March 11, 2020

Ёшларни суд тизими ва фаолияти билан яқиндан тиништириш

2020 йилнинг 11 март санасида Нуробод туман иқтисодий суди биносида суд раиси С.А.Турсунов, суд ходимлари ва Нуробод туманидаги 2-мактаб ўқувчилари иштирокида “Суд ва ёшлар” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда суд раиси ва суд ходимлари томонидан Мамлакатимизда суд ва ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек ўқувчилар судларда иш олиб борилиш тартиби, суд мажлисини ўтказиш тартиби, суд биносида фуқаролар учун яратилган қўлайликлар билан яқиндан таништирилди.

Ушбу учрашувда мактабнинг 20 га яқин ўқувчилалари иштирок этишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Нуробод туман иқтисодий суди жамоасига ёшлар билан ўтказаётган бундай учрашувларни ташкил этаётганликлари учун ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз.

Х.А.Ирисов

Мактаб директори