Қалбларни ваҳима босган пайтда ақидани маҳкам тутишга бўлган эҳтиёжимиз (4)
• Бошга қийинчилик тушган пайтда ақиданинг кўзга ташланиши
Ақидамиз қийинчилик ва ўта оғир вазиятларда ўз ишини кўрсатади. Ўша пайтда мўъмин киши ақида билан жуда ўзгача боғланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ йўлида жиҳодда эканлар саҳобаларда дунё ҳаётига – уйларига қайтиш тўғрисида умид пайдо қилишга уринмас, уларга буни эслатмас, аксинча, жаннат ва Аллоҳ ҳузуридаги нарсаларни умид қилишга тарғиб қилар эдилар. Ҳаттоки, улар шу ерда: дунёда туриб жаннатни кўра олдилар, унинг бўйини ҳидладилар. Ҳаттоки, улардан бири: "Воҳ, жаннатни бўйини қара-я! Мен жаннат бўйини Уҳуд тоғининг яқинида топмоқдаман"-деган эди. Аллоҳга таяндилар ва Унинг ҳузуридаги нарсаларни умид қилдилар, оқибатда, Аллоҳ уларга ғалаба берди.
Куфрнинг барча кучлари йиғилиб, мусулмонлар лашкаридан бир-неча чандон кўп лашкар бир-бирларини мусулмонларга қарши жангга гиж-гижлаб келган кундаги Холид ибн Валиднинг сўзига қулоқ тутинг. Ўшанда мусулмонлар Холидга Ҳоил диёридаги Салмо ёки Ажо тоғларидан бирига бошпана сифатида чекиниш зарурлигини маслаҳат бердилар. Шунда Аллоҳга таваккул қилган, Унинг зафари ва ғалабасига қатъий ишонган Холиднинг кўзлари ёшланаркан: "Салмогаям , Ажогаям бошпана излаб чекинмаймиз, балки ёлғиз паноҳгоҳимиз Аллоҳдир"- деган ва ғалаба қозонган эди. Зеро, Холид Аллоҳнинг динига ёрдам берган, ёлғиз Аллоҳга таваккул қилган эди.
Эй Аллоҳнинг душманлари билан жангга тайёргарлик кўриш учун озиқ-овқат ва ичимликлар жамғараётган киши! Мана Иброҳим алайҳиссаломга қара, у ўз хотини ва ўғли Исмоилни бирон бир гиёҳ ўсмайдиган саҳрода қолдирди. Иброҳим ортига қайтар экан хотини унга қарата: "Бизни кимга қолдириб кетмоқдасиз?"-деди. "Сиз иккингизни Аллоҳга омонат қилиб қолдирдим"- деди Иброҳим. "Аллоҳ сизни шундай қилишга буюрдими?"- деди хотини. "Ҳа"- деди Иброҳим. "Ундай бўлса бизни зое қилмайди, (бизни қаровсиз ташлаб қўймайди)"- деди хотини Ҳожар. Аллоҳга таваккул қилиш ва Унинг ваъдасига қатъий ишониш нақадар ажойиб хислат!
Эй ақида уммати! Динингизни маҳкам тутинг, шариатингизга риоя қилинг, у билан фахрланинг, барча ишларингизда ҳукм чиқаришини талаб қилиб шариатга мурожаат қилинг ва Аллоҳ таолонинг доимо сиз билан бирга эканини ёдда тутинг, зеро, Аллоҳ мўъминлар билан биргадир. "Яқин орада Аллоҳ мўъминларга буюк ажр-мукофотларни ато этажак" [Нисо: 146].
