March 12, 2020

ВИЛОЯТ СУДЛАРИ РАИСЛАРИ ТОМОНИДАН УРГУТ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2019 йил 18 декабрдаги 37-сонли Фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4551-сонли Қарори ижросини таъминлаш чораларидан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш бўйича бевосита жойларда сайёр қабул қилиш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, Самарқанд вилоят судлари раислари ҳамкорлигида 2020 йил 12март куни Ургут тумани Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ташкил қилиниб, фуқаролар муаммоларининг ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилиши таъминланди.

Жумладан, сайёр қабул жараёнига 18 та мурожаат қилинди, шундан:

жиноят ишлари бўйича 7 та мурожаат, шундан 7 таси ижобий ҳал қилинди,

фуқаролик ишлари бўйича 3 та мурожаат, шундан 3 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди,

маъмурий ишлар бўйича 6 та мурожаат, шундан 6 таси ижобий ҳал қилинди (ишлар МЖтКнинг 21-моддаси, 271-моддаси 11-бандига асосан тугатилди ва МЖтКнинг 33-моддасига асосан санкция доирасида кўрсатилган жазодан ҳам енгил жарима жазолари тайинланди)

иқтисодий ишлар бўйича 2 та мурожаат, шундан 2 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди.​

Вилоят судлари томонидан ташкил этилган сайёр судларда 5 нафар шахслар жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди (ЖКнинг 73-моддасига асосан) ҳамда 2 нафар шахсларнинг судланганлик ҳолати тугатилди, маъмурий ишлар юзасидан 1 нафар шахсга нисбатан иш (МЖтКнинг 21-моддасига асосаногоҳлантирилиб) тугатилди, 3 нафар шахсларга нисбатан ишлар (МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан) тугатилди ҳамда санкция доирасида кўрсатилган жазодан ҳам 2 нафар шахсга нисбатан енгил жарима жазолари (МЖтКнинг 33-моддаси қўлланиб) тайинланди ва 13 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ташаккурнома билдирдилар.