March 13, 2020

ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ЮКСАЛТИРИШ

Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эшқобилов ва судьяси Б.Жураев, Пайариқ туманидаги 84-умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш юзасидан сайёр учрашув ўтказилди.

​Раислик қилувчи сўзга чиқиб, сайёр учрашувни очиқ деб эълон қилиб, сўз навбатини Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси У.Эшқобиловга берди.

​Кун тартибидаги масала бўйича маърузачи У.Эшқобилов сўзга чиқиб, бугунги кунда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш бизнинг биринчи вазифамиз эканлигини, зеро ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррар эканлигини, ёшларнинг соғлом бўлиб вояга етишида оилавий муҳит муҳим ўрин тутишини, ёшларни бўш вақтларида турли тўгараклар, спорт ва касб-ҳунар ўрганишга жалб қилиш лозимлигини, уларни баркамол шахс қилиб тарбиялаш ҳар бир кишининг бурчи эканлигини айтиб ўтди.

​Шундан сўнг, сўз навбатини олган маърузачи Б.Жураев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганлигини, ушбу фармонда Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:

1) 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури;

2) Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тасдиқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этиш тавсия қилиниб, уларнинг зиммасига жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш, жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритган ҳолда мунтазам равишда ахборот бериб бориш функциялари юклатилди.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ўрта муддатли истиқболда қуйидагилардан иборатлиги кўрсатилди:

-

суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш,

судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш;

-

давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, таъқиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхатини белгилаш;

-

давлат хизматчилари

даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш

ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

-

коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг

самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;

-

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш;

-

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш;

- фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш.

Шунингдек, фармонга асосан 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари зиммага юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупция хавф-хатарларини вақти-вақти билан мажбурий баҳолаб боради, унинг якунлари бўйича:

коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхатини шакллантиради;

идоравий коррупцияга қарши курашиш дастурлари ижросининг ҳар чораклик мониторингини амалга оширади ва коррупциявий хавф-хатарларни минимум даражага тушириш чораларини кўради;

Идоралараро комиссия билан келишган ҳолда ҳар йилги идоравий коррупцияга қарши курашиш дастурларини тасдиқлайди;

ҳар йили Идоралараро комиссияга тегишли органлар ва ташкилотлар фаолиятида, шу жумладан, қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш орқали коррупция хавф-хатарларига барҳам бериш бўйича таклифларни киритади;

- давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқламаганликлари ва тегишли баҳо бермаганликлари, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни такроран содир этиш ҳолатларига йўл қўйганликлари юзасидан шахсан жавобгар бўлади.

Маърузачи Б.Жураев сўзида давом этиб республикада коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизими йўлга қўйилса иқтисодий юксалишга эришиш, фуқароларнинг тинч ҳаёт кечиришини таъминланшини таъкидлади.

Шундан кейин маърузачилар йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга батафсил тушунтиришлар берди.