Эй мўъминлар, ҳақни ошкора ва баралла сўзланг. Дарҳақиқат, сиздан олдингилар ҳақни очиқ ва баралла гапирган эдилар. Рибъий ибни Омир розияллоҳу анҳу Форс салтанати подшоҳи Кисро саройида экан, подшоҳ ундан: "Нега келдингиз?"-дея сўради. Шунда Рибъий яшиндек гулдурос овозда шундай жавоб берди: "Биз бандаларни бандаларга ибодат қилишдан бандаларнинг Раббига ибодат қилишга, дунё торлигидан охират кенглиги ва динлар зулмидан ислом адолатига чиқариш учун келдик". Кисро унга: "Ислом лашкарида сенга ўхшаганлар сони қанча?"- деди. "Мен ислом лашкарида менга ўхшаган минглаб кишиларни қолдириб келдим",- деди Рибъий. Шунда Кисро деди: "Аллоҳга қасамки, улар албатта мана шу икки оёғим остидаги нарса (салтанат тахти)ни эгаллайдилар". Чиндан ҳам мусулмонлар ўзларининг соф ақидалари билан Форс салтанатини эгалладилар.
Эй Аллоҳнинг бандалари, сиздан олдингилар собитқадам бўлганидек сизлар ҳам собитқадам бўлингиз. Ана шундай собитқадам турганлардан бири Абдуллоҳ ибни Ҳузофадир. Асирга тушган Абдуллоҳга Насроний динини қабул қилиш таклиф қилинди ва у бундан қаттиқ бош тортди. Уни қўрқитиш ва уни "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасидан қайтариш мақсадида улкан дошқозонга ёғ солиб қайнатилди. Қозондаги ёғ биқирлаб қайнар эди. Абдуллоҳнинг кўз ўнгида мусулмон биродарларидан иккитаси қозонга ташланди ва улар шу заҳоти парча-парча бўлиб кетдилар. Шу пайт Абдуллоҳнинг кўзлари ёшланди. Ундан: "Нега йиғлаяпсан? Динингни ташлаб Насроний динига кирасанми?"- дея сўрадилар. "Йўқ"- деди Абдуллоҳ. "Унда нега йиғлаяпсан?"- дея сўрдилар. Абдуллоҳ деди: "Қарасам, бор йўғи биргина жоним бор экан, мен эсам танамдаги туклар сонича жонларим бўлишини ва уларнинг барчаси Аллоҳ йўлида мана шу қозонга улоқтирилишини орзу қилдим".
Қуйидаги ҳадиси шариф тақозосига кўра уммат ичида яхшилар бўлган ва бўлиб келади: "Умматимдан бир жамоат ҳақ устида зафар қучган ҳолда давом этаверади".
Мана яна бир мисол: ислом дини билан фахрланган, уни ҳимоя қилиб келган афғон жиҳоди қўмондонларидан бири шундай ҳикоя қилади: "Мени жиҳодни ташласин, дея коммунистлар отамни ҳибсга олдилар. Мен буни рад қилдим. Улар отамни ўлдирдилар. Сўнгра жиҳодни тарк қилсин дея онамни ҳибсга олдилар. Мен яна рад қилдим ва улар онамни ҳам қатл қилдилар. Шундан сўнг, бу йўлдан қайтсин, деб акамни ҳибсга олдилар. Мен жиҳодни тарк қилмадим ва улар акамни ўлдирдилар. Йўқ асло йўқ, Аллоҳга қасамки, мен жиҳодни ҳеч қачон тарк қилмайман. Токи ғалаба қозонгунимизча ёки Аллоҳ йўлидаги жиҳодда шаҳид бўлиб суюкли зотлар Муҳаммад ва у кишининг асҳоблари билан учрашмагунимга қадар жиҳодни тарк қилмайман".
Аллоҳу акбар! Эй Аллоҳнинг бандалари! Шу кунларда ғалаба ва зафар эгаси бўлмиш Аллоҳ таоло томонидан ғалабага сазовор бўладиган мана шундай дини ва ақидаси билан фахрланадиган кишиларни хоҳлаймиз.
