Iqtisodiy Sud
@iqtisodiysudsamarqandviloyati
Samarqand Viloyat Iqtisodiy Sudi
37 posts

Самарқанд вилоят судларининг Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликдаги онлайн сайёр қабули

Ўтган қиска давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорлик ва уларни ушбу мақсадда бирлаштириб турувчи самарали механизмга айланди.

БМТ таркибида инсон ҳуқуқлари бўйича тузилган қўмиталар: уларнинг номи, аъзолари сони, мажлислари, миллий ҳисоботларни тақдим этиш даври

 №.

«СУДЬЯГА САВОЛИМ БОР» РУКНИ АСОСИДА ТАЙЁРЛАНГАН

Жавоб: Тўлиқсиз иш вақти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 119-моддасида қоидалар баён қилинган бўлиб, унга кўра ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.

«ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ» – МУКАММАЛ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУЖЖАТ

Амир Темур

ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ЮКСАЛТИРИШ

Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эшқобилов ва судьяси Б.Жураев, Пайариқ туманидаги 84-умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш юзасидан сайёр учрашув ўтказилди.

«Ёшлар тақдири учун барчамиз масъулмиз»

Иштихон туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.Турсунова, судья ёрдамчиси Ж.Номазовлар томонидан 2020 йил 12 март куни Қўшработ туманидаги “Қўрғон” МФЙ биносида “Қўрғон” МФЙ раиси, ходимлари, маҳалла профилактика инспектори, 12 мактаб ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ҳамда тумандаги тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказди.

Мактаб тўгаракларида Судлар!!!

Каттақўрғон туманлараро Иқтисодий суди томонидан Каттақўрғон туманидаги 20 - умумий ўрта таълим мактаби ва 17 - умумий ўрта таълим мактабларида "Ёш тадбиркорлар" тўгарагини ташкил этиб, тўгарак дарслари судья ва суд ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. 2020 йил 12 март куни 20 ва 17- мактабларда тўгарак дарсларини Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси И.Махамматов ва Ш.Муқимовлар томонидан "Тадбиркорлик тушунчаси, турлари ва асослари" мавзусида биринчи тугурак машғулотини ўтказди. Ташкил этилган тўгаракда жами 57 нафар ўқувчи ёшларга тадбиркорлик фаолияти асосларини тушунтирилди.

ВИЛОЯТ СУДЛАРИ РАИСЛАРИ ТОМОНИДАН УРГУТ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2019 йил 18 декабрдаги 37-сонли Фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4551-сонли Қарори ижросини таъминлаш чораларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича бевосита жойларда сайёр қабул қилиш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, Самарқанд вилоят судлари раислари ҳамкорлигида 2020 йил 12март куни Ургут тумани Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ташкил қилиниб, фуқаролар...

Ҳуқуқий саводхонликни ошириш барчамизнинг бурчимиз

Иштихон туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.Турсунова, судья ёрдамчиси Ж.Номазовлар томонидан 12 март куни Қўшработ туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқувчилари иштирокида кун тартибидаги биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг пойтахтимиздаги Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви ҳамда таълим тизимидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ҳақида сўз борди.

Ёшларни суд тизими ва фаолияти билан яқиндан тиништириш

2020 йилнинг 11 март санасида Нуробод туман иқтисодий суди биносида суд раиси С.А.Турсунов, суд ходимлари ва Нуробод туманидаги 2-мактаб ўқувчилари иштирокида “Суд ва ёшлар” мавзусида учрашув ташкил этилди.