March 12, 2020

Мактаб тўгаракларида Судлар!!!

Каттақўрғон туманлараро Иқтисодий суди томонидан Каттақўрғон туманидаги
20 - умумий ўрта таълим мактаби ва 17 - умумий ўрта таълим мактабларида "Ёш тадбиркорлар" тўгарагини ташкил этиб, тўгарак дарслари судья ва суд ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. 2020 йил 12 март куни 20 ва 17- мактабларда тўгарак дарсларини Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси И.Махамматов ва Ш.Муқимовлар томонидан "Тадбиркорлик тушунчаси, турлари ва асослари" мавзусида биринчи тугурак машғулотини ўтказди. Ташкил этилган тўгаракда жами 57 нафар ўқувчи ёшларга тадбиркорлик фаолияти асосларини тушунтирилди.

Бу каби тўгаракларни туман ёшлар иттифоқи ташкилоти билан ҳамкорликда туманнинг қолган мактабларида ҳам ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда. Тўгарак ташкил этишдан мақсад ёшларга мактаб дарсликлари дастурида мавжуд бўлмаган тадбиркорлик сохасидаги дастлабки ҳуқуқий тушунчалар бериш, уларни тадбиркорлик сохасига юналтириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини оширишдир.