Эй ақида уммати! Албатта ақида уммати ўз вақтини ўйин-кулги билан зое қилмайдиган фаол бир умматдир. Зеро, Аллоҳ таоло умматни вақтини нимларга сарфлагани ҳақида савол-жавоб қилажакдир.
Ақида уммати фидокор уммат, доимо Аллоҳни ёдидан чиқармайдиган ва ҳар қандай жойда ақидасидан воз кечмайдиган собитқадам умматдир. Аммо ўз юртида ақидасига риоя қилиб, сўнгра куфр диёрларига сафар қилган чоғида ақидасини унутган уммат ҳаққоний ақида уммати эмас. Кенгчилик ва фаровонлик пайтида ақидасига риоя қилиб, қийинчилик пайтида ақидасини унутган уммат ақида уммати эмас.
Ақида уммати яхшиликка буюрувчи, ёмонликдан қайтарувчи уммат, ожиз ва журъатсиз уммат эмас. Ақида уммати ҳозирда ер куррасида жорий бўлиб турган жинс, ранг ва тил бирлигига асосланган ришталарни инкор этиб, "Ла илаҳа иллаллоҳ" риштасинигина юксак кўтаради.
Ақида уммати Аллоҳнинг неъмати ила Билол, Салмон, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумларни ўзаро биродар қилди. Бизнинг ақидамиз бебаҳо ақидадир. Афсуслар бўлсин-ки, кейинги воқеа ва ҳодисалар асносида шундай бебаҳо ақида айрим қийматсиз кишилар назаpида арзон бўлиб қолди. Айрим қалби хаста кимсалар чиқиб шундай гапларни айтдиларки, бу гаплар улардаги ақида саботсизлигини яққол кўрсатиб берди. Жумладан, улар: “Куфр кучлари хоҳлаган ишга қурби етади, агар бирон нарсага "Бўл", деса бўлади”, - дедилар. Ла илаҳа иллаллоҳ! Эй Раббим, нақадар Ҳалимсан! Аллоҳдан уларнинг бу қабиҳ сўзлари сабабли бутун умматни жазоламаслигини сўраймиз. Бизнинг ақидамиз анави қалби хаста кимсаларга нидо қилиб: “Аллоҳга қайтиб тавба қилингиз, зеро, қайтмоқлик яхшироқдир”- дейди.
Эй мусулмонлар! Аллоҳга қайтайлик, Аллоҳга боғланайлик, Аллоҳга таваккул қилайлик, Аллоҳга ишонайлик, Қуръонга қайтайлик, суннатга қайтайлик ва ақидани тозалайлик. Ана ўшанда ғалаба башорати бизга насиб қилажак. “Агар Аллоҳ(нинг дини)га ёрдам берсангиз, Аллоҳ сизга ёрдам беради” [Муҳаммад: 7].
Исломимиз - бизга қалқон, бизга қурол, Қоронғи кеча узра ёрқин бир машъал, Биродарлар ислом туғин юксак тутинг, Эй умматим юргин унинг соясида. Ғарб истамас юксалишинг асло сени, Шарқ ҳам шундай, улар бари илондирлар, Тиз чўкишинг, хўрланишинг истар барча, Ёлғиз Раббинг қутқарувчи кулфатингдан.
Эй Аллоҳ! Эй ёлғиз Ўзигина қийинчилик ва кулфатлардан халос этувчи Зот! Сендан бизга ёрдам беришингни, Иззатинг ила бизни азиз ва Қувватинг ила бизга куч-қувват ато этишингни сўраймиз. Бизни иймонда собитқадам қилишингни, Қуръон сабаб бизга ғалаба ва зафар беришингни, душманларинг-ислом душманларини мағлуб қилишингни сўраймиз.
Эй Аллоҳ, умматга Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али сингари кишиларни чиқар, шубҳасиз, сен ҳар нарсага қодир зотсан.
(Давоми бор)
💎 #ИсломНури телеграмда: https://t.me/islomnuri !