March 12, 2020

«Ёшлар тақдири учун барчамиз масъулмиз»

Иштихон туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.Турсунова, судья ёрдамчиси Ж.Номазовлар томонидан 2020 йил 12 март куни Қўшработ туманидаги “Қўрғон” МФЙ биносида “Қўрғон” МФЙ раиси, ходимлари, маҳалла профилактика инспектори, 12 мактаб ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ҳамда тумандаги тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказди.

Шиддат билан ўзгараётган бугунги даврда баркамол авлодни тарбиялаш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бунда оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади.

Семинарда “Қўрғон” МФЙ раиси сўзга чиқиб, Иштихон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ва судья ёрдамчисини таништириб сўз навбатини судья Н.Турсуновага берди.

Маърузачи Н.Турсунова, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йилда қилинган ишларимиз сарҳисоб қилиниб, 2020 йил 24 январь куни мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси беш йилда ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллади.

Мурожаатномада Президентимиз асосан, 2020 йилга «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном берилиши, 6 ёшли болаларни мактабга таёрлаш тизимини келажакда жорий қилиниши, олий таълим муассасаларида мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар 2 бараварга қисқартирилиши, ОТМларда давлат грантига қабуллар икки бараварига ошиши, қизларимизга алоҳида грант ажратилиши, айрим ОТМларда ўқиш муддатлари уч йилга қисқартирилиши, ўнта ОТМ ўзини ўзи молиялашга ўтиши, 12 та муассаса тезкор интернетга уланиши, “Рақамли Ўзбекистон - 2030” дастурини ишлаб чиқиш якунига етказилиши, Давлат улушига эга бўлган банклар босқичма-босқич стратегик инвесторларга сотилиши, зиёрат ва тиббиёт туризми жадал ривожлантирилиши, пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмаси бекор қилиниши, прописка тизими ислоҳ қилиниши, камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилиши, кам таъминланганларга уй-жой олиш учун 1 трлн. сўм субсидия ажратилиши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепцияси ишлаб чиқилиши, “Ўзбекистон ёшлари - 2025” концепцияси ишлаб чиқилиши, Парламент ва Президентга ҳисоб берадиган коррупцияга қарши курашишга масъул алоҳида орган ташкил этилиши, ҳокимлар ваколатлари қайта кўриб чиқилиши, уларга хос бўлмаган, бир –бирини такрорлайдиган функциялар тегишли органларга ўтказилиши ва бошқа шу каби масалаларга урғу бериб тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари, Мурожаатномада давлатимиз раҳбари келгусида қабул қилиниши кўзда тутилган қонунлар, қабул қилиниши ва қайта кўриб чиқилиши назарда тутилган кодекслар, концепциялар, дастурлар ва стратегиялар ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб, юқоридаги масалалар юзасидан қилиниши зарар бўлган вазифаларни таъкидлади.

Мурожаатномада Давлат раҳбари қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантириш лозимлигини, қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги асосий вазифаларга суд мустақиллигини тўлиқ таъминлаш – энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарурлигини, дастлабки терговда давом этиб келаётган қонун бузилиш ҳолатларини фақат ва фақат судларнинг ҳақиқий мустақиллигига эришиш орқали бартараф этиш мумкинлигини, бу борада қабул қилган қонуний чора-тадбирларимиз аниқ натижалар бера бошлаганлигини, бу ижобий ўзгаришлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳам алоҳида эътироф этилганлигини, ўтган 3 йилда 1 минг 989 нафар, 2019 йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганлигини, шунингдек, 2019 йилда 3 минг 81 нафар шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 2 минг 623 нафар фуқарога асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилганлиги ва ўзгартирилганлигини ғурур ва фахр билан тилга олди.

Бундай ўзгаришлар судьяларнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғлардан бири десак муболаға бўлмайди.

Президентимиз ўз мурожаатини давом эттириб, судьяларнинг жасорати ва қатъиятини бундан кейин ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлашлигини, энди суд орқали инсонларнинг ҳуқуқи тикланганини эътироф этиш билан чекланиб қолмасдан, нима сабабдан судгача бўлган тергов жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган, деган саволни ҳам кўндаланг қўядиган, тазйиқлар учун жавоб берадиган вақт келганлигини, эски тузумдан қолган ва ҳануз давом этаётган суд қарорларини прокуратура томонидан чақириб олиб, ўрганиш амалиётини чеклаш лозимлигини, бундан кейин фақат иш юзасидан шикоят келиб тушган ҳолдагина, прокурор суд қарорини олиб ўрганиши мумкинлигини, суд раислари томонидан судьяларнинг фаолиятини баҳолаш ва уларга нисбатан интизомий иш қўзғатиш бўйича ваколатларни қайта кўриб чиқиш кераклигини, судлар мустақиллигини таъминлаш масаласи бундан буён ҳам шахсан Президентнинг қаттиқ назоратида бўлишлигини, суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши кераклигини, Ўзбекистонда судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши лозимлигини билдирди.

