February 25, 2020

Ёшлар билан учрашув

2020 йилнинг 25 февраль санасида Нуробод туман иқтисодий суди раиси С.Турсунов, девонхона мудири М.Эргашев ҳамда судья ёрдамчиси Ш.Ғаниевлар иштирокида “Ёшлар иттифоқи” биносида тумандаги фаол ёшлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда суд раиси ва суд ходимлар томонидан “Мамлакатимизда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳатлар, ҳуқуматимиз томонидан ёшларнинг билим олиши, ҳунар ўрганиши учун яратилаётган имкониятлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бундан ташқари суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар, ёшлар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисида кенг маълумот берилди.