March 12, 2020

Ҳуқуқий саводхонликни ошириш барчамизнинг бурчимиз

Иштихон туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.Турсунова, судья ёрдамчиси Ж.Номазовлар томонидан 12 март куни Қўшработ туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқувчилари иштирокида кун тартибидаги биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг пойтахтимиздаги Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви ҳамда таълим тизимидаги ижобий ўзгаришлар тўғрисида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ҳақида сўз борди.

Учрашув мактабнинг 9-синф ўқувчилари билан бўлиб ўтди. Учрашувни мактаб директори очиб берди, сўзни Иштихон туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.Турсунова ҳамда Ж.Номозовлар юқорида келтирилган кун тартибига қўйилган мавзулар билан давом эттиришди.

Судъя Н.Турсунова ўз сўзини бошлашдан олдин: Одамлар! Энг аввало, эзгу ахлоққа эга бўлишга ҳаракат қилинг, зеро, ахлоқ қонуннинг асосидир дея Пифагорнинг сўзларини такидлаб ўтди.

Учрашув савол-жавоб тарзда бўлиб ўтди, мактаб ўқувчи ёшларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига судья ва суд ходимлари томонидан батафсил жавоб берилди.

Шу билан бирга, суд тизимида амалга оширилаётган ишлар билан ўқувчиларни яқиндан таништириш мақсадида, Иштихон туманлараро иқтисодий судига ташриф буюришлари ҳақида мактаб маъмурияти билан ўзаро келишиб олинди.