Давлатимиз раҳбари юқоридаги билдирган таклифларни амалиётга жорий этишни назарда тутадиган қонун лойиҳасини таёрлаш юзасидан Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлигига вазифалар юклади.

Мурожаатнома якунида Президент Шавкат Мирзиёев “Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмайлик: биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз – ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли, буюк халқмиз.” деган таъсирчан жумлаларни келтириб ўтди.

Судья Н.Турсунова кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан ўз маърузасини давом эттириб, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни ҳақида маърузачи Н.Турсунова иштирокчиларга қонунга киритилган асосий ўзгартиришлар ва қўшимчаларга тўхталиб, унинг янги таҳрири ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Маърузачи Н.Турсунова Ўзбекистон ривожланишнинг янги босқичига “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя остида ҳаракатланаётганлиги, бунинг замирида эса, инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашдан иборатлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари асосида амалга оширилиши, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 2017 йил 11 сентябрда янги таҳрирда қабул қилинганлиги, Қонундаги ўзгаришлардан энг асосийси одамлар билан мулоқот қилиш, халқнинг дарду-ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш ҳамда уларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналари тўғрисидаги моддаларнинг киритилганлиги, мазкур моддаларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг самарадорлигини, жойларда муаммоларни чуқур таҳлил этиш механизми ва давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг жамият олдидаги масъулиятини ошириш, уларнинг фаолиятига баҳо бериш назарда тутилганлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиш ҳуқуқи қонун асосида белгилаб қўйилганлиги, қонуннинг 11-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифаларига аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган. Мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш, мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқнинг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органларига, ташкилотларга юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш, жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини ўтказиш, шу жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларни қайд этиш, умумлаштириш, тизимлаштириш, уларни кўриб чиқиш устидан мониторинг ва назорат қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий этиш ҳамда юритиш орқали мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш кабилар кўрсатиб ўтилганлиги, шу муносабат билан республикамизнинг барча вилоят, шаҳар ҳамда туманларида халқ қабулхоналари ташкил этилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланаётганлиги, виртуал ва халқ қабулхоналари аҳолини ташвишлантираётган масалалар ҳал этиладиган масканга айланаётганлиги, аҳолининг истак –ҳоҳишлари ва таклифлари асосида кўплаб халқни қийнаб келаётган масалалар юзасидан 50 дан ортиқ фармон ва қарорлар, бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарори билан “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан Низом тасдиқланганлиги, Намунавий Низомда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлари билан ишлаш тартиби белгиланганлиги, Низомга кўра, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик, жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, жисмоний ва юридик шахсни мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун таъқиб қилиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам қайд этилганлиги, мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга оширилиши, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ижобий натижаларга эришилиши бу борада олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг самараси эканлиги, ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади), шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён матнда мурожаатлар деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини батафсил иштирокчиларга маъруза қилди.

Маърузачи кейинги учинчи масала юзасидан Иштихон туманлараро иқтисодий судининг судья ёрдамчиси Ж.Номазовга сўз навбатини берди.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ҳақида гапирар экан, жамиятнинг ривожланиши, унинг барқарор бўлишида барчамиз маъсул эканлигимизни айтиб ўтди ва қонунда кўрсатилган айрим жиҳатларга тўхталди. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни 2016 йил 24 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинганлигини, қонуннинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши ҳамда коррупция сўзининг маъноси- шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш: Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик- коррупция аломатларига эга бўлган, содир этганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш, манфаатлар тўқнашуви- шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришга таъсир кўрсатаётган ёҳуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият эканлиги ҳақида батафсил тушинчалар бериб ўтди, бундан ташқари коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга ошириувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комессияси ташкил этилишини, идоралараро комиссиясини шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши тўғрисида ҳам маълумот берди.

Маърузачи ўз маърузасини давом эттириб, ушбу қонуннинг 18-моддасидаги келтирилган - Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилиши, давлат таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий тайёрлашнинг сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқилиши, шу аснода коррупцияни олдини олишда талабалар ва ўқувчи ёшларни ҳозирдан тарбиялаш муҳимлигини таъкидлади.

Йиғилиш иштирокчиларининг ўзларини қизиқтирган қонун ҳужжатлари юзасидан саволларига маърузачилар томонидан батафсил жавоб берилди ҳамда қонун нормаларини қўллаш юзасидан мулоҳазалар баён қилинди.

Йиғилиш якунида раислик этувчи сўз олиб, маърузачига йиғилганлар номидан миннатдорчилик билдирди. Кун тартибидаги масалалар долзарблиги билан ҳозирда ҳамманинг диққат эътиборида эканлигини баён қилиб, иш фаолиятида ушбу нормаларга эътиборни кучайтиришга алоҳида аҳамият берилиши лозимлигини таъкидлади.