Ислом Нури
@islomnuri
www.islamnuri.com вебсаҳифаси
219 posts

Ғазза: кимга тўй, кимга аза

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

ЭЪТИКОФ АҲКОМЛАРИ

Эътикофнинг шартлари

Таҳовий ақидаси матнига мухтасар изоҳлар (111)

Бу Аллоҳ таолога нисбатан одоб намунасидир. Муаллиф аҳли сунна вал-жамоа ақидасини баён қилиб ўтгач, унда собитқадам қилишини Аллоҳ таолодан сўрамоқдалар. Зеро, инсонга ақидани ўқиб-ўрганишининг ўзи кифоя қилмайди, олим ҳам адашиши, тойилиши мумкин. Шунинг учун ҳеч ким илмига мағрур бўлмаслиги, фитналардан хотиржам бўлиб қолмаслиги лозим бўлади. Чунки, унинг илми Иброҳим алайҳис-саломнинг илмича борми?! Ўшандай зот ҳам: «Мени ва болаларимни бутларга ибодат қилишдан йироқ қилгин. Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар» (Иброҳим: 35, 36) деб дуо қилган.

Асмоул-Ҳусно (30) «Ал-Ҳаким» исмининг маъноси

Аллоҳ таолонинг Ҳаким исми Қуръони Каримда юзга яқин жойда такрор келган. Аллоҳ таоло деди: “У Ҳаким, Хабирдир.” Ва яна деди: “Аллоҳ Азиз, Ҳакимдир. ”Аллоҳ таоло Азиз, Ҳакимдир", дейилди. Аллоҳ таолонинг иккитадан исми бир ўринда келган пайтда бу ўзига хос маъно касб қилади. Бу хусусида вақти келганда иншааллоҳ гапирамиз. Масалан, бу ерда Азизун-Ҳаким дейилди, Аллоҳ таоло кучли, қудратли лекин у зот Ҳаким ҳамдир, яъни куч қудратли бўлиши билан ул зот Ҳаким ҳамдир. Аллоҳ таолонинг кучли-қудратли бўлиши уни зулм қилишга олиб бормайди. Балки, Ҳаким исми билан ҳикмат сифати билан Аллоҳ таоло бу куч-қудратини ўз ўрнига ишлатади воҳоказо.

Таҳовий ақидаси матнига мухтасар изоҳлар (109)

Ислом – ғулув, яъни ҳаддан ошиш, чуқур кетиш билан қосирлик, яъни бепарволик ва сусткашлик қилиш ўртасида. У ўртача дин бўлиб, унда ўта қаттиқлик ва инжиқлик ҳам, ҳамма нарсага ўта бепарво ва суст қараш ҳам йўқдир. Чунки, ҳар икки тараф ҳам айб ва нуқсонли, яхшилик эса бу иккисининг ўртасидадир. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: Эй аҳли китоб, динингизда нотўғри томонга тажовуз қилманг» (Моида: 77).

Асмоул-Ҳусно (29) «Ал-Аввал», «ал-Охир», «аз-Зоҳир» ва «ал-Ботин» исмларининг маъноси

Аллоҳ таолонинг ушбу тўрт исми Қуръони Каримда бир жойда жамланган ҳолатда ворид бўлган. Аллоҳ таоло деди: "У Аввалдир, Охирдир, Зоҳирдир, Ботиндир. У ҳар бир нарсани билувчидир". Ушбу гўзал исмларни тафсир қиладиган ва унинг маъноларини баён қиладиган нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Робби субҳанаҳу ва таолога мана шу исмлар билан қилган муножотида ворид бўлган маънолар энг яхши тафсир ва маънодир. Ушбу муножот мана шу исмларнинг маъноларнинг баёни ва уларнинг далолатини очиқлашликни ўз ичига олгандир. Имом Муслим саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар ул зот дедилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни жойларимизга ётиб, ухламоқчи бўлганимизда ушбу дуони айтишга буюрар эдилар: "Эй Аллоҳим...

Асмоул-Ҳусно (28) «Ал-Валий», «ал-Мавло» исмларининг маъноси

Бу икки исм Қуръони Каримда кўп ворид бўлган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: "Балки ана у мушриклар Аллоҳ таолодан ўзга дўстларни тутдилар. Аллоҳ - Валийдир, яъни бандаси унга ибодат ва тоат билан валийлик қиладиган, у эса мўмин бандаларини зулматлардан нурга чиқаришлик билан барча ишларида ёрдам беришлик билан уларга валийлик қилади, Уларнинг ишларини бошқарадиган Валийдир. Ул зот ўликларни қиёмат кунида қайта тирилтиради ва Ул зот ҳар бир нарсага қодир бўлган зотдир.” Аллоҳ таоло деди: "Аллоҳ таолога боғланинглар, у сизларнинг мавлоингиз-хожангиздир. Ул зот қандай ҳам яхши Валий ва қандай ҳам яхши ёрдам берувчи.” Аллоҳ таоло бошқа бир оятда деди: "Балки Аллоҳ сизларнинг Валийингиз, хожангиз сизларга ёрдам берувчи зот. У ёрдам...

Асмоул-Ҳусно (27) «Ал-Ҳафиз», «ал-Ҳофиз» исмларининг маъноси

Аллоҳ таоло деди: "Менинг Раббим ҳар бир нарсани сақловчидир." Ва яна Аллоҳ таоло деди: "Биз зикрни, яъни Қуръонни нозил қилдик ва Биз уни сақловчилармиз." Бу икки буюк исм Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муҳофаза-сақлаш билан мавсуф эканлигига далолат қилади. Аллоҳ таолонинг бандаларини сақлаши икки турлидир: Умумий ва хусусий.

Асмоул-Ҳусно (26) «Ал-Восеъ» исмининг маъноси

Аллоҳ таолонинг Восеъ исми Қуръони Каримнинг кўп ўринларида такрор келган. Унинг маъноси: сифатлари, васфлари ва уларга тааллуқли бўлган нарсалари бирор киши Унга лойиқ сано айта олмайдиган даражада кенг бўлган деган маънодадир.

Асмоул-Ҳусно (25) «Ал-Муқит» исмининг маъноси

Аллоҳ таолонинг Муқит исми Қуръони Каримда бир жойда келган. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Ким бировга бир яхшилик еткизмоқчи бўлиб шунинг йўлида ҳаракат қилса, у учун савобдан бир улуш бўлади. Ким бировга ёмонлик етказишга ҳаракат қиладиган бўлса, у учун ёмонликдан, гуноҳдан улуш бўлади. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага шоҳид ва ҳар бир нарсани сақловчи бўлган зотдир”.