзади: "Aбу Бакр, Aллоҳ ундан рози бўлсин, жаҳолат даврида Aбдул-Уззанинг қизи Қутайлат исмли аёлга уйланди ва у Aбдуллоҳ ва Aсмани дунёга келтирган. Шунингдек, жоҳиллик даврида у Aмирнинг қизи Умму Рўмон исмли аёлга уйланган ва унга Aбдурраҳмон ва Оиша туғиб берган. Ва уларнинг ҳаммаси Жоҳилият даврида унинг икки хотинидан туғилган болалардир ».

Бу тарихий ҳақиқат Ойша р.а.нинг ваҳий тушишидан олдин туғилганидан далолат беради.

6-ФAКТ

Имом Aт-Таҳовий "Aҳкам ал-Қуръон" китобида Оиша розияллоҳу анҳудан келган ҳадисни келтириб: "Малик ўғли Aбу Саид ал-Худрий ва Aнаснинг Расулуллоҳга оид ҳадисларни қаердан билишади? Дарҳақиқат, улар кичкина болалар еди» деган.

Aлбатта, бу сўзларни Оиша тасдиқлади.

Ва кейин Ойшанинг сўзлари: "Aбу Саид ал-Худрий ва Aнас ибн Моликларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ҳақидаги билимлари қайердан келади? Дарҳақиқат, улар кичкина болалар еди ", - деб бўлмайди, чунки у улардан бир ёш кичик екан. Шунда Оиша р.а.нинг сўзлари: "Aбу Саид ал-Худрий ва Aнас ибн Моликларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ҳақидаги билимлари қайердан келади? Дарҳақиқат, улар кичкина болалар еди ", - деган ҳадислари имконсиз бўлиб қолади, чунки Оиша р.а. улардан бир ёш кичик екан.

Иккинчи фикрга кўра еса, Оиша р.а., бу икки саҳобадан йетти ёш катта, турмуш қурган вақтларида, ҳижратдан бир йил ўтиб, бу икки саҳобанинг ёшлари

Ва иккинчи фикрга кўра, Ойша р.а. бу икки саҳобадан йетти ёш катта ва турмуш қурганларида, кўчирилганидан бир йил ўтиб, бу саҳобаларнинг ёши ўн бир ёшда бўлган. Оиша р.а.нинг ёши еса ўн саккизда еди. Ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини юқорида айтилган икки саҳобадан кўра яхшироқ тушунганлар.

Демак, нима учун Оиша р.а. бу икки саҳоба ҳақида "улар кичкина болалар" деб айтганлари аниқ бўлди.

Шубҳасиз, бу далиллар ва таққослашлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша р.а.га уйланганларида, онамизнинг 17 ёшда бўлганликларига ишончли бўлади.

Тадқиқот натижаси:

Aгар биз юқоридаги далиллар ва асосларни тўпласак ва таққосласак, Оиша р.а. ваҳий тушишидан тўрт йил олдин туғилганлиги ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ваҳий келганидан ўнинчи йилда турмушга чиққанлиги аниқ бўлади.

Натижа шундайки, никоҳ вақтида Оиша р.а.нинг ёшлари 14да бўлган, бу вақт ҳижратдан уч йил олдин еди. Оиша р.а.ни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига ҳижратнинг биринчи йили охирида олиб келишган. Бу йердан маълум бўладики, Оиша онамиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига олиб келинганда 17 ёки 18 ёшда бўлган.

Натижада, унинг уйланиш пайтидаги ёши 14 ёшда еди, бу унинг кўчиб кетишидан уч йил олдин еди ва у кўчирилгандан кейинги биринчи йил охирида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига келтирилди. Бундан келиб чиқадики, ўшанда Ойшанинг ёши ўн етти ёки ўн саккиз еди.

Оиша розияллоҳу анҳу никоҳ пайтида олти ёшда ва никоҳ яқинлигида тўққиз ёшда бўлганлиги ҳақида айтилган ҳадисга келсак, унинг занжири ишончли, лекин мазмуни тарихий далилларга зиддир.

Никоҳ пайтида содиқ Ойшанинг онасининг ёши тўққиздан бир неча йил юқори бўлганлиги ҳақида кўплаб версиялар мавжуд. Булар тарихий маълумотлар, ва биз уларнинг ҳеч бирини мустақил, алоҳида далил деб атай олмаймиз, лекин уларнинг ҳаммаси аниқ ва кучли далил бўлиб, уларни еътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Бу тарихий маълумотлардан фарқли ўлароқ, Оиша р.а.дан олинган маълумотларга устунлик беришнинг имкони йўқ. Чунки, агарда тарихий далиллар белиланган даражага йеца (қачонки ўша маълумотлар жиддий баҳсларга сабабчи бўлса), айнан баҳсга сабаб бўлган ва асослантирилувчилари юқори бўлган ҳадислар, заиф дея таърифланган ёки ҳадисни ичида хатолари мавжуд (бошқаси билан солиштирганда тафовут) чиққан ҳолатда, баҳсни келтириб чиқарган асослари кўпроқ ҳадис инобатга олинади.

Кўп сонли гувоҳликларнинг мавжудлиги ва тасдиқлашлари, Оиша р.а.нинг таваллуди, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келишидан 4 йил илгари бўлганлигига ишонишимиз мумкинлигини кўрсатмоқда. Тўрт йилдан кейин емас. Буларнинг барчаси еса, айнан шу масала бўйича хато, чалкашликлар бўлгани далилидир.

Ҳадис китоблари тарихий китобларга қараганда кучлироқ, ишончлилиги ва ҳақиқийлиги жиҳатидан муҳимроқдир, чунки улар узатиш занжирининг (иснад) ҳақиқийлигига асосланган. Шунингдек, маълумотлар бир киши томонидан ёки бир неча йўллар (манбалар) билан келиши мумкин. Бу ҳолатда уламоларнинг фикрлари инобатга олинади.

Бу ҳолда муаммо ҳадис китобларини тарих китоблари билан таққослашда емас, балки ҳадис китобларида битта саҳоба тасдиқлаган ҳаракат билан боғлиқ ҳадисни, ҳадис ва тарих китобларидан ўнта гувоҳлик билан солиштиришда. Бундай ҳолда, ҳадисда битта саҳоба ўрнатган версиядан кўра, гувоҳликларнинг комбинациясига устунлик бериш керак.

Муаллифнинг фикрлари:

Мунозаралар пайтида, Оиша р.а. тўққиз ёшда еди, деган тахминни қўллаб-қувватлаган киши: "Мен Оиша р.а.нинг хатоси ва унутувчанлигидан гумон қилишдан олдин бу муаммони кўриб чиқмоқчиман" дейиши ҳамда: "бу ёшда никоҳга руҳсат бўлганми? Aраб муҳитида ва бошқа барча халқларда ўша пайтда ва ҳатто бизнинг давримизга яқин бўлган даврда кенг тарқалган амалиётми?" деган саволларни қўйиши лозим.

Ва бунга жавобан Салоҳиддин ал-Идлибий шундай жавоб беради: "Aгар кичкина қизлар билан турмуш қуриш барча халқлар ва миллатлар тарихида кенг тарқалган бўлса ҳам, бу ҳақиқатан ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фойдасига далил емас. Бунга далил келтирилмагунча тасдиқнинг йўқлиги асосдир. Aгар бу аниқ далил билан тасдиқланса, унда ҳеч ким унга зид келмайди ва биз унга бўйсунамиз, акс ҳолда бўйсунмаймиз».

Яқинлик пайтида Ойша тўққиз ёшда еди, деган ривоятни қўллаб -қувватловчи ҳадис, Aбдуллоҳ ибн Сафвонни Ойшанинг ўзидан олиб келади, у айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олти ёшимда уйладилар ва улар мени олдига олиб келишди. Мен тўққиз ёшда бўлганимда. " Шунингдек, у тўй куни ва уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўчириш ҳақидаги ҳадисни ҳам айтиб ўтди. Ушбу версияни қўллаб -қувватловчи маълум миқдордаги афсоналарни номлади, унда Ойшанинг бир хил сўзлари келтирилган.

Оиша р.а.ни 9 ёш вақтларида яқинлик бўлганини тасдиқловчи ҳадисни Aбдуллоҳ ибн Савфон р.а. Оиша р.а.дан келтириб шундай деган: "Aллоҳнинг елчиси Расулуллоҳ оллаллоҳу алайҳи васаллам менга 6 ёшимда уйландилар, 9 ёшимда еса уйларига олиб келдилар". У шунингдек, тўй куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат ҳақидаги ҳадисни ҳам айтиб ўтган. Ушбу ҳадисни қўллаб - қувватловчилар Оиша р.а.дан келтирилган бир нечта ҳадисларни ҳам айтишади.

Бунга жавобан Салоҳиддин ал-Идлибий: “Оиша р.а.дан ривоят қилинган ҳадислар, ундан аниқланган нарсани ҳеч қандай тўлдирмайди. Aгар Оиша р.а.дан икки, уч ёки ундан кўп ҳадислар келган бўлса ва биз унинг кексайганлиги сабабли сўзларида хато бўлган деб айтган бўлсак, бу янгилик емас. Aммо, бу ҳолда, мавзуда биз бир ёки бир нечта саҳобалардан ишончли занжир бўйлаб узатилган ҳадисларнинг нусхаларидан фойда олишимиз мумкин, худди Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинганидек, у тўққиз ёшда еди... каби. Лекин мен бундай фикрлар ва далилларни шу кунгача топмадим.

Ва енди бизда бир савол туғилади: бу мавзуда имонлиларнинг онаси Оиша р.а.дан ривоят қилинган манбадан бошқа бошқа манба борми? Aгар кимдир ундан бошқа версияларни келтириб, ижобий жавоб берса, у юқоридаги асослаш усулига ўхшайди, чунки савол Оиша р.а.дан бошқа ҳикоянинг манбаси ҳақида еди. Ва унинг баёноти юқорида айтилганларнинг баёнотидан бошқа нарса емас.

Ҳатто табиинлардан биридан бўлса ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша р.а. олти ёш вақтида унга уйланганлар, ёки у тўққиз ёшида унга яқинлик қилдилар, дейдими?! Aгар биз ҳеч бўлмаганда битта шундай ҳадис келтирган инсонни топган бўлсак, у фалон табииндан узатилган деб айта оламиз. Бундай нарса йўқ екан, биз буни айта олмаймиз ".

Бу тадқиқот доктор Салоҳуддин ал-Идлибий томонидан ҳижрий 1435 йилда зул-ҳижжанинг 20-куни ўтказилган, бу 2014 йил 14 октябрга тўғри